Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.77 Mb.
bet40/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   74
Bog'liq
kor

Айланиш коэффициенти корхона айланма маблағларининг маълум бир вақт (йил, чорак) давомида амалга оширувчи айланишини тавсифлайди ёки айланма маблағларнинг ҳар 1 сўмига тўғри келувчи сотилган маҳсулотларни кўрсатади. У қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топилади:
Ка = Рм : Са
Бу ерда:
Рм –сотилган маҳсулот ҳажми, пул ўлчовида;
Са – айланма маблағларнинг ўртача қолдиқ ҳажми, пул ўлчовида (айланма маблағлар нормативи).
Айланма маблағларни юкланиш коэффициенти айланиш коэффициентига тескари бўлган қийматдир. У сотилган ҳар 1 сўм маҳсулотга сарфланган айланма маблағларни тавсифлайди ҳамда қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топилади:
Кюа : Рм
Бир марта айланиш давомийлиги кунларда ўлчанади ҳамда шу даврдаги кунлар сонини айланиш коэффициентига нисбати орқали қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Т = Д : Ка
Бу ерда:
Д - шу даврдаги кунлар сони (360, 90).
Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиш муддати қанчалик кичик ёки бу айланишлар сони қанчалик кўп бўлса, айланма маблағлар шунчалик кам талаб қилинади ва аксинча, айланма маблағлар қанчалик тез айланишда бўлса, шунчалик самарали ишлатилади.
Бугунги кунда айланма маблағларда, айниқса, корхоналарнинг моддий-товар бойликларида банд бўлган йирик миқдордаги пул маблағлари уларнинг тўлиқ сақланишига эътибор қаратиш, улардан мақсадларга мувофиқ ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг айланишини тезлаштиришни талаб қилади. Корхоналар олдига қўйилган вазифаларни бажариш қуйидагиларни амалга оширишни талаб қилади:

  1. фан-техника тараққиёти ютуқларини кенг қўллаш;

  2. ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида илмий жиҳатдан асосланган норма ва нормативлар тизимини яратиш;

  3. корхоналарни узоқ муддатли хўжалик алоқалари юритишга ўтказиш ва кооперация қилишни ривожлантириш;

  4. маҳсулотлар, молиявий, моддий ва куч-қувват ресурсларининг сифат балансини тузиш;

  5. бошқариш тизимини ташкил этишнинг ва рағбатлантиришнинг оптимал шаклларини қўллаш.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling