Кўпгина адабиётларда “инвестиция” терминида ноаниқликлар учрайди. Биринчидан, “инвестициялар”га фуқароларнинг “истеъмолчилик инвестициялари” (маиший техника, автомобиль, кўчмас мулк ва бошқ.) қўшиб юборилади. Бундай инвестициялар эса капитални ўсишини ва фойда олинишини таъминламайди. Иккинчидан, “инвестициялар” ва
“капитал қўйилмалар” терминларини тенглаштиришади. Капитал қўйилмалар - корхонанинг молиявий маблағларини асосий капиталга аванслаштириш билан боғлиқ инвестиция фаолиятининг шаклидир. Инвестициялар эса номоддий ва молиявий активларга қўйилиши ҳам мумкин. Учинчидан, кўпгина манбаларда инвестицияларни пул
маблағларини қўйиш деб таърифланади. Амалиётда эса, барча ҳолларда бундай бўлмайди. Инвестициялашни бошқа шаклларда ҳам амалга ошириш мумкин. Инвестициялар турли шаклларда амалга оширилади ва уларни таҳлил қилиш, режалаштириш учун алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда гуруҳлаштирилади. Биринчидан, қўйилиш объектига қараб инвестициялар реал ва молиявий шаклларга ажратилади. Реал инвестициялар (капитал қўйилмалар) – пул маблағларини корхонанинг моддий ва номоддий активларига сарфланишидан иборат. Моддий инвестициялар асосий
капиталнинг элементларини сотиб олиш билан боғлиқ бўлиб, кўпчилик ҳолларда инвестицион лойиҳалар доирасида амалга оширилади. Шунинг учун ўз маблағлари билан бирга қарзга олинган маблағлар ҳам фойдаланилиши мумкин. Қарзга маблағ олинган ҳолда инвестор ролини аниқ лойиҳаларга кредит маблағлари ажратаётган банк бажаради.
Мутахассисларни тайёрлаш, тажриба, илмий текшириш, лизенция ваноу – хоу бериш, авторлик хуқуқи ва умуман олганда номоддий активларга йўналтирилган инвестицияларни кўпгина иқтисодчи – олимлар интеллектуал инвестициялар деб атамоқдалар. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги
Қонунида инвестиция мўлжалланган объектига кўра, “капитал, инновация ва ижтимоий” инвестицияларга бўлинади (3- модда). Ривожланган мамлакатларда реал инвестицияларнинг асосий қисмини хусусий инвестициялар ташкил этади. Давлат секторида реал
инвестициялар сарфи муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий мувофиқлаштириш сиёсати асосида кредитлар, субсидиялар ажратилади, давлат капитал қўйилмалари мувозанатлаштирилади ва реал инвестициялар ўзлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |