Давлат томонидан ўзлаштириладиган инвестициялар, дастлабки бозор инфратаркибини ва у билан боғлиқ бўлган тармоқларни ривожлантиришга сарфланади. Инвестицияларни самарадорлигини ошириш асосий капитални актив элементларини вужудга келтириш ва ўстириш ҳисобига амалга оширилади. Молиявий инвестициялар эркин бозор инфратаркиби ривожланган мамлакатларда, қимматли қоғозлар бозори орқали капитални соҳалар бўйича тақсимланишида муҳим аҳамиятга бўлган давлатларда кўпроқ тарқалган. Ривожланган мамлакатларнинг молиявий инвестицияларининг таркибида асосий ўринни хусусий инвестициялар ташкил қилади. Хусусий инвестициялар, тадбиркорлар, хусусий фирмалар,
концернлар ва акционер ташкилотлар томонидан тақиқланмаган фаолиятларга арфланадиган мулкдорлик ва интеллектуал бойликларни англатади. Етук қимматли қоғозлар бозори мавжуд бўлган мамлакатларда хусусий инвестицияларни кўпгина қисми махсус инвестиция фондлари томонидан сарфланади. Хорижий инвестицияларнинг молиявий шакли
(портфель инвестициялар) миллий иқтисодиётда истиқболли корхоналарни аниқлаш ва кенг миқёсда инвестициялашни амалга оширишга асос бўла олади. Иккинчидан, инвестицияда қатнашиш ҳарактерига кўра бевосита ва портфель инвестициялар фарқланади. Бевосита инвестициялар инвесторни ўз молиявий маблағлағларни жойлаштириш объектини танлаш имкониятини беради. Портфель инвестициялар тижорат банклари, инвестицион компаниялар, фондлар ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. Молиявий воситачилар тўпланган маблағларни самарали, даромад келтирадиган қилиб жойлаштирадилар. Портфель инвестициялар бошқа эмитентларнинг андеррайтинг ёрдамида қимматли қоғозларга жойлаштириш шаклида намоён бўлади. Учинчидан, инвестициялаш даврига қараб инвестициялар қисқа
муддатли (бир йилгача бўлган муддатга берилади) ва узоқ муддатли (бир
йиллдан ошиқ муддатга берилади) бўлади. Масалан, оддий акциялар умуман бирор – бир муддат билан чекланмайди. Масалан, депозит сертификати олти ой муддатга берилади – бу қисқа муддатли қўйилмалар воситасидир, облигациялар 20 йилгача қайтариш муддати билан узоқ муддатли қўйилмалар воситасидир. Лекин, узоқ муддатли қимматли
қоғозларни сотиб олиш ва қисқа муддатдан, масалан олти ой ўтгандан
сўнг, инвестор узоқ муддатли қуролни қисқа муддатли мақсадлар учун фойдаланиш мумкин. Кўпинча инвесторлар ана шундай қуролларни танлайдилар ва ўз пулларини қисқа муддатларга қўйишни ҳоҳлайдилар. Тўртинчидан, мулк шаклларидан келиб чиқиб инвестициялар хусусий, давлат, қўшма ва хорижий шаклларга ажратилади. Хусусий инвестициялар нодавлат юридик шахсларининг ва фуқароларнинг маблағларини
тадбиркорлик фаолияти объектларига қўйилишини англатади. Давлат инвестициялари давлат бюджети ва давлат корхоналарининг маблағларини жойлаштириш орқали намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |