Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


- Мавзу. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш


Download 0.77 Mb.
bet68/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74
Bog'liq
kor

23- Мавзу. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш
1.Илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ), вазифалари, тамойиллари ва босқичлари.
2.Фундаментал тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ишлари босқичлари. ИТТКИ асосланадиган тармоқлараро ҳужжатлар тизими.
3.Инновация ташкилотининг патент-линцензион фаолияти. Ихтирога бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш.
4.Инновацион лойиҳалаштириш асослари.
5. Инновацион лойиҳалар экспертизаси ва уни олиб бориш усуллари.


Аннотация

Бозор иқтисодиёти шароитида нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам харидоргир, илм талаб ва юксак технологияларга асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўрни катта. Шу боис бутун дунёда янги ва илғор технологияларнинг бозор қиймати ошмоқда. Ўзбекистон бу борада катта салоҳиятга эга. Давлатимиз раҳбарининг илм-фанни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани туфайли ушбу салоҳият юксалиб бормоқда. Ҳар йили истиқболли илмий ғоя ва лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат грантлари ажратилмоқда. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида рўёбга чиқарилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотлар жаҳон илм-фани учун ҳам катта аҳамиятга эгадир. Олимлар ўз ишларини, биринчи навбатда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар олдида турган аниқ вазифаларни ҳал этишга йўналтираётир.


Фаннинг зиммасига жамиятга янги имкониятлар бериш каби асосий вазифа юклатилса, янгиликни жорий этишнинг асосий вазифаси инсонлар яшаш тарзига таъсир қилишдан иборат бўлади. Демак, янгиликни жорий этиш биринчи бўлиб маҳсулот ёки хизматни қўллаш эмас, балки янги ғоя ва илмий натижаларни тижорат даражасида ўзлаштиришдир.
Фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқадорликни чизма кўринишида қуйидагича тасвирлаш мумкин (13-расм).
Фундаментал изланишлар ўзининг ҳаракат динамикасига эга. Улар амалий ишлаб чиқариш фаолияти талабига тўғридан-тўғри боғлиқ эмас. Фундаментал фанлар аксарият ҳолларда туб ўзгаришларга олиб келувчи ихтиролар ва янгиликлар яратиши мумкин. Ярим ўтказгичлар, лазер, ген муҳандислиги, ўта ўтказувчанлик ва шу кабилар ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасида янги йўналишлар очилишига сабаб бўлади. Шунга қарамай, янги ихтиролар инновацион жараёнларнинг бир бўлаги бўлиши учун, бозор чиғириғидан ўтиши керак. Фундаментал фаннинг ҳамма натижалари ҳам ишлаб чиқаришга зудлик билан татбиқ этилавермайди (инновацион жараёнлар айнан ишлаб чиқариш соҳасида амалга оширилади).


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling