92
13-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИДА ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ВА
ИНТЕНСИВЛАШТИРИШ
13.1. Интенсивлаштиришнинг иқтисодий моҳияти
13.2. Фан-техника тараққиѐти ва интенсивлаштириш
13.3. Қишлоқ хўжалигининг интенсивлаштириш даражаси ва иқтисодий
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар
13.4. Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг асосий йўналишлари
13.1. Интенсивлаштиришнинг иқтисодий моҳияти
Иқтисодий фан ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг икки йўлини бир-
биридан фарқ қилади. Биринчи йўл экстенсив ривожланиш йўли бўлиб, маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ишлаб чиқариш жараѐнига янги ва янги
ресурслар (ер, чорва молларининг сони ва ҳ.к.) жалб қилиш ҳисобига таъминланади.
Бунда маҳсулот ҳажмининг кўпайиши асосан ишлаб чиқариш омилларининг
кўпайиши ҳисобига юз беради. Бу йўлнинг имкониятлари чекланган. Чунки барча
ишлаб чиқариш ресурслари – ер, сув, меҳнат ресурслари, техника, хомашѐлар, барча-
барчаси чекланган.
Қишлоқ хўжалигининг интенсив ривожланиши – бир гектар ер ѐки бир бош
чорва молига сарфланаѐтган меҳнат ва моддий сарфларни ошириш эвазига маҳсулот
ишлаб чиқаришни кўпайтиришдир. Бунда ер бирлиги ѐки бир бош чорва молига
сарфланадиган меҳнат ва моддий харажатлар самарасиз ўсиши мумкин эмас деган
қоида амал қилиши зарур. Интенсив ривожланишнинг иқтисодий моҳияти шундаки,
сарфланаѐтган меҳнат ва моддий харажатларнинг ўсишига нисбатан олинаѐтган
маҳсулот миқдори тезроқ ўсиши керак. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотнинг бир бирлиги таннархи нисбатан камайиб бориши лозим.
13.2. Фан-техника тараққиѐти ва интенсивлаштириш
Фан-техника тараққиѐти деганда фаннинг, техниканинг ва технологиянинг
барқарор ривожланиб бориши тушинилади. Бошқача қилиб айтганда, фан-техника
тараққиѐти – мавжуд билимлар натижасида уларнинг бойитилиши ва бойитилган
билим асосида янги унумли техникалар, прогрессив технологияларнинг
яратилишидир. Олдингисига қараганда унумли техника ва техналогиялар яратилиши
натижасидагина интенсивлаштириш чексиз ривожлантирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтида инновацион фаолликни ошириш
мақсадга мувофиқ. Инновацион фаолликни бугунги кун иқтисодиѐти талаб қилади.
Инновацион фаоллик мамлакат иқтисодиѐтининг барқарор ривожланишига ижобий
таъсир кўрсатади. Маълумотларга қараганда республика корхоналарининг 5 фоизи
инновацион фаол ҳисобланади. Европа давлатларида эса бу кўрсаткич 80-87% ни
ташкил этади.
Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиѐти, унинг рақобатбардошлиги фан-техника
тараққиѐти даражаси энг аввало билан белгиланади.
Мамлакатни истиқболга ривожлантириш дамстурларида юқори малакали
мутахассисларни тайѐрлаш, соҳа фанларини устун даржада ривожлантириш энг
муҳим устивор йўналиш бўлиб белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |