Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  17.2. Европа ягона аграр сиѐсатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
конспект учун (2)

114 
17.2. Европа ягона аграр сиѐсатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
нархларини қўллаб-қувватлаш механизми 
 
Европа ҳамжамиятига аъзо давлатлар ўртасида олиб борилаѐтган ягона аграр 
сиѐсат ўзига хос механизимлар билан тартибга солиниб турилади. Уларнинг асосини 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларини ягона бозорда қўллаб-қувватлаб 
туриш ташкил этилади. 
Унинг асосларидан бири мақсадли нархлардир. Мақсадли нархлар бозори 
маҳсулот энг кам таъминланган жойларда хоҳиш асосида ўрнатилиши мумкин бўлган 
нархдир. Дончиликда шундай нарх ўрнатилган жой Германиянинг Дисбург шаҳри деб 
қабул қилинган. 
Дисбург шаҳри дон билан нисбатан яхши таъминланмаган зона ҳисобланар экан. 
Асосий дон ишлаб чиқарувчи зона деб Франциянинг шимолий қисмида жойлашган 
Орме шаҳри қабул қилинган. Мақсадли нархлар ҳар йили Европа Ҳамжамиятининг 
Вазирлар кенгаши томонидан ўрнатилади ва у барча ҳисобланганинг асосида ѐтади. 
Интервенцион нархлар мақсадли нарҳлардан паст ўрнатилади. Унинг асосий мақсади 
ичкинархларнинг маълум миқдордан пасайиб кетмаслигини таъминлашдир. 
Мақсадли нархлар билан интервенцион нарҳлар билан интервенцион нархлар 
ўртасидаги фарқ донни Орме шаҳридан Дисбург шаҳрига олиб келлиш билан боғлиқ 
харажатлар миқдорида бўлади. Агарда бозорда нарх интервенцион нархлардан паст 
бўлса, интервенцион идоралар ўз ишини бошлайди. Яъни улар донни фермерлардан 
интервенцион нархларда сотиб ола бошлайдилар. Бозор нархи интервенцион нархдан 
юқори бўлган тақдирда фермерлар ўз маҳсулотларини бозорда эркин сотадилар. 
Интервенцион идоралар сотиб олган маҳсулотларини зарага бўлсада, четга экспорт 
қиладилар. Шундай қилиб, интервенцион нархлар Европа бозорида шаклланадиган 
нархларнинг пастги чегарасини белгилайди. Интервенцион нархлар дунѐ нархларидан 
паст бўлиши катта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. У ҳолда четдан 
маҳсулотлар кириб келиши кучаяди. Шу сабабли иккинчи даражадаги ҳимоя тартиби 
ўрнатилади. Бу ҳимоя тартиби остона нархлари орқали амалга оширилади. Уни 
баъзида минимал импорт нархлари деб ҳам юритилади. Остона нархлари маҳсулотни 
асосий истеъмол қилувчи зонага уни жўнатадиган асосий портдан олиб келиш 
харажатларини мақсадли нархлардан ажратиш натижасида аниқланади. Дончиликда 
асосий дон истеъмол қиладиган зона Дисбург шаҳри, донни жўнатадиган асосий порт 
эса Роттердам деб қабул қилинган. Остона нархлари ўзгарувчан импорт тарифини 
аниқлашнинг асоси ҳисобланади. Ўзгарувчан импорт тарифлари остона нархлари 
билан дунѐ нархлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Европа Ҳамжамияти давлатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти билан 
бир қаторда уларнинг экспорти билан ҳам шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг дунѐ нархлари, одатда, Европа давлатларидагидан анча паст. 
Бундай ҳолда экспортни амалга ошириш маълум зарарлар билан боғлиқ. Ушбу 
зарарларни қоплаш учун экспорт билан шуғулланганларга экспорт субсидиялари 
берилади. Экспорт субсидияси дунѐ нархлари билан интервенцион нархлар 
ўртасидаги фарқ сифатида юзага чиқади. Фермерлар экспорт билан шуғулланишлари 
учун махсус тендерда иштирок этадилар ва уни ютиб чиққанларга экспорт билан 
шуғулланиш ҳуқуқи берилади. Фақат тендерда ютиб чиққанларгагина экспорт 
субсидиялари берилади. 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling