Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
конспект учун (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гўшт 37,6 16,1 2 Қорамол сути 76,3 16,1 1 Соя 85,8
- Товуқ тухуми 5,1 9,9 2 Помидор 12,2 12,5 2 Картошка 21,1
18.3. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб
чиқариш Америка Қўшма Штатларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг дунѐ қишлоқ хўжалигидаги ўрни Маҳсулотлар Млн.тн Дунѐдаги улуши, % Дунѐдаги ўрни 118 Маккажўхори 256,9 42,2 1 Гўшт 37,6 16,1 2 Қорамол сути 76,3 16,1 1 Соя 85,8 47,3 1 Буғдой 63,5 10,7 3 Пахта (хомашѐ) 5,2 20,6 2 Товуқ тухуми 5,1 9,9 2 Помидор 12,2 12,5 2 Картошка 21,1 7,5 4 18.4. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигини тарибга солиш ва қўллаб- қувватлаш Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигини тартибга солиш ва қўллаб- қувватлаш мақсадида Конгрессда ҳар тўрт йилда ―Фермер хўжалиги тўғрисида‖ янги қонун қабул қилинади. Бу қонунларда хусусий инвесторларнинг инвестицияларини қишлоқ хўжалиги у ѐки бу соҳасига жалб этиш рағбатлантирилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг тушишига асосий сабаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми саналади. Шу сабабдан ерларни бўш қолдиришга рағбатлантириш сиѐсати ҳам олиб борилади. Бу жараѐн 1933 йилдан бошланган. Ерининг бир қисмини оборотга киргазмаган фермерлар учун махсус субъсидиялар бериш назарда тутилади. Барқарорлик қарзлари. Америка Қўшма Штатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархини бир меъѐрда (барқарор) ушлаб туришга алоҳида эътибор берилади. Мисол. Конгресс бир бушел макка дони учун 2,55 доллар нарх ўрнатади. Фермер шу дастурга ѐзилади ва унга ҳар бир бушел макка учун 2,55 доллардан қарз берилади. Фермер етирилган маккани давлатга топширади. Агарда бозорда нарх 2,55 доллардан ортиб кетса, фермер давлатга топширган маккасини қайтариб олиши мумкин. Эркин бозорда сотади ва нархнинг фарқи яна уларда қолади. Аксинча нарх 2,55 доллардан тушиб кетса, маккани олмайди ва олган қарзини қайтармайди. Давлат маккани захирага қўйиши ѐки ўз зарарига сотиши мумкин. Компенсация тўловлари. Конгресс турли маҳсулотлар учун ―режа нархлари‖ни эълон қилади. Компенсация тўловларини олиш шарти фермер маълум ерларига экин экмаслиги лозим. Агарда бозор баҳоси ўрнатилган ―режа нархлар‖дан паст бўлса, фарқини давлат тўлайди. Бир йилда бир фермер хўжалиги учун максимал компенсация тўлови 50000 доллардан ошмаслиги керак. Бу тўлов пахта, дон, сут ва гўшт маҳсулотларига таълуқлидир. Шу мақсадда ажратилган 20 миллиард доллардан фермерлар кам фойдаланишди. Ҳар 5 та фермердан 1 таси фойдаланганлигини кўриш мумкин. Бунда маънавий масала (давлатнинг ресурсларидан текинга фойдаланиш яхши эмас деган фикрни) ҳам юқори эканлигини кўриш мумкин. Бозор квоталари (чекловлари). Айрим маҳсулотлар, жумладан, апелсин ва лимонлар билан савдо қилишда тўғридан-тўғри чекловлар мавжуд. Бунда ҳар ҳафтада қанча маҳсулот сотиш белгилаб қўйилади. Шу йўл билан уларнинг фермерлар учун сотиш баҳосини ошириш имкони туғилади. Квоталар штат ѐки ҳудуднинг ишлаб чиқарувчилар комитетлари томонидан белгиланади. Ўша ҳудуддаги апелсин ва лимон ишлаб чиқарувчи фермерлар квотага овоз беришади ва унинг натижаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқлангандан юридик кучга эга бўлади. Бу ҳолатни бузган фермер қонун олдида жавобгар бўлади. 119 Фермаларни кредитлаш. Бу борада 1916 йилдаѐқ махсус қонун қабул қилинган. 1933 йилда янги қонун қабул қилинди ва унда давлатнинг роли кучайтирилди. Фермер давлат, коператив ва хусусий кредит манбаларидан фойдаланиш имкониятига эга. Фермер хўжаликларини кредитлашнинг федерал тизимга 3 гуруҳ банклар хизмат қилади. Кўчмас мулк сотиб олишга; қишлоқ хўжалиги инвентарлари ва уруғлик сотиш олишга; кооперативларни кредитлаш. Мамлакат 12 та занага тақсимланган ва ҳар бирида 3 гуруҳдаги банклар юқоридани йўналишларни кредитлайди. Бу мақсадларда паст фоизли ставкаларда кредитлар берилади. Ерни (тупроқни) консервация қилиш. Фермер дастурга кириб ерига ўт экса давлат томонидан компенсация берилади. Ерни эррозиядан сақлаш, дам олдириш мақсадида амалга оширилади. Ирригация ва сув билан таъминлаш. 16 та ғарбий штат ерларига давлат каналлари ва дамбалари ѐрлдамида сув чиқарилади. Бу субъсидия ѐрдамида 18 фоиз пахта, 14 фоиз арпа, 12 фоиз шоли ва 3 фоиз буғдой етиштирилади. Айрим штатларда фермрларга солиқ имтиѐзлари ҳам берилади. Бу жараѐнлар танқид остига ҳам олинмоқда. Сабаб бу ѐрдамлар эркин бозор иқтисодиѐти талабларига мос эмас. Давлат қишлоқ хўжалигини татибга солишга аралашувни йўқ қилиш лозим, айниқса ортиқча маҳсулотни сотиб олиш ва фермерларни тўғридан- тўғри кредитлашдаги ѐрдамни тўхтатиши лозим деб ҳисоблашади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling