Мавзунинг илмий асосланиши ва долзарблиги


Бу ерда режали геологик тадқиқот ва қидирув ишлари 1930 йиллардан бошланган. 1930-1933 йиллари бутун Шимолий Нурота тизмасида масштаби 1:500000 бўлган геологик ҳариталаш ишлари олиб борилган


Download 2 Mb.
bet2/7
Sana03.12.2023
Hajmi2 Mb.
#1806203
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
зИЯЕВА П.Н.

Бу ерда режали геологик тадқиқот ва қидирув ишлари 1930 йиллардан бошланган. 1930-1933 йиллари бутун Шимолий Нурота тизмасида масштаби 1:500000 бўлган геологик ҳариталаш ишлари олиб борилган.

1947-1952 йиллари Н.А.Лосев раҳбарлигида Шимолий Нурота тизмасининг 1:200000 масштабли ҳаритаси тузилади. Олинган натижалар асосида Қўшработ интрузиясининг Жанубий кантакт бўйи зонаси олтин ва шеелит учун қидириш ишлари олиб боришга тавсия этилади.

1952 йили И.Ҳ. Ҳамрабоев Қўшработ интрузив массивини ўрганиш асосида Нурота тоғлари учун янги бўлган олтин-арсенопирит формациясини ажратади. 1960-1963 йиллари М.П.Пўлатов Шимолий Нуротадаги бир қанча обьектларда қидирув ишлари олиб боради. Бу ишлар жараёнида "рудали тепалик" ҳудуди ҳам текширилиб, натижалари таҳлил қилинади ва унинг саноат аҳамиятига эгалиги тўғрисида фикр билдирилади.

1966 йилдан бошлаб Зармитан қидириш-бахолаш партияси иш олиб боради ва 1968 йили бир қанча рудали ётқизиқлардан иборат бўлган Шимолий рудали зона топилади. Бу рудали зона олтин кони статусини олади.

1966 йилдан бошлаб Зармитан қидириш-бахолаш партияси иш олиб боради ва 1968 йили бир қанча рудали ётқизиқлардан иборат бўлган Шимолий рудали зона топилади. Бу рудали зона олтин кони статусини олади.

1971-1973 йиллари Зармитан конининг юқори горизонтларида тавсилий разведка олиб борилади ва 1973 йили Чармитан олтин конининг биринчи навбати заҳираси буйича давлат қўмитасида тасдиқланади.

Зармитан олтин кони ишга тушиши муносабати билан Зармитан дала геология разведка экспедицияси ташкил этилади. Ҳозир у бутун Шимолий ва Жанубий Нурота тоғларида олтин бўйича қидирув ва разведка ишлари олиб бормоқда.

1980-1984 йиллари Шимолий Нурота ГСП томонидан Шимолий Нурота ва унга ёндош ҳудудларида 1:50000 масштабда аэрогеологик тадқиқотлар олиб борилади ва ҳудуднинг шу масштабдаги геологик ҳаритаси тузилади.


ГУЖУМСОЙ КОНИНИНГ ХАРИТАСИ
ҲУДУДНИНГ ГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ
Стратиграфия
Шимолий Нурота тизмасининг марказий қисми геологик тузилишида ёши юқори протерозойдан то юқори палеозойгача бўлган чўкинди, вулконли ва метоморфик тоғ жинслари қатнашади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling