Протерозой системаси - PR
Протерозой гуруҳи ётқизиқлари ўрганилаётган ҳудуднинг Шимолий-Шарқий қисмида тарқалган бўлиб, тасқазган ва бесопан свиталаридан иборат.
Юқори рифей R3- Тасқазган свитаси
Тасқазган свитаси Қизилқум-Нурота структуравий формацион зонасида энг қари ётқизиқлар саналади. У Шимолий Нурота тизмасининг сув айирғич қисмида шу номли антиклинорий ядросида очилиб ётади.
Венд V - Бесапан свитаси
Бесопан свитаси Тасқазган свитаси ётқзиқларига мувофиқ ётади. Унинг пастки чегараси гравелит горизонтининг остки юзасидан ўтказилади.
Палеозой системаси – PZ Кембрий – ордовик – Е - О
Палеозой ётқизиқлари ҳудудда кенг тарқалган бўлиб, Қўшработ плутонининг атрофида ривожланган.
Живачисой свитаси – Е3 – О1 gv
Бу свита Н.Подкапаев ва бошқалар (1964й) томонидан Шимолий Нурота тизмасининг шимолий ёнбағридаги Живачисой ҳавзасида ажратилган.
Тўртламчи давр - Q
Тўртламчи давр ётқизиқлари проллювиал, аллювиал, эол ва деллювиал генезисдаги ётқизиқлардан ташкил топган. Аллювиал жинслар йирик сойларнинг водийларида ривожланган бўлиб, ҳар тўртала комплексдан иборат. Туртламчи терреген жинслар максимал қалинлиги 100 м га боради.
Тектоникаси
Ўрганилаётган ҳудудда йирик бурмали структура бўлиб Қўшработ синклинали саналади. Лекин унинг умумий контори Қўшработ гранитоид интрузияси ва турли тартибдаги ер ёриқлари билан мураккаблашганлиги туфайли фақат палеозой ётқизиқларининг кенглик бўйича чўзилган йўналиши орқали аниқланиши мумкин.
Ҳудудда тектоник ёриқлар кенг ривожланган. Унинг умумий структуравий-тектоник планини белгиловчи асосий йирик ер ёриқлари субкенглик ва Шимолий-Шаркий йўналишларда чўзилган.
Шимолий-Шарқий йўналишдаги ер ёриқлари (Мажрум, Оқайдар, Ўрозоли, Қизилбел) гуруҳида асосий ахамиятга эга бўлгани Мажирум ер ёриғи бўлиб, у нисбатан чуқур, йирик ва тахминан конседиментацион ҳарактерга эга.
Гужумсой кони маъданли жинсларнинг морфологияси ва минерал ҳосил бўлиш босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |