Мавзунинг илмий асосланиши ва долзарблиги


Гужумсой кони маъданли жинсларнинг морфологияси ва минерал ҳосил бўлиш босқичлари


Download 2 Mb.
bet4/7
Sana03.12.2023
Hajmi2 Mb.
#1806203
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
зИЯЕВА П.Н.

Гужумсой кони маъданли жинсларнинг морфологияси ва минерал ҳосил бўлиш босқичлари

Ғужумсой конида учрайдиган маъдан жисмларнинг шакллари икки хилга ажратилган. Булардан бири томирсимон ва иккинчиси – штокверкли. Ғужумсой маъдан майдонида учрайдиган кварц-сульфид томирлари ва томирчалари кўпинча тик холда жойлашган бўлиб бу томир ва томирчаларнинг қалинлиги 0,25-0,5 м дан 5-15 м гача бўлиб, уларнинг узунликлари 25 м дан 250 м га етади.

Ғужумсой майдонида учрайдиган маъдан жисмларнинг томирсимон ва томирли тури конда кенг тарқалган, барча қазиб олинаётган олтиннинг 85-95% ана шу жисмларда жойлашган. Бу маъдан жисмларида жойлашган кварц-сульфид томирчаларининг йўналишларининг аксарият қисми Шимолий – Ғарб ва Шимолий – Шарқ томонга чўзилган холда учрайди.

Ўрганилган маъдан жисмларида соф олтиннинг (биринчи генерацияси), мальдонит, пирротин, висмут теллуридлари ҳол-ҳол ҳолда кварцда мужассамлашган. Ушбу босқичдаги олтиннинг шакли айланасимон, баъзан шаклсиз ҳолда жойлашган. Биринчи босқичдаги минераллар ва олтиннинг жойлашиши ва уларнинг ички тузилиши олтиннинг сульфид минераллари билан бирга юзага келганлигидан хабар беради. Н.С.Бортников ва б.лар, 1996 й.

Маъдан таналарининг моддий таркиби

Маъдан таналарининг моддий таркиби

Маъдан таналарнинг моддий таркиби ҳам алохида эътиборни талаб этадиган масаладир. Чунки ушбу масаланинг тўлиқ ва объектив ёритилиши кейинги қидирув, разведка, баҳолаш ишларини оқилона олиб бориш учун яхши дастур бўлиши мумкин.

Худди мана шу йўсинда олиб борилган ишлар асосида Бахмал олтин-кварцли формацияга мансуб деб ҳисоблаш имконига эгамиз. Маъдан таркибидаги сульфидларнинг оксидланганлик даражасига қараб маъданларнинг бирламчи ва оксидланган турлари ажратилади.

Бирламчи маъдан тури ўзи ҳам олтин-пиpитли (оз кумушли) ва олтин-кумуш-полисульфид-сульфасолли (кўп кумушли) табиий турларига ажралади.

Кўп кумушли маъдан тури юқори углеродли милонитларда ривожланган ва бурдаланган маъдандор кварц томирлари ва линзаларидан таркиб топган. Кўп кумушли маъдан таркибидаги “эркин” углероднинг миқдори 3-5% га етади.


Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling