Мавзунинг қисқача мазмуни


Download 394.59 Kb.
bet30/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   76

Барча психик ҳодисалар ҳам шу қонунларга бўйсунадилар. Моддий нарсалар Гоббс фикрича, организмга таъсир этиб, сезгини ҳосил қилади. Инерция қонунига кўра, сезгидан унинг кучсиз изи сифатида тасаввурлар пайдо бўлади. Улар эса фикрлар занжирини ҳосил қилади ва бу фикрлар сезгилар қандай кетма-кетликда алмашган бўлса, шундай тартибда жойлашади. Бундай боғланиш кейин ассоциация номини олди. Асосий психологик феноменлардан бири сифатида ассоциацияларни Декарт, Спиноза ҳам тан олишган. Лекин тафаккур ва иродага нисбатан унинг билимнинг қуйи шакли деб ҳисоблаган.


АССОЦИАЦИЯ (психологияда) — муайян шароитда психологик ҳосилалар орасида пайдо бўладиган алоқа. А. инсон онгидаги аввалги турмуш тажрибалари билан белгиланадиган тасаввурлар боғланиши, шу боғланишлар туфайли онгда пайдо бўлган муайян тасаввурлар ўхшашлик, ёндошлик ва қарамақаршилик белгиларига кўра, шунга боғлиқ бўлган бошқа тасаввурларни ҳосил қилади. Ассоциация ўтмиш тажри-баси асосида пайдо бўлиб, нарса ва воқеаларнинг объектив алоқаларини акс эттиради. Бир руҳий жараённинг намоён бўлиши Ассоциация туфайли иккинчи (аввалгиси билан боғлиқ бўлган) руҳий жараённи вужудга келтиради. Асосан уч хил Ассоциация мавжуд: 1. қарамақаршилик ассоциацияси — аввал идрок қилинган қарама-қарши сифатларга эга бўлган нарса ва ҳодисаларнинг бирортасини такрор идрок қилиш ёки тасаввур қилиш муносабати билан бошқалари образларининг ихтиёрсиз равишда онгда гавдаланишидан иборат қонуният. Mac, «уруш» сўзи идрок қилинса, беихтиёр «тинчлик» эсланади.
2. Ёндошлик Ассоциацияси — аввал бир вақтда ёки кетма-кет идрок қилинган нарса ва ҳодисаларнинг биронтасини қайта идрок қилиш ёки тасаввур муносабати билан ихтиёрсиз равишда онгда бошқаларининг ҳам образлари гавдаланишидан иборат қонуният. Mac, «вокзал» сўзи идрок ёки тасаввур қилинса, т. й., вагон, йўловчилар ҳам эсга тушади. 
3. Ўхшашлик А. си — бирбирига ўхшаш белгиларга эга бўлган нарса ва ҳодисаларнинг бирортасини идрок ёки тасаввур қилиш муносабати б-н онгда бошқаларининг ҳам образлари ихтиёрсиз равишда тикланишидан иборат қонуният. Mac, Ҳасан ва Ҳусаннинг бири идрок қилинса, ихтиёрсиз равишда иккинчиси эсланади.

Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling