Мавзунинг қисқача мазмуни


Download 394.59 Kb.
bet60/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   76
Чап ярим шар




Ўнг ярим шар

1.

Хронологик таркиб.

1.

Ўтаётган вақт.

2.

Харита ва чизмаларни ўқиш.

2.

Конкрет макон.

3.

Номларни, сўзларни, белгиларни ёдда сақлаб қолиш.

3.

Тасаввурлар, конкрет воқеаларни ёдда сақлаб қолиш.

4.

Нутқ фаоллиги.

4.

Эмоционал ҳолатни идрок этиш.

5.

Оламни хурсандчиликда, осойишта кўриш.

5.

Оламни ғамгин ҳолатда кўриш.

6.

Батафсил идрок қилиш.

6.

Яхлит тасаввурли идрок.

Одамнинг ҳар бир психик жараёни, ҳолати ва хусусияти бутун марказий нерв тизимининг фаолияти билан чамбарчас боғлангандир.


Сезгилар марказий нерв тизими томонидан турли хил энергиянинг турли сезги органларига таъсирини қайта ишлаши натижасида ҳосил бўлади. Таъсиротлар рецепторларга табиий стимуллар шаклида ҳам келиб, қайта ўзгаради, марказий нерв тизимига узатилади ва сезгиларга айланаётганда тамомила қайта ишланади.
Идрок натижасида психофизиологик жараён сифатида ҳосил бўладиган образ бирданига бир неча анализаторларнинг мувофиқлашган ҳолатдаги фаолиятини тақозо этади.
Диққатнинг физиологик асосларини бош мия пўстлоғининг бутунича ёки унинг айрим қисмларидаги қўзғалувчанликнинг ошиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида ретикуляр формациянинг алоҳида қисмларини фаоллиги билан ўзаро боғлиқ.
Л.А. Ухтомский диққатининг физиологик асоси бўлиб қўзғатувчилар таъсирида кучаядиган ва қўшни соҳаларда тормозланишга олиб келадиган қўзғалишнинг доминантлик ўчоғи ҳисобланади, деб айтади.
Хотиранинг физиологик асослари шундан иборатки, бош миянинг алоҳида тузилмаларидаги нерв ҳужайраларида ёдлаш жараёнида кечадиган ўзгаришларда хотиранинг излари кузатилади. Хотира жараёнларида РНК ва ДНК молекулаларининг роли ҳақидаги гипотезалар юзага келган.
Тахмин қилинишича, хотира ДНК ва РНК молекулалари тузилишидаги ўзгаришлар билан ўзаро боғланган.
Г. Хиден узоқ муддатли хотира жараёнида РНК роли ҳақидаги гипотезани таклиф этди. Бироқ, одамнинг энг мустаҳкам, энг чуқур хотирасини ташувчи бўлиб ДНК ҳисобланади. Бундан ташқари у ирсият тизимига ҳам киради деб ҳисобланади.
Сезгилар, идрок, диққат, хотирадан ташқари психик ҳолатларнинг физиологик аксларини текшириш улкан қизиқиш уйғотади.
Оддий эмоцияларнинг физиологик асоси бўлиб марказий нерв тизимининг лимбик тузилмалари, таламус ва гипоталамусдаги (бош миянинг қобиқ ости соҳалари) содир бўлаётган жараёнлар ҳисобланади.
Одам оддий ҳиссиётларининг нерв асоси бўлиб бош мия қобиғи ҳисобланади. Ҳозирги замон ахборот назариялари нуқтаи назари бўйича нерв ҳужайрасида қўзғатувчилар таъсири остида код функцияларини бажарувчи (белгилар ўзаро алмашинуви) турли характеристикага эга бўлган биотоклар пайдо бўлади. Нерв импульсида бирлашадиган ахборотни кодларини ечиш барча илгари тўпланган ахборотларнинг мажмуини бу жараёнга қўшилиши билан субъектив психик образини яратади.
Акс этадиган борлиқнинг психик образини тизимини мос келиши (изоморфлик) нерв кодини изоморфлиги билан таъминланади. Аммо образ нерв импульсининг шу дақиқадаги фаолияти моҳиятидан доимо «бой», тўлароқдир, негаки у шахс миясида, психик фаолият субъектида тўпланган ва қайта ишланган ахборотнинг бутун захирасини ўзида олиб юради.


Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling