Мавзунинг қисқача мазмуни


Кўникма ва малакалар, уларнинг шаклланиши қонуниятлари


Download 394.59 Kb.
bet68/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   76
Кўникма ва малакалар, уларнинг шаклланиши қонуниятлари

Ҳар қандай фаолият турли усулларда бажарилиши мумкин. Хатти-ҳаракатни бажариш йўллари, маълум фаолиятни бажаришнинг усуллари дейилади. Фаолиятни тўла таҳлил қилиш ва тушуниш учун икки тушунчага тўхталиш лозим: бу «кўникма» ва «малака»дир.


Кўникма – машқ қилиш натижасида юзага келган хатти-ҳаракатларнинг автоматлашган усули. Физиологик жиҳатдан кўникма бош миянинг катта ярим шарлари пўстлоғида ҳосил бўлиб, вақтинчалик нерв боғланишларининг барқарор тизимининг функциясини таъминлайди. Динамик стереотипларни яратиш шундай шароитларни яратадики, унда бир вақтнинг ўзида автоматлашган акт билан бир мунча мураккаб аналитик-синтетик фаолият ҳам юзага келади. Бунинг натижасида нафақат кўникмалар, балки малакалар ҳам юзага келади.
Малака – олдинга қўйилган мақсад ва хатти-ҳаракат шароитидан келиб чиқадиган муваффақиятли ҳаракатлар усулидир. Малакалар хатти-ҳаракатнинг мақсад ва конкрет шарт-шароитларига тегишли бўлган ҳолда доимо билимларга суянади. Одам ишни қанчалик яхши билса уни шунчалик малакали амалга оширади ва ундан фойдаланади.
Кўникма ва малакалар хатти-ҳаракат услуби бўла туриб, маълум фаолият турига қараб ишлаб чиқариш, ўқув, ижтимоий, спорт, ташкилий, техник фаолият, илмий фаолият, санъат соҳасидаги кўникмалар ва бошқалар бўлиши мумкин. Лекин барча фаолият турларида қўлланиладиган кўникма ва малакалар мавжуд: булар – ҳаракат, сенсор ва ақлий кўникма ва малакалардир.
Ҳаракат кўникмаларига жисмоний меҳнат, спорт ва ўқув кўникмалари (хат ёзиш, тез ўқиш ва ҳ.к.) киради.
Сенсор кўникма ва малакаларга ўлчов, ёруғлик, овоз ва символик маълумотларни тез ва тўғри қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ва бошқариш марказларда такрорлаб боришлар киради.
Ақлий кўникма ва малакаларга – кузатиш усуллари, малакаларни ривожлантириш, оғзаки ва ёзма ҳисоб-китобни ишлаб чиқиш, ҳаракатларга йўналтириш, китоб билан ишлаш, архив материалларини йиғиш, илмий тажриба ўтказиш ва ҳ.к. Кўникмалар машқ натижасида юзага келади, яъни бунда мақсад сари йўналтирилган (доимий) қайтариш мустаҳкамлашга олиб келади ва самарали усуллар асосида қайта-қайта қайтарилиши амалга оширилади.
Кўникмаларни юзага келишини «машқлар эгри чизиғи» кўринишида акс эттириш мумкин. Мотор кўникмаларини машқларининг эгри графигини қуйидаги расмда кўриш мумкин.

1-расм. Мотор кўникмаларининг машқлар эгри чизиғи – хатоларнинг камайиши (А.Н. Соколов бўйича).



Графикда кўриниб турибдики, хатоларни камайиши бир текис юз бермайди. Графикдаги эгри чизиқнинг пасайиши ва кўтарилиши тиккалик машқнинг қанчалик муваффақиятли бажарилаётганлигидан далолат беради.
Машқлар эгри чизиғида плато номли ҳодиса кузатилиб, у ўзлаштиришнинг ўсишда ёки тушишдаги салбий ҳолатларини намоён қилади (горизонтал чизиқ). Биринчи расмда у 3-4 машқларда акс этган.
Кўникмаларни шаклланишида учта асосий босқичлар ажратилади – аналитик, синтетик ва автоматлаштириш. Баъзи тадқиқотчилар таништирув босқичини ҳам киритадилар.
Аналитик босқичи – онгли, лекин бунда ҳам хатти-ҳаракатларни моҳир бажариш етарли эмас, мақсад – алоҳида ҳаракатларни эгаллаш, уларнинг бажарилиш усулларини таҳлил қилиш. Кераксиз, ортиқча ҳаракатларни бажариш эҳтимоли мавжуд, бунда одам ўзини эркин тутмайди, назорат даражаси паст.
Синтетик босқичи – ҳаракат элементлари бир-бирига бирлашиб, уйғунлашади, алоҳида операцияларни бирлашуви юз беради, осонроқ ҳаракатлар мураккаблари билан алмашинади, назорат ўзгаради.
Автоматлаштириш босқичи – конкрет вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳаракатларни бажаришида эгилувчанлик юз беради. Ҳаракат характери онгли бошқарилади. Ҳаракатлар аниқ, тез, бир-бирига мос тушади. Назорат сенсор ва ақлий синтез даражасида амалга оширилади.
Инсон томонидан эгалланган кўникма ва малакалар янги кўникмаларни шаклланишига таъсир кўрсатади.

Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling