Мавзунинг қисқача мазмуни


Download 394.59 Kb.
bet66/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   76
Фаолият

РЕЖА:


  1. Фаолият ҳақида тушунча.

  2. Фаолият тизими.

  3. Кўникмалар ва малакалар, уларнинг пайдо бўлиш қонуниятлари.

  4. Фаолиятнинг асосий турлари.

  5. Етакчи фаолият тушунчаси.

Замонавий психология фани психикани ўрганишда фаолиятли ёндашув принципини асосий принциплар сифатида қабул қилади. Ушбу принцип моҳиятини очиш учун фаолият ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш лозим.


Умумий ҳолда оладиган бўлсак, фаолият деганда тирик организмни ўз эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаоллиги тушунилади. Ҳайвонларда ушбу фаоллик табиатан биологик характерга эга. Шунинг учун «фаолият» атамаси ҳайвонларга нисбатан мажозий маънода олиниб, уни аниқроқ қилиб «ҳаётий фаолият» дейишимиз мумкин. Аниқ ҳолда фаолият – бу инсонгагина хос бўлган, онг билан бошқариладиган, оламни билишга қаратилган эҳтиёжларни қондириш ва оламни, ҳамда одамни ўз-ўзини ўзгартиришга йўналтирилган фаоллигидир. Фаолият муаммоси бевосита органик жиҳатдан шахс ва онг муаммоси билан боғлиқдир. Шахс фаолиятда таркиб топади ва шаклланади. Яшаш – бу ҳаракатланиш демакдир. Инсон ҳаёти – бу бир-бири билан ўрин алмашувчи фаолиятлар тизимидир. Фаолият – бу инсоннинг воқелик билан ўзаро муносабати жараёни бўлиб (табиий ва ижтимоий), бу пассив жараён эмас, аксинча онг билан бошқариладиган, нисбатан ортиқ ёки камроқ фаолликдир. Инсон фаолияти бевосита эҳтиёжлар билан эмас, балки аниқланган мақсад асосида бошқарилади.
Инсон фаолияти ранг-барангдир. Фаолият натижаларига кўра анъанага асосан уни амалий ёки назарий турга бўлиш мумкин.
Ҳар қандай фаолият маълум бир ғояни ҳаётга тадбиқ этиб, у назорат ва бошқарувни талаб этади. Энг ажойиб ғоялар жамият томонидан маълум фаолиятга тадбиқ этилгандагина юқори баҳога эга бўлади. Бугунги кунда республикамизда илгари сурилган мустақиллик миллий ғояси фуқаролар фаоллигини ошириши, уларда Ватанга садоқат, бурч, масъулият, фидокорлик ҳиссини шакллантиришга қаратилгандир. Зеро, Президентимиз И. Каримов айтганларидек, «Миллий ғоя – инсон ва жамият ҳаётига маъно-мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир.» Деярли ҳар қандай фаолият ўз ичига ички ва ташқи қисмларни қамраб олади.
Фаолиятнинг барча турларида ички ва ташқи қисмларини миқдорий сифати ўзгаради, лекин «ақл билан» иш юритишни билиш орқали фаолиятнинг ички қисми (хатти-ҳаракатнинг ақлий режаси) устувор бўлади.
Бу инсон фаолиятининг сифат жиҳатидан ўзига хослигини таъминлайди. Ўзининг генетик келиб чиқиши бўйича ички (ақлий, психик) фаолият ташқи (предметли) фаолиятдан келиб чиқади.
Бола аввал предметли хатти-ҳаракатларни амалга оширади, сўнг тажриба ортгач, худди шу хатти-ҳаракатларни ақлий амалга оширади. Ташқи (предметли) хатти-ҳаракатларни ички (ақлий) хатти-ҳаракатларга айланиши интериоризация (юнонча interior – ички) деб аталади. Аммо ички хатти-ҳаракатлар ташқи натижага йўналтирилган бўлиб, фаолиятни ички қисми (психик, ақлий) ташқига (предметли) айланиши ва предметларда маълум усул ва ҳаракатларни амалга оширилиши экстериоризация (юнонча exterior – ташқи) деб аталади.
Интериоризация жараёни ҳаракатларни жисмоний предметлиликдан халос этибгина қолмай, фаолият самарадорлигига уни умумлаштиришга ва бир фаолият туридан иккинчи фаолият турига ўтишга ёрдам беради.

Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling