Мавзунинг қисқача мазмуни
Download 394.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаолиятнинг асосий турлари
Қонуниятлар:
1. Кўникманинг ҳосил бўлишининг нотекис жараёни. Бу машқларнинг эгри графигида намоён бўлади. Юқорида келтирилган расмда буни кўриш мумкин. 2. Кўникмаларнинг кўчиши. Ижобий кўникмалар янгиларини шаклланишига таъсири кўчиш дейилади. Кўникмалардаги салбий таъсир эса интерференция деб аталади, бунда эски кўникма янгисини шаклланишига халақит беради. 3. Кўникмани прогресси ва регресси – кўникма узоқ вақт миқдорида хизмат қилиши учун ундан фойдаланиш лозим. Акс холда деавтоматлаштириш юзага келиб, зарур ҳаракатлар ўз тезлиги, янгилиги, аниқлиги ва автоматлаштирилган ҳаракатларни таъминловчи хусусиятларини йўқотади. Озгина одатлар ҳақида. Одатлар – бу шундай хатти-ҳаракатларки, улар ўз-ўзидан, автоматик тарзда юз беради. Одатларни инсоннинг маданий ва ахлоқий ҳулқида аҳамияти катта. Фаолиятнинг асосий турлари – бу меҳнат, ўқиш, ўйин. Меҳнат – бу шундай фаолиятки, унинг натижасида моддий ва маънавий қадриятлар юзага келади. Меҳнат – мавжуд бўлишининг асосий шарти у инсониятни ривожлантиради. У алоҳида шахснинг психик ривожланишига таъсир кўрсатади. Таълимда меҳнат тарбияси ҳақида Дистерверг шундай деган: «Ўқувчини меҳнат қилишга ўргатинг, уни нафақат меҳнатни севишга, у билан шундай уйғунланишга кўниктиринг-ки, токи меҳнат унинг вужудига сингиб кетсин.» Ўқиш – бу меҳнат фаолиятига тайёргарликнинг ўзига хос босқичи бўлиб, у шунингдек, ўқувчиларнинг асосий фаолият туридир. У билимларни эгаллашга қаратилган бўлиб, унинг натижасида зарур кўникма ва малакалар эгалланади ва ўқувчилар мақсадни англайдилар. Бугунги кунда ривожланган давлатларда инсон ҳаётининг 20% дан 30% гачасини ўқишга бағишламоқда. Инсон ўқишдан амалий фаолиятга ўтишда ўз устида доимий ишлаганида, шунингдек, ўқув фаолиятини мустақил давом эттирган тақдирдагина давр талабига жавоб бера олади. Демак, бугунги кунда таълимнинг асосий вазифаси ўқувчида кўникма ва малакаларни эгаллаш орқали ўз устида ишлаши, мустақил амалга оширишни шакллантиришдир. Ушбу вазифани амалга ошириш мустақил Республикамизнинг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ўз аксини топган (1997 йил). Бу борада Президентимиз И. Каримов: «... бизга рақобатбардош, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи Фозил Инсонлар керак» - деганлар. Дастурнинг асосий вазифаси баркамол авлодни тарбиялашдир. Инсон ривожланишининг ҳар қайси даврида бирор-бир фаолият унинг психик ривожланишини белгилайди. Мактабгача ёшдаги болалар учун бундай фаолият ўйиндир. Ўйин орқали бола воқеликни англайди, одамлар билан муносабатда бўлади. Бола ўйинлари доимо катталар хатти-ҳаракатларини, фаолияти ва муносабатларини акс эттиради. Болалар ўйинлари катталар билан муносабатда юзага келади ва ривожланади. Илк ўйинлар функционал ўйинлар бўлиб, унда предметлар ёрдамида бола предмет хусусиятлари ва уларга таъсир этиш йўлларини очади. Бу ўйинлар асосида конструктив ўйинлар пайдо бўлади, улар орқали бола предметларни нима учун хизмат қилишни биладилар ва улар асосида нимадирни яратишни истайдилар. Сюжетли-ролли ўйинларда (3-4 ёшда) бола одамлар орасидаги муносабатларни эгаллайдилар. Бунда ўйинлар доимий-гуруҳий характер кашф этади. Ўйинларни доимий ўйнаш орқали бола жамиятдаги маълум вазифаларни бажара бошлайди. Бугунги кунда жамиятимизда ёш авлодни ўз ҳуқуқ ва бурчларини тўғри англаш муаммоси устида изланишлар олиб борилмоқда. Қонунлар ҳам мактабгача тарбия ва умумтаълим мактабларида ўзига хос тарзда ўйин шаклида ўргатилиши мумкин. Шундай қилиб, маълум машқларда ўйин асосида бола илк бора фаолият субъектига айланади. Ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти доимо инсонни ҳаёти жараёнида мавжуд бўлади. Катта одамда ўйин завқ олишнинг бир кўринишидир. Масалан, қайта-қайта шахмат ўйинида ютқазган киши ўйинни давом эттирмайди, чунки бундан у завқ олмайди. Ва, ниҳоят инсон ҳаётининг ҳар бир даврида бирор-бир фаолият етакчи бўлади. Етакчи фаолият деганда, психологияда шундай фаолият тушуниладики, унда ўша даврда инсонда сифат ўзгаришлари юз беради (ролли ўйин мактабгача ёшда, ўқиш кичик мактаб ёшида, ўқиш ва меҳнатда мулоқот ўсмир ёшида, ўқув-касб танлаш фаолияти ўспиринлик даврида). Download 394.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling