Мавзунинг қисқача мазмуни
Download 394.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- (К.К. Платонов) «Шахс – фаолият субъектидир» (А.Н. Леонтьев) «Шахс – ташқи хатти-ҳаракатларни ўзгартирувчи ички шароитлар йиғиндисидир» (С.Л. Рубинштейн)
- Индивидуаллик
- ШАХС СТРУКТУРАСИ
(А.Г. Ковалёв)
«Шахс индивидлараро муносабатларнинг субъекти сифатида» (А.В. Петровский) «Шахс – жамиятда ўз ўрнини англовчи фаолиятга қодир аъзосидир» (К.К. Платонов) «Шахс – фаолият субъектидир» (А.Н. Леонтьев) «Шахс – ташқи хатти-ҳаракатларни ўзгартирувчи ички шароитлар йиғиндисидир» (С.Л. Рубинштейн) Жуда кўплаб таъриф ва тушунчалар орасида америкалик психолог Г. Оллпорт (1897-1967 йиллар)нинг таърифи эътиборга моликдир: «Шахс – бу ҳаёт жараёнида шаклланувчи индивидуал ўзига хос психофизиологик тизимлар – шахс хусусиятлари йиғиндиси бўлиб, у асосида ушбу инсонга хос тафаккур ва ҳулқ-атвор юзага келади». Шундай қилиб, шахс – бу жамият аъзоси бўлиб, у индивиднинг психофизиологик тизимининг динамик ташкил этувчиси бўлиб, бу унинг хатти-ҳаракати ва тафаккурини белгилаб беради. Индивидуаллик – бу инсоннинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари бўлиб, улар асосида инсонлар бир-бирларидан фарқ қиладилар. «Индивидуаллик – бу ўзига хосликка эга бўлган шахсдир»3 Бу шахсни атрофдагилардан фарқлаб турадиган нарса бўлиб, унга: ақлининг, ҳис-туйғунинг, ирода ва бошқа хусусиятларни ўзига хосли иш фаолиятида намоён бўлиши киради. У инсонни ижодий қобилиятлари, уни ижтимоий фаоллиги, оригиналлиги ва ҳ.к.ни намоён қилишга имкон беради. ШАХС СТРУКТУРАСИ Шахс структураси ўз ичига: темперамент, йўналганлик, характер, қобилиятлар каби ўзаро муносабатдаги компонентларни киритади. Бундан ташқари шахс структурасига психик жараёнлар ва психик ҳолатлар, табиий ва ижтимоий ўзаро боғлиқ хусусиятлар киради. Барча Россия психологлари шахс структурасидаги етакчи компонент деб йўналганликни оладилар. Энди кенг тарқалган ва маълум шахс структураси ҳақидаги фикрларни кўриб чиқайлик. А.В. Петровский шахс 3 та таркибий структурасини ажратди: 1. Индивиднинг ички тузилмаси (интраиндивидлик) – у инсонни темпераменти, характери, қобилиятини тузилишида ўз аксини топиб, у зарур, лекин шахс психологиясини билиш учун етарли эмас. 2. Шахсни реал мавжуд бўлиши уни предметлар билан фаолият жараёнидаги муносабатини ўз ичига олиб, инсонни маълум характеристикаларини «фазо»да индивидни органик танасидан ташқарида излаш лозим бўлиб, у шахснинг интериндивид тузилмасини ташкил этади. 3. Индивид усти (метаиндивид) тузилма марказида инсонни фаолият жараёнида инсонлардан мулоқот жараёнида бошқаларга таъсир ва бошқалардан олинадиган таъсир сифатида намоён бўлиб, у персона равишда намоён бўлади. Шундай қилиб А.В. Петровский ўз структурасига уч тузилмани киритган, бу: шахс индивидуаллиги, уни шахслараро муносабатларда намоён бўлиши ва бошқа инсонларга таъсир эта олиши бўлиб, шахс доимо шу учликда намоён бўлиши ва индивидлараро, ижтимоий муносабатлар сифатида мавжуд бўлиши лозим. С.Л. Рубинштейн бўйича шахс структураси қуйидаги кўринишга эга: Download 394.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling