Мавзунинг қисқача мазмуни
Download 394.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоийлик.
- Онгга эга бўлиш
Қайтариш учун саволлар
«Шахс» ва «Онг» тушунчаларига боғланган ҳолда фаолиятнинг моҳиятини тушунтиринг. Инсон фаолияти, ҳамда ҳайвон ҳулқ-атвори формали орасидаги фарқ нимадан иборат? Фаолият структураси схемасини тасвирлаб, унинг компонентлари орасидаги боғлиқликни тушунтиринг. Ички ва ташқи хатти-ҳаракатлар ривожланиши жараёнида қандай муносабатда бўлади? Одат, малака ва кўникмаларга тавсиф беринг ва солиштиринг. Кўникмаларни юзага келиши эгри чизиғини таҳлил қилинг. Ўқувчиларда салбий ва ижобий одатларни таркиб топишини маълум мисолларда тушунтиринг. Ўқув фаолиятининг билим, кўникма ва малакаларини асосий тавсифини беринг. Ўйин, ўқиш, меҳнат фаолиятига умумий характеристика беринг. Инсон ҳаётида етакчи фаолиятнинг роли нимадан иборат? Шахс РЕЖА: Шахс ҳақида тушунча. Индивид, шахс, индивидуаллик. Шахс структураси. Шахснинг асосий назариялари. Шахснинг намоён бўлиши. Шахс шаклланиши ва ривожланиши. Шахс мавзуси психологияда энг долзарб ва доимо инсонларда қизиқиш уйғотадиган мавзулардандир. Аввало, «индивид», «шахс», «индивидуаллик» тушунчаларини кўриб чиқайлик. Индивид – алоҳида олинган одам бўлиб, у ўз ичига биологик, физиологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни жамлайди. Инсон индивид бўлиб туғилиб, шахс бўлиб шаклланади. Индивид бўлиб туғилган инсонни шахсга айланиши учун нималар зарур? Бунинг учун қуйидаги шартлар зарур: 1. Ижтимоийлик. Инсон шахс сифатида авваломбор ижтимоий шарт-шароитда, яъни инсонлар жамиятида шаклланади. Хўш, мия инсонлар жамиятига хос бўлмаган шароитда қандай намоён бўлади? XX аср бошида ҳинд психолог-врачи Рид Синх бир қишлоқ яқинида инсонга ўхшаш тўрт оёқлаб юрувчи икки сирли жонзот мавжудлиги ҳақида маълумот олади. Уларни кузатишга муваффақ бўлишади. Кунларнинг бирида Синх бошчилигидаги овчилар бўрилар уясидан бўри болалари билан бирга икки қизчани, бири саккиз, иккинчиси бир ярим ёшли, чиқаётганини кўришади. Синх қизчаларни ўзи билан олиб кетиб, тарбияламоқчи бўлади. Улар тўрт оёқлаб югуришар, одамлардан қўрқишар, яширинишга уринишар, кечалари увиллашар эдилар. Кичиги – Амала – бир йилдан сўнг вафот этган. Каттаси – Камала – эса ўн етти ёшгача яшади. Тўққиз йил давомида Камала бўриларга хос хатти-ҳаракатларни унутиши ва инсонга хос одатларни эгаллашга ўргатилди, лекин жуда шошилганида у тўрт оёқлаб ҳаракатланар эди. Лекин Камала қийинчилик билан фақатгина 40 тагина сўзни ўзлаштирди. Демак, инсон психикаси фақат инсонга хос ҳаёт тарзидагина юзага келар экан. 2. Онгга эга бўлиш (атрофдаги билимларни эгаллаш, фаолият мақсадини шакллантириш, муносабатларга ҳис-туйғуларни киритиш). 3. Фаоллик, иш фаолиятида олдинга қўйилган мақсадга эришишга йўналганлик. Инсон Homo sapiens (онгли инсон) сифатида юқори ривожланган нерв тизимига эга бўлиб, ўта фаолдир. Инсоннинг шахс даражасидаги фаоллиги инсонларни бўйсундиришга, ўз мақсадларига эришиш мақсадида фойдаланишга, ўз фаолиятини ўзгартиришга қодирдир. Хўш, инсон фаоллигининг омили нима? Инсон фаоллиги қандай пайдо бўлади? 4. Инсоний фаолликка ундовчи нарса эҳтиёждир. Авваломбор бу, маънавий, маданий эҳтиёжлар ва ўз-ўзини ривожланиши билан боғлиқ бўлган эҳтиёжлардир. Эҳтиёж – инсон онгида қандайдир предмет ва ҳодисаларга нисбатан заруриятни акс эттиришдир. Психологияда қуйидаги асосий эҳтиёжлар ажратилади – табиий, моддий, маданий, маънавий, ижтимоий. Табиий ва моддий эҳтиёжларини қондирилиши инсон ва ҳайвонларнинг мавжуд бўлишини таъминлайди. Ижтимоий эҳтиёж бу – баҳо олишга нисбатан эҳтиёжни, бирон-бир гуруҳ аъзоси бўлишига ҳаракатни, шунингдек, раҳбар ва бўйсунувчи муносабатларининг аҳамиятлилигини ўз ичига олади. Маданий ва маънавий эҳтиёжлар инсон учун зарур ҳисобланиб, уни ҳар томонлама ривожланиши, маънавий бойлиги ва ахлоқий гўзаллиги учун хизмат қилади. Меҳнатга бўлган эҳтиёж, эстетик завқланиш ва бошқа ҳодисалар инсон ҳаёти ва ривожланишида етакчидир. Инсоннинг маънавий эҳтиёжларидан бири – меҳнат қилиш эҳтиёжидир. Усиз инсонни нормал ривожланиши мумкин эмас. Меҳнат асосида инсон шахс сифатида таркиб топади. Шахс тушунчасига психолог олимлар томонидан берилган қатор (50 га яқин) тавсифлари мавжуд. Шулардан мисол келтирамиз: «Шахс – ижтимоий муносабатларининг субъекти ва объектидир» Download 394.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling