Мавзунинг қисқача мазмуни
А.Г. Ковалев бўйича шахс структурасининг кўриниши қуйидагича
Download 394.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахс йўналганлиги
- Эътиқод
А.Г. Ковалев бўйича шахс структурасининг кўриниши қуйидагича:
2-схема К.К. Платонов бўйича шахс структураси қуйидаги схемада ўз аксини топган бўлиб, у динамик функционал мавжуд бўлган 4 та тузилмани ўз ичига олади: 3-схема К.К. Платонов шахс структурасидан кўриниб турибдики, у 4 та тузилмани шахс структурасида ажратади: 1-чи тузилма – ижтимоий-боғлиқ хусусиятлар ва ахлоқий сифатлар. 2-чи тузилма – шахснинг тайёргарлиги (билим, малака, кўникма ва одатлар). 3-чи тузилма – шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари, билиш жараёнлари (сезги, идрок, тафаккур, хаёл, хотира, диққат). 4-чи тузилма – биологик шартлашган хусусиятлар бўлиб, олий нерв фаолияти, темперамент қобилият. Бундан ташқари ўз шахс структурасига К.К. Платонов 2 жиҳатни (шахснинг умумий хусусиятлари) – бу характер ва қобилиятни киритади. Шахс йўналганлиги – бу барқарор мотивлар йиғиндиси бўлиб, шахс фаолиятини белгилайди. Шахс йўналганлиги қизиқишлар, дунёқараш, эътиқод, интилиш ва идеалда характерланади. Қизиқиш – билиш эҳтиёжини намоён бўлиш формаси бўлиб, у янги фактлар билан танишишга, ҳамда борлиқни аниқ, чуқур ва тўлиқ акс этишга ёрдам беради. Субъектив қизиқиш эмоционал тонда намоён бўлиб, у билиш жараёнида орттирилади. Қизиқишни қондирилиши интилишни сўндирмайди, аксинча янги янада юқори даражадаги билими фаолиятини қондирадиган қизиқишни юзага келтиради. Қизиқиш ўз динамикасида фаолиятни амалга оширадиган йўналганликни юзага келтиради. Қизиқиш бевосита, объектнинг қизиқарлилиги билан юзага келган ва бевосита фаолият мақсадига эришиш воситаси сифатида юзага келади. Қизиқишнинг барқарорлиги унинг давомийлиги ва интенсивлигида намоён бўлади. Қизиқишни доимийлиги ва барқарорлиги фаолият жараёнида қийинчиликни енгишдан далолат беради. Қизиқишнинг кенглиги ва торлиги қизиқишнинг мазмуни ва шахс ҳаётидаги ўрнини кўрсатади. Дунёқараш – инсонни қарашлари тизими бўлиб, унда инсонни атрофдаги дунёга қараши ва бу дунёда ўзининг ўрнини англаш, кишиларга бўлган муносабати, ҳаётий позицияси, идеаллари, эътиқодлари, қадриятлари ва принциплари намоён бўлади. Дунёқараш бу акс этиш бўлиб, унда оламни умумий тушуниш намоён бўлади ва у ижтимоий-сиёсий, фалсафий, диний, эстетик ва илмий-назарий йўналганликни аниқлайди. Эътиқод – инсонни англанган эҳтиёжи бўлиб, у фаолиятга ундайди. Идеал – бу намуна, интилишларнинг энг юқори чўққиси. Идеалларни шакллантириш ёш авлодни тарбиялашдаги асосий вазифалардир. Интилиш – бирламчи қизиқиш, эҳтиёжни ҳиссий кечирилиши, объектга интилишидир. Интилиш динамик тенденция сифатида ҳохиш, майил сифатида намоён бўлади. Download 394.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling