Мавзунинг мақсади
Download 52.96 Kb.
|
кирилIV bob
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- 1. Умумтаълим мактаблари маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг ижтимоий мақоми.
Мактабларда маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш методикаси. Умумтаълим мактаблари маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг тарбиявий ишлардаги вазифалари Р Е Ж А: 1. Умумтаълим мактаблари маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг ижтимоий мақоми. 2. Умумтаълим мактаблари маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг тарбиявий ишлардаги вазифалари. 3. Умумтаълим мактаблари маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига тарбиявий ишлар бўйича қўйиладиган талаблар. 4. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг иш ҳужжатлари. Мавзунинг мақсади: талабаларга умумтаълим мактаблари маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг тарбиявий ишлардаги вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар бўйича маълумот бериш. Калит сўзлар: талаба, тарбия, умумтаълим, мактаб, маънавий, маърифий, директор, ўринбосар, ижтимоий, мақом, вазифа, натижа, метод, талаб, восита, самара, натижа. 1. Умумтаълим мактаблари маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг ижтимоий мақоми. Маънавий -маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ловозими таълим тизими бошқарувидаги янги лавозим бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 апрелдаги “Республика Маънавият ва маърифат жамоатчилик марказини ташкил этиш тўзрисида” ги Фармонининг ҳосиласи ҳисобланади. Бу лавозимнинг ҳуқуқлари, ваколатлари, вазифалари, бурчлари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги” ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2000 йилда тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари маънавий – маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари хақидаги Низом” билан тартибга солинади. Маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари таълим муассасаларида тарбия соҳаси бўйича масъул вакили бўлиб, ўқитувчилар, ота-оналар, жамоат ташкилотлари ва муассасаларнинг тарбиявий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирувчи, ўқувчилар учун мактабдан ва синфдан ташқари ишларни ташкил этувчи шахс ҳисобланади.Унинг бош мақсади ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларида тарбиявий ишлар жараёнини шакллантириш бўлиб, тарбиявий ишлар жараёнига миллий ғоянинг бош ва асосий ғояларини татбиқ этиш, тарбия жараёнига таъсир этувчи асосий ва ёрдамчи воситаларни аниқлаш, мактаб ўқувчилари учун маънавий-ахлоқий дастурларини тузиш, тарбиявий ишлар режасини ишлаб чиқиш, тарбия ишларига таъсир этувчи технологияларни жорий этиш, ўқувчиларнинг ўзини*ўзи бошқариш тузилмалари билан ишлашни йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг кийиниш қоидаларини назорат қилиб бориш, уларнинг тарбияланганлик даражасини таҳлил қилиб боришдан иборат. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бош тарбиячи-педагог бўлиб, у қуйидаги сифатларга эга бўлиши керак: 1.У ўз соҳасини пухта тушуна оладиган, муайян тажрибага эга, ўзини ижобий томондан намоён қилган бўлиши,ўзининг ижтимоий фаоллиги, маънавий-маърифий жиҳатдан билимдон бўлиши. 2. У дунёқарашининг кенглиги, одамларга ва ўқувчиларга бўлган муносабати, ўзига ва бошларга нисбатан талабчанлиги, педагогик маҳоратни эгаллаганлиги билан бошқалардан ажралиб туриши ва юқори касб маҳоратига эга бўлиши лозим. 3. Жамоа билан ишлашни яхши кўриши, ундан завқланиши, болаларни сева олиши керак. 4. Муаммонинг ечими йўлларини, ютуқларга эришиш механизмини яхши билиши. 5. Директор ўринбосари фаолиятини оқилона ташкил этиш йўлларини билиши. 6. Тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда психолог, тўгарак, синф раҳбари, фан ўқитувчилари, болалар етакчиси, маҳалла, мактаб, оила, жамоат ташкилотлари, мактабдан ташқари таълим муассасалари, ҳуқуқбузарлик ёки жиноятчиликка мойил , вояга етмаган, тарбияси оғир бўлган ўқувчилар ва барча йўналишдаги ишлар билан ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олиши. 7. Тарбиявий ишлар жараёнини бошқаришда янги усуллардан фойдаланишга эҳтиёж сезиши, талабчанлик сифатлари билан ўрнак бўлиши, ўзига танқидий қарай олиши. 8. Вавзифаларни ўзи бажаришга киришмасдан жамоа ўртасида тўғри тақсимлаш, доимий равишда назорат қилиб бориш, фаолиятни мувофиқлаштириш, ходимларни мустақил ва ташаббус билан ишлашга, ўз вазифасига ижодий ёндашишга ўргата олиши зарур. Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорикда ўқувчи ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг онгига она Ватанига , халқига ва унинг бугунги бунёдкорлик ишига эҳтиром билан руҳида тарбиялашга раҳбарик қилади. Умумтаълим мактаблари маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг ижтимоий мақоми конкрет равишда қуйидагилардан иборат: 1) мактаб таълим – тарбия ишларини ташкил қилиш ишларида ваколатли тарзда иштирок этиш; 2) маънавий тарбия ишларини ташкил қилиш ва мазкур жараёнга оид ишларни бошқариш; 3) маърифий тарбия ишларини йўлга қўйиш ва бу жараёнга оид ишларни мувофиқлаштириб бориш; 4) маънавий ва маърифий тарбия ишлари мониторингини олиб бориш. Мазкур ижтимоий мақомнинг ахамияти қуйидагилар билан белгиланади: а) мактаб маънавий ва маърифий тарбия ишлари учун жавобгарлик; б) синф рахбарлари, “Камалак” болалар ташкилоти ва “Камолат” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчилари, ота – оналар қўмитаси аъзолари ва маҳалла фаолларининг тарбия ишларида иштироки учун маъсулиятлик; в) ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражаси учун бурчга эгалик; г) тарбиявий ишларнинг самарали ва истиқболи учун мажбуриятлик. Еътибор берилса, бу лавозимда икки тушунча мужассам бўлган: маънавий ва маърифий. Маънавий тушунчаси тарбиявий ишларда ўқувчиларда қуйидаги кўникмаларни шакллантириш назарда тутади. [1,20]: ғоявий иммунитетлик; мафкуравий мўтадиллик; маърифий етуклик; маданий баркамоллик; ахлоқий талабчанлик. Маърифий тушунчаси ўқувчиларда тарбия ишларда қуйидаги малакаларни шакллантириш бирламчи ҳисоблайди: онгнинг шаклланганлик; дунёқарашнинг таркиб топганлиги; феъл – атвор ривожланганлиги; мазкур ишларда тарбиявий ишлар иштирокчиларининг фаоллиги; мактаб тарбиявий ишларнинг самарадорлиги. Бундай ёндошув маънавий маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосарлари ижтимоий мақомининг белгиларини намоён этади [4]. Download 52.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling