Мавзу:Ўзбекистонни бутун дунё танимокда !!!!


Download 21.39 Kb.
bet2/3
Sana21.03.2023
Hajmi21.39 Kb.
#1285533
1   2   3
Bog'liq
Тарих мавзу

Алишер Саъдуллаев — Ўзбекистон ҳукуматининг энг ёш аъзоси, ҳозирда у 28 ёшда. Саъдуллаев 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган. 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Ёшлар масалалари агентлигига раҳбарлик қилмоқда.
Шунингдек, 2022 йилда ёш бўлишига қарамасдан унга Ўзбекистон шахмат федерациясига раиси вазифаси ҳам юкланди.
Андижон мусиқа мактаби жамоаси — жорий йилнинг август ойида Андижон шаҳридаги 3-мусиқа мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Россияда анча машҳурликка эришди. Гап шундаки, мазкур таълим муассасаси икки маротаба Ўзбекистондаги энг яхши мусиқа ва санъат мактабига айлангани боис, ўқувчилари Москвадаги халқаро форумга таклиф қилинди. Ўғил-қизлар Москвада бўлиб ўтган Болалар маданий форумида Ўзбекистон номидан иштирок этди.
Хуллас, халқаро форумда ёш раққосалар Мунавварчеҳра Исоқова ва Района Абдуллаева ўзбек рақс санъатининг бор гўзаллигини намойиш этди, Района Аҳмедова ва Сардорбек Улмасбоев жамоаси эса дутор ҳамда рубоб чалишда, Аднона Акбарова рассомлик санъатида ўзининг маҳоратини кўрсатди.
“Ташкилотчиларнинг илиқ кутиб олишларидан чин дилдан хурсанд бўлдим. Ишончим комилки, бу болалар миллий маданиятимизни янада ривожлантириш ҳамда уни дунёга ёйишга ҳисса қўшади”, - дейди кейинроқ Sputnik мухбирига мактаб директори Муножат Исоқова.
Зуҳриддин Қодиров – қиличбозлик бўйича чемпионатда жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбекистонлик. Шу йилнинг апрель ойида БААда кадетлар ўртасида қиличбозлик бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Зуҳриддин германиялик рақибини мағлуб этганди.
Бироқ, спортчининг ўзи айтганидек, у ғалабадан кейин катта эйфорияни бошдан кечирмади, аксинча, у энди янада кўпроқ машқ қилиш кераклигини ҳис қилди.

Барчиной Қодирова — июль ойида Таиландда ўтказилган кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибаси. Бироқ, қиз кумуш билан чекланмади. У ўзи орзу қилган олтинни олиш истагида ҳаракатни давом эттирди ва август ойида Босния ҳамда Герцеговинада ўтказилган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Франция ва Италия спортчиларини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади.



Download 21.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling