Мавзу:Ўзбекистонни бутун дунё танимокда !!!!
Ўзбекистоним билан фахрланишимга 59 сабаб
Download 21.39 Kb.
|
Тарих мавзу
Ўзбекистоним билан фахрланишимга 59 сабабВатанни бирор сабабга кўра севишмайди. У билан қайсидир сабаб туфайли фахрланишмайди. Чунки ҳар бир кишининг Ватани ўзи учун қадрли ва севимлидир. Инсоннинг туғилиб, вояга етган Ватани у учун ҳар қандай жойдан севимли, ҳар ерда фархланишига арзигулик жой бўлиб қолади. Мен Ўзбекистонни севаман. Мустақил Ватаним, Ўзбекистоним билан фахрланаман. Бу юртни севиш, у билан фахрланиш учун сабаб изласак миллионлаб китобларга сиғмайдиган ҳақиқатлар ҳақида тўхталиб ўтишимизга тўғри келади. Менда Ватаним билан фахрланишимга миллиардлаб сабаблар бўлса-да, қуйида Ватаним билан фахрланишимга энг асосий сабаблардан 59 тасини ёзмоқчиман. Мен мустақил Ўзбекистоним билан фахрланаман, чунки: Ўзбекистон тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз осойишта ҳаёт кечираяпти. Ватанимизда илм-фан равнақи учун етарли шароит бор. Ҳукуматимиз ёшларга ғамхўр. Халқимиз маданияти бутун дунёга ўрнак бўлгудек. Халқига нисбатан меҳр тафти қуёшга тенг юртбошимиз бор. Бугун Ўзбекистонни бутун дунё танийди. Юртимизда инсон манфаатлари биринчи ўринда туради. Дунёга машхур алломалар шу заминда туғилиб, камол топишган. Халқимизнинг саҳийлиги чексиз. Ўзлигимиз ва миллий ғуруримизни тиклаб олган халқмиз. Халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб келаётган спортчиларимиз бор. Ҳукуматимиз хусусий тадбиркорлик ривожи учун ғамхўрлик қилади. «Ўрта Осиёда ягона» дейиладиган кўп нарсалар айнан бизда. Ўзбекистон халқи бир оиладек аҳилликда ҳаёт кечираяпти. Ёшларимизнинг илм олишлари учун ҳамма шароитлар мавжуд. Дунёга таниқли олимларимиз бор. Бизда катталарга хурмат, кичикларга иззат тушунчалари юқори баҳоланади. Жамиятимизда қонун устувор. Ватанимизда таълим ва тиббиёт тизимлари аъло даражада ташкил этилган. Халқимиз меҳмондўст. Юртимизнинг етти иқлимда топилмас табиати бор. Ислом дунёсига таниқли Бухорий, Термизий каби боболаримиз бор. Ўрта Осиёдаги энг кўп тарихий обидалар Ватанимизда жойлашган. Ўзбекистон дунёга машхур ўзбек курашининг Ватани ҳисобланади. Меваларга бой боғларимиз, серҳосил далаларимиз, шифобахш табиатимиз бор. Озиқ-овқат маҳсулотларимизнинг деярли барчаси ўзимизда ишлаб чиқарилади. Ўзбек халқи «болам учун» деб яшайди. Дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида топилмас миллий таомларимиз бор. Миллий профессионал армиямиз бор. Ватанимизда оналик ва болалик, кексалар ва фахрийлар доим эъзозда. Юртимизда замонавий технологиялар жадал ривожланаяпти. Ўрта Осиё халқларини бирлаштира олган саркарда Амир Темур – бизнинг ватандошимиз. Ўқувчиларимиз биринчи синфданоқ чет тилларини ўрганишмоқда. Машинасозлик соҳасида илдам қадам ташлаяпмиз. Хорижлик сайёҳлар ҳавас билан боқадиган иморатларимиз бор. Миллий байроқ, герб ва мадҳиямиз бор. Ватанимиз равнақи учун ҳисса қўшган ҳар бир соҳа вакили учун юксак давлат мукофоти бор. Давлатимиз чегаралари мустаҳкам. Ҳар бир вилоятимизда янгидан-янги замонавий бинолар қурилаяпти. Ҳукуматимиз ёш оилалар фаровонлиги учун кўплаб имкониятлар яратиб берган. Фаровон ҳаётимиз, тинч осмонимизга тўйлар, байрамлар ярашади. Юртимизда халқ саломатлиги ҳукуматимизнинг олий мақсадларидан бири. Бозорларимиздаги деярли барча маҳсулотларда «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи бор. Сиёсий, таълим ва тиббиёт тизимларимиз дунё стандартларига мос. Миллий банк ва иқтисод тизимимиз яхши ривожланган. Ягона интерактив давлат хизматлари порталимиз бор. Дунёга машхур спортчиларимиз бор. Бугун Ўзбекистон дунёнинг энг ривожланган ва фаровон давлатлари қаторида. Юртимизда замонавий техника воситалари ишлаб чиқарувчи миллий компаниялар кўпаймоқда. Бебаҳо интеллектуал салоҳиятга эга ёшларимиз бор. Юртимизнинг ҳар бир вилоятида замонавий спорт иншоотлари барпо этилган. Ватанимизда юқори сифатли бошлангъич, ўрта, ўрта махсус таълим олиш бепул. Бугунги ёшларимиз бир нечта хорижий тилларда мулоқот қила олишади. Келажаги буюк Ватанда яшаяпмиз. Ҳуқуқларимиз асоси бўлган Конституциямиз бор. Дунёда ўхшаши топилмас оқибатли халқимиз бор. Ёшлар учун барча йўналишлардаги олий ўқув юртлари бор. Саноқли йиллик мустақиллик даврида асрларга тенг муваффақиятларга эришдик. Дунёдаги ҳеч бир ерга алишмайдиган Ватаним бор. Мен Ўзбекистонни севаман! Ишончим комилки, ҳар бир Ватандошим юқоридаги сабаблардан ташқари яна минглаб бошқа сабабларни келтира олишади. Албатта, бу ҳар бир юртдошимизнинг ўз Ватанига нисбатан бўлган улкан меҳри натижасидир. Ҳар биримиз Ўзбекистонимиз билан фахрланамиз. Ўзбекистон истиқболи – бизнинг истиқболимиз. Ўзбекистон келажаги – ҳар биримизнинг келажагимиздир. Биз Ватанимизни севамиз! Download 21.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling