Мавзу:Ўзбекистонни бутун дунё танимокда !!!!


Download 21.39 Kb.
bet1/3
Sana21.03.2023
Hajmi21.39 Kb.
#1285533
  1   2   3
Bog'liq
Тарих мавзу


Мавзу:Ўзбекистонни бутун дунё танимокда !!!!

БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида давлатимиз раҳбарининг она тилимизда чиқиш қилгани улкан тарихий воқеа ўлароқ, ҳар биримизда фахр-ифтихор туйғусини уйғотди.


Халқимиз ғурурини юксалтирди, кўнглимизни тоғдек кўтарди. Зеро, ўз замонларида Амир Темур, Навоий, Бобур каби улуғ ватандошларимиз сўзлаган, унинг ривожи йўлида қайғурган она тилимиз жаҳоннинг энг нуфузли минбаридан жаранг сочиши Ватанимизнинг бой ўтмиши, бугуни ва фаровон келажагини ифода этувчи муҳим воқеликдир.
Шу боис, бу воқеа бутун халқимиз, кенг жамоатчилигимиз қалбида юксак акс-садо берди. Буни биз ижтимоий тармоқларда бўлаётган қизғин муҳокама ва чиқишлардан ҳам кўриб-билиб турибмиз. Жамоатчилик, зиёлилар билдираётган фикрлар ва муносабатлар фикримизга исботдир.
Ўзбекистон мустақил давлат мақомига эга бўлган дастлабки кунлардан халқаро ҳамжамият билан тенг ҳуқуқли, суверен ҳамкорлик олиб бориш йўлидан бормоқда. Хусусан, 1992 йил 2 март куни жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида БМТга аъзо бўлган мамлакатимиз ўзаро кўп томонлама шерикликнинг устувор йўналиш­лари бўйича ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан алоқаларни ривожлантириб келмоқда. Кейинги йилларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Хусусан, 2017 йил 19 сентябрда Президентимизнинг БМТнинг 72-сессиясидаги иштироки ва сўзлаган нутқи ­Ўзбекистоннинг мазкур тузилма доирасидаги халқаро ташаббусларида янги тенденцияларни намоён қилди.
таниқли спортчилардан тортиб мусиқа соҳасидаги янги юлдузларгача: Ўзбекистон маданий дипломатиясини ривожлантираётган ўзбек ёшлари вакиллари ҳақида сўз юритамиз.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Бугун сизга Ўзбекистон байроғини халқаро майдонда баландларга кўтараётган, Ватани номини бутун дунёга танитаётган ёшлар ҳақида сўзлаб берамиз.
Нодирбек Абдусатторов — Ўзбекистонлик таниқли шахматчи, энг ёш гроссмейстерлардан бири ва тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони. У 5 ёшида шахмат ўйнашга қизиқиб қолган ва опаси ҳамда акасининг ўйинини кузатиш асносида шахмат сир-асрорларини мустақил ўрганиб борган.
Нодирбек 11 ёшида Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ)нинг “ТОП-100 ўсмирлар” қаторига кирди. 2021 йилда Польша пойтахти Варшавада шахматнинг рапид йўналиши (тезкор шахмат) бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.
Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов бошчилигидаги шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яқинда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳам зафар қучди.

Download 21.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling