Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ОИВ билан зарарланган шахсларга даволаш ва профилактика ишларини амалга ошириш; ОИВ билан зарарланган шахсларнинг тиббий ва режали кузатувини амалга ошириш; ОИВ билан зарарланган шахсларни бирламчи тиббий кўриги ва текширувини (қоннинг умумий ва биохимик таҳлиллари, пешоб таҳлиллари, кўкрак қафасининг рентгенологик текшируви, фтизиатр маслаҳати ва бошқалар) ташкил қилиш ва ўтказиш; Ҳомиладор аёлларни биринчи триместрда (12 ҳафталиккача) ОИВ-инфекциясига ИФА усулида текширувга йўналтириш (келгуси текширувлар эпидемиологик кўрсатмаларга асосан амалга оширилади); ОИВ-инфекцияли аёлларга ихтиёрдан ташқари ҳомиладорликни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш; ОИВ билан зарарланган шахсларнинг жинсий шерикларига ОИВ юқишининг олдини олиш бўйича маслаҳат бериш ва уларни ҳар 6 ойда ОИВ-инфекциясига текширувини йўлга қўйиш; Конфиденциалликка риоя қилган ҳолда ОИВ билан зарарланган шахсларни ЮКХга диспансеризацияга юбориш; 18 ёшга тўлмаган ОИВ билан зарарланган болаларга нафақа белгилаш мақсадида ҳамда 18 ёшдан катта шахсларни меҳнатга лаёқатсизлиги ва ногиронлигини аниқлаш мақсадида ВМКга ёки ВМЭКга ўз вақтида тиббий ҳужжатларни тайёрлаш ва беморларни юбориш; Болаларни ўз вақтида узлуксиз равишда нафақа билан таъминланиши ҳақида ЮКХга ҳар ойда маълумот бериб туриш; Режали тиббий кўрик ва даволаш учун ОИВ билан зарарланган шахсларни ЮКХ, МТШ ва бошқа ДПМларга юбориш; ОИВ билан зарарланган шахс ўз уйида вафот этганида унинг қариндошларига ўлим ҳақида маълумотнома бериш. - ЮКХ шифокорининг хизмат доирасига ОИВ билан зарарланган шахсларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатишнинг йиллик режасини ишлаб чиқиш, ҳар чоракда иш режасининг ижроси ҳақида маълумот тайёрлаш ва уни туман/шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳамда ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига тақдим этиш киради;
- “Хабарнома” олинганидан кейин ОИВ билан зарарланган шахс ҳақидаги маълумотларни юқумли касалликларни қайд этиш журналига киритиш;
- Текширувдан кейинги маслаҳатни ўтказиб, беморнинг амбулатор картасига қайд қилиш;
- Беморнинг умумий аҳволини баҳолаш, касаллигининг босқичи ва даврини аниқлаш ҳамда келгуси тиббий кўрикларни ташкил қилиш;
- ОИВ билан зарарланган шахсларни силга текшируви режасини ҳамда латент силнинг химиопрофилактикаси режасини ишлаб чиқиш;
- Йиллик режа асосида ОИВ билан зарарланган шахсларда фаол силни аниқлаш мақсадида кўкрак қафаси рентгенографияси ва фтизиатр маслаҳатини ташкил қилиш. Фаол сил инкор этилганида, фтизиатр тавсиясига кўра изониазид воситасида латент силнинг химиопрофилактикасини ўтказиш. Ойлик ҳисоботни тайёрлаб, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази инфекционистига топшириш;
- ОИВ билан зарарланган шахсларга ўз вақтида РВҚДни бошлаш мақсадида, уларни вирусологик ва иммунологик текширувлардан ўтиши учун ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига юбориш;
- Ҳар 6 ойда ОИВ билан зарарланган шахсларнинг жинсий шерикларини (дискордант жуфтликларда) текширувини ташкил қилиш, заруратга кўра (ҳомиладорлик режалаштирилганида) мулоқотдан олдинги профилактикани ташкил қилиб, дориларни ичиш тартибига риоя қилинишини назорат қилиб бориш. Ойлик ҳисоботни тайёрлаб, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказидаги масъул шахсга топшириш;
- ОИВ-инфекцияли аёлларга ихтиёрдан ташқари ҳомиладорликни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
- ОИВ билан зарарланган болаларни тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтишини ташкил қилиш;
- ОИВ билан зарарланган оналардан туғилган болаларнинг пневмоцистали зотилжамни профилактикаси учун ко-тримоксазол ичишини (4-6 ҳафта)назорат қилиб бориш;
Do'stlaringiz bilan baham: |