Қон ёки бошқа биологик суюқликлар сачраб кетганида қуйидаги тартибда ёрдам берилади: - а) жароҳатланмаган терига сачраганда
- Ифлосланган жой дарҳол ювиб ташланади. Оқар сув йўқ бўлса, антисептик восита, дезинфекция қилувчи гель ёки қўлни ювишга мўлжалланган эритма билан тозаланади.
- Кучли таъсирлантирувчи моддалар: жароҳат юзасини таъсирлантириб, ҳолатини ёмонлаштиришга олиб келадиган оқартирувчи суюқликлар, йоддан фойдаланиш мумкин эмас.
- Кучсиз таъсирлантирувчи моддалар, масалан, 2-4%ли хлоргексидин глюконат эритмасидан фойдаланиш мумкин эмас.
- Жароҳатни босиб туриш, эзиш ёки ишқалаш мумкин эмас.
- Суюқлик сачраган жойни боғлаб қўйиш мумкин эмас.
Қон ёки бошқа биологик суюқликлар сачраб кетганида қуйидаги тартибда ёрдам берилади: - б) кўзга сачраганда
- Кўзни дарҳол сув ёки физиологик эритма билан ювиб ташланади (ишқаламасдан). Бошни орқага ташлаб ўтирган ҳолда, ҳамкасблардан кўзга эҳтиёткорлик билан сув ёки физиологик эритма қуйиб туриш сўралади; сув ёки эритма қовоқлар остини ювиб чиқиши учун қовоқларни вақти-вақти билан эҳтиёткорлик билан тортиб туриш керак (суюқлик кўзнинг бурун томонидан ташқи бурчаги томон йўналиши керак).
- Кўзни ювиш давомида контакт линзаларни ечиш мумкин эмас, чунки улар қўшимча ҳимоя қаватини ҳосил қилади. Кўзни ювиб бўлгач, линзаларни олиб, одатдагидек зарарсизлатирилади; бундай ишлов натижасида линзалар хавфсиз бўлади.
- Кўзни совун ёки дезинфекцияловчи эритма билан ювиш мумкин эмас.
Қон ёки бошқа биологик суюқликлар сачраб кетганида қуйидаги тартибда ёрдам берилади: - в) оғизга сачраганида
- оғизга тушган суюқликни дарҳол туфлаб ташлаш керак.
- оғиз сув ёки физиологик эритма билан бир неча бор яхшилаб чайиб ташланади.
- Оғизни совун ёки дезинфекцияловчи эритма билан ювиш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |