Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан ссвнинг 2018 йил 24 майдаги 336-сонли буйруғи бекор бўлди


Қон ёки бошқа биологик суюқликлар сачраб кетганида қуйидаги тартибда ёрдам берилади


Download 1.86 Mb.
bet18/22
Sana11.08.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1666511
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
11-илова бўйича Слайд

Қон ёки бошқа биологик суюқликлар сачраб кетганида қуйидаги тартибда ёрдам берилади:

  • а) жароҳатланмаган терига сачраганда
  • Ифлосланган жой дарҳол ювиб ташланади. Оқар сув йўқ бўлса, антисептик восита, дезинфекция қилувчи гель ёки қўлни ювишга мўлжалланган эритма билан тозаланади.
  •  Кучли таъсирлантирувчи моддалар: жароҳат юзасини таъсирлантириб, ҳолатини ёмонлаштиришга олиб келадиган оқартирувчи суюқликлар, йоддан фойдаланиш мумкин эмас.
  • Кучсиз таъсирлантирувчи моддалар, масалан, 2-4%ли хлоргексидин глюконат эритмасидан фойдаланиш мумкин эмас.
  • Жароҳатни босиб туриш, эзиш ёки ишқалаш мумкин эмас.
  • Суюқлик сачраган жойни боғлаб қўйиш мумкин эмас.

Қон ёки бошқа биологик суюқликлар сачраб кетганида қуйидаги тартибда ёрдам берилади:

  • б) кўзга сачраганда
  • Кўзни дарҳол сув ёки физиологик эритма билан ювиб ташланади (ишқаламасдан). Бошни орқага ташлаб ўтирган ҳолда, ҳамкасблардан кўзга эҳтиёткорлик билан сув ёки физиологик эритма қуйиб туриш сўралади; сув ёки эритма қовоқлар остини ювиб чиқиши учун қовоқларни вақти-вақти билан эҳтиёткорлик билан тортиб туриш керак (суюқлик кўзнинг бурун томонидан ташқи бурчаги томон йўналиши керак).
  • Кўзни ювиш давомида контакт линзаларни ечиш мумкин эмас, чунки улар қўшимча ҳимоя қаватини ҳосил қилади. Кўзни ювиб бўлгач, линзаларни олиб, одатдагидек зарарсизлатирилади; бундай ишлов натижасида линзалар хавфсиз бўлади.
  • Кўзни совун ёки дезинфекцияловчи эритма билан ювиш мумкин эмас.

Қон ёки бошқа биологик суюқликлар сачраб кетганида қуйидаги тартибда ёрдам берилади:

  • в) оғизга сачраганида
  • оғизга тушган суюқликни дарҳол туфлаб ташлаш керак.
  • оғиз сув ёки физиологик эритма билан бир неча бор яхшилаб чайиб ташланади.
  • Оғизни совун ёки дезинфекцияловчи эритма билан ювиш мумкин эмас.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling