Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан ссвнинг 2018 йил 24 майдаги 336-сонли буйруғи бекор бўлди


Download 1.86 Mb.
bet17/22
Sana11.08.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1666511
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
11-илова бўйича Слайд

ОИВ БИЛАН КАСБГА ОИД МУЛОҚОТ

  • Касбга оид мулоқот–бу хизмат вазифаларини бажариш вақтида бутун ёки жароҳатланган тери, шиллиқ қаватлар орқали қон ёки бошқа биологик суюқликлар билан мулоқотнинг амалга ошишидир. Касбга оид мулоқот тиббий ходимлар билан бир қаторда бошқа касб эгаларида ҳам юзага келиши мумкин. Касбга оид мулоқот вақтида ифлосланган ўткир анжомлар (масалан, игна) орқали жароҳатланиш ёки жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватларга (ёрилган, шикастланган) биологик суюқликларнинг тушиши ОИВ билан зарарланиш хавфини туғдиради.

ОИВни юқтириб олиш хавфи

  • Касбга оид мулоқот вақтида ОИВ юқтириб олиш хавфи мулоқотнинг шакли ва мулоқотдаги хавфли материалнинг миқдорига боғлиқ.
  • Изланиш натижаларига кўра, ОИВ билан контаминация бўлган анжомлар билан содир бўлган парентерал авария ҳолатларида (игна санчилиши, терининг кесилиши)ОИВни юқтириб олиш хавфи 0,33%ни ташкил қилади.
  • ОИВ билан ифлосланган материални шиллиқ қаватлар ёки жароҳатланган терига тушишида эса юқиш хавфи 0,09%ни ташкил қилади

ОИВ БИЛАН ТАСОДИФИЙ МУЛОҚОТДАН КЕЙИН ЁРДАМ КЎРСАТИШ

  • Биринчи ёрдам
  • Мақсад – зарарли биологик суюқликлар (жумладан қон билан) ва бошқа тўқималар билан мулоқот вақтини қисқартириш ва жароҳатланган жойни тўғри зарарсизлантириш орқали зарарланиш хавфини камайтиришдан иборат.
  • Игна ёки бошқа ўткир анжом билан жароҳтланганда қуйидаги тартибда ёрдам кўрсатилади:
  • Жароҳатланган жойни дарҳол совун билан ювилади. Агар қўлқопда муолажа қилинган бўлса, аввал қўлқоп устидан ювиб (қўлқоп ечилганида зарарли суюқлик суркалиб кетмаслиги учун), кейин жароҳатни совунлаб ювилади.
  • Жароҳатдан қон чиқиб кетишига йўл қўйиб бериш учун жароҳатланган юзани оқар сувга тутиб турилади (бир неча дақиқа ёки қон тўхтагунича). Оқар сув йўқ бўлса, жароҳат антисептик восита, дезинфекция қилувчи гель ёки қўлни ювишга мўлжалланган эритма билан тозаланади.

Игна ёки бошқа ўткир анжом билан жароҳтланганда қуйидаги тартибда ёрдам кўрсатилади: ДАВОМИ


Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling