Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан ссвнинг 2018 йил 24 майдаги 336-сонли буйруғи бекор бўлди


ОИВ БИЛАН ЯШОВЧИ АЁЛЛАРНИ ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВОМИДА КУЗАТУВИ


Download 1.86 Mb.
bet16/22
Sana11.08.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1666511
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
11-илова бўйича Слайд

ОИВ БИЛАН ЯШОВЧИ АЁЛЛАРНИ ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВОМИДА КУЗАТУВИ

  • ОИВ билан яшовчи аёлларнинг ҳомиладорлик давридаги кузатуви амалдаги директив ҳужжатлар асосида бирламчи звено шифокорлари томонидан ва ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларининг мутхассислари билан биргаликда ҳамда уларнинг назорати остида амалга оширилади. Бирламчи звено шифокори кузатув режасини тузади ва унинг бир нусхасини аёлга беради. Ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларининг мутахассислари режа асосида аёлнинг кузатувини назорат қилиб борадилар ҳамда зарурат туғилганида режани коррекция қиладилар.
  •  *ҳомиладорларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал парваришни ташкил қилиш ва таъминлаш бўйича даволаш-диагностик тадбирлар Ўзбекистон Республикаси ССВнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан амалга оширилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19-августдаги 206-сонли буйруғининг 8-иловаси “ОИВ инфекциясини мулоқотдан кейинги профилактикаси бўйича миллий клиник баённома”

  • Мулоқотдан кейинги профилактика (МКП) –ОИВ билан курашиш борасидаги давлат дастури ҳамда тиббий ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш чора-тадбирларининг бир қисми ҳисобланади.
  • МКП кимларга тайинланиши керак:
  • ОИВ билан касбий мулоқот бўлганида ёки хавфли мулоқот эҳтимоли юқори бўлганида;
  • Касбга оид бўлмаган тасодифий хавфли мулоқот юзага келганида ёки бундай мулоқотнинг эҳтимоли юқори бўлганида, жумладан, тиббий муассасаларда ҳам.
  • Жинсий аъзолар жароҳатланиши билан кечувчи тажовузкор жинсий мулоқот бўлганида

МКП ТАЪРИФИ ВА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

  • МКП – бу патоген микроорганизм билан мулоқот натижасида ривожланиши мумкин бўлган инфекцияни олдини олишга қаратилган тиббий профилактик чора.
  • ОИВ нуқтаи назаридан қаралганида, МКП деганда– мазкур қўзғатувчи билан мулоқотдан кейин ОИВ-инфекциясини олдини олишга қаратилган кенг қамровли хизматларни тақдим этиш назарда тутилади.
  • Бу хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • Биринчи ёрдам;
  • Маслаҳат бериш;
  • Хавф даражасини баҳолаш;
  • Ёзма розилик билдирилганидан кейин ОИВга текширув;
  • Аниқланган хавф даражасига қараб, ретровирусга қарши дориларнинг қисқа курсини (28 кун) тақдим этиш ва келгуси кузатув.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling