Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан ссвнинг 2018 йил 24 майдаги 336-сонли буйруғи бекор бўлди


Download 1.86 Mb.
bet13/22
Sana11.08.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1666511
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
11-илова бўйича Слайд

4-клиник босқич

  • Энцефалопатия
  • ОИВ-кахексияси
  • Капоши Саркомаси ва ОИВ билан боғлиқ бошқа хавфли ўсмалар
  • Лейшманиоз (висцерал, тарқоқ)
  • Ёмон сифатли лимфома – МАТнинг бирламчи лимфомаси ёки В-ҳужайрали Ходжкин бўлмаган лимфома
  • Атипик микобактерияли (силдан ташқари) тарқоқ инфекциялар
  • Тарқоқ замбуруғли инфекциялар (кандидоз, кокцидиоидоз, гистоплазмоз)
  • Пневмоцистали зотилжам (Pneumocystis jirovecii келтириб чиқарган)
  • Мультифокал авж олган лейкоэнцефалопатия
  • Токсоплазмоз – МАТ зарарланиши ва ретинит билан кечувчи
  • Терламага оид бўлмаган Salmonellaspp.келтириб чиқарувчи қайталанувчи септицемия
  • ОИВ-кардиомиопатияси

ОИЛАВИЙ ШИФОКОР ПУНКТИ/ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

  •  ОИВ билан зарарланган одамларга бирламчи тиббий ёрдам, жумладан бирламчи текширувларни ўтказилишини ташкил қилиш;
  • ОИВ билан зарарланган шахсларни ўз вақтида ЮКХ шифокорига диспансеризацияга юборилишини ташкил қилиш;
  • ОИВ билан зарарланган шахсларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги даражасини аниқлаш бўйича тадбирларни ташкил қилиш;
  • ОИВ билан зарарланган шахсларга оид тиббий ҳужжатларни тўғри юритилишини назорат қилиш;
  • ОИВ билан зарарланган шахсларнинг соғлиғи ёмонлашганида унинг аҳволига мувофиқ тегишли ДПМларда стационар даволанишини ташкил этиш;
  • Ҳомиладор аёлларни биринчи триместрида (ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасига қадар) ОИВга текширувини ташкил қилиш;
  • Ҳомиладор аёлларда ОИВ тасдиқланган ҳолларда уларни ўз вақтида РВҚД олиши учун ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларига юборилишини ташкил қилиш ва таъминлаш;
  • ОИВ билан зарарланган аёллар учун ихтиёрдан ташқари ҳомиладорликнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини ўтказилишини ташкил қилиш;
  • ОИВ билан зарарланган шахсларнинг жинсий шерикларини ўз вақтида ОИВга текширувини ташкил қилиш, ҳамда заруратга кўра (фарзанд орттириш режалаштирилганида) мулоқотдан аввалги профилактик РВҚД ўтказилиши ва ўз вақтида қабул қилинишини назорат қилиш;
  • Шифокор ва ҳамшираларнинг ОИВ-инфекцияси бўйича малакасини оширилишини ташкил қилиш;
  • Диспансер назоратидаги ОИВ билан зарарланган беморлар ҳақидаги ҳисоботларни махсус шаклларга мувофиқ ўрнатилган тартибда ўз вақтида топширилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;
  • Оилавий шифокорлик пункти/оилавий поликлиникада ОИВ-инфекцияси аниқланганида тиббий ёрдам чораларини ташкил этиш юзасидан йиллик режаларни ишлаб чиқиш, ўтказилган даволаш-профилактика тадбирлари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва ўз вақтида ЮКХга топшириш.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling