Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан ссвнинг 2018 йил 24 майдаги 336-сонли буйруғи бекор бўлди


Download 1.86 Mb.
bet10/22
Sana11.08.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1666511
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
11-илова бўйича Слайд

Синов назорати. Тиббиёт ходимларининг билим савиясини аниқлаш мақсадида ўқув жараёни якунида даволаш-профилактика муассасаси раҳбарият томонидан синов назорати ўтказилади. Синалаётган билим а даражаси тестнинг нафақат шакли, балки унинг мазмуни ва қийинлик даражасига боғлиқ. Шу сабабли тест синов топшириқлари ёпиқ турда, дастурдан четлашишларга йўл қўйилмаган, ҳамда таркибида дистракторлар мавжуд ҳолда ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган тест ўзаро боғлиқ бўлган А, В, С ва Д блоклардан иборат бўлиб, ҳар бирида ёпиқ турдаги 25 та тест топшириқларидан ташкил топади. Тест топшириқлари ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан тегишли ДПМ раҳбариятига расман тақдим этилади.

336 буйруқ

219 буйруқ

11-илова Давоми

Синов назорати натижаларини баҳолаш схемаси:Барча блоклар учун ҳар бир тўғри топилган тест топшириғи учун тўрт баллдан берилади (барча тест топшириқлари тўғри ечилганда ҳар блокдаги максимал баллар сони- ’ 100). Жами, барча тест топшириқлари тўғри ечилган тақдирда, текширилувчи максимал 100 балл тўплайди, нотўғри ечилган тест топшириқларининг улуши даражасига қараб қуйидагича баҳоланади: “аъло” - 86 дан 100 баллгача; “яхши”- 71 дан 85 баллгача; “ўрта” - 55 дан 70 баллгача; “қониқарсиз” - 55 баллгача. 55 баллдан паст баҳо олганлар синовлардан ўта олмаган ҳисобланади.
Билим савиялари оширишдан сўнг сертификат берилмайди.
Мониторинг ва баҳолаш. ДПМларда тиббиёт ходимларининг ОИВ инфекцияси бўйича билим савияларини баҳолашга доир дастурнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг ва баҳолаш тадбирлари ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан ўтказилади.
Ҳисобот: Тиббиёт ходимларини ўқитиш тадбирларини амалга ошириш
холати юзасидан ҳисобот (2-шакл бўйича) якуний синовлар ўтказилган кундан сўнг 10 иш куни ичида тиббиёт муассасалари томонидан худудий ОИТСга қарши кураш марказларига электрон тарзда тақдим этилади.
Тиббиёт ходимларининг ОИВ инфекцияси бўйича билим савиялари ва хабардорлигини ошириш дастурлари ижроси жамланган ҳисобот (2-шакл бўйича) ҳар чорак якуни бўйича Республика ОИТСга қарши кураш марказига электрон тарзда тақдим этилади.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling