Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан ссвнинг 2018 йил 24 майдаги 336-сонли буйруғи бекор бўлди


ОИВ билан зарарланган оналардан туғилган болаларда ОИВ-инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида (6- ва 12- ҳафталик бўлганида), уларни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига ПЗР усулида текширув учун жўнат


Download 1.86 Mb.
bet15/22
Sana11.08.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1666511
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
11-илова бўйича Слайд

ОИВ билан зарарланган оналардан туғилган болаларда ОИВ-инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида (6- ва 12- ҳафталик бўлганида), уларни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига ПЗР усулида текширув учун жўнатилишини ташкил қилиш;

  • ОИВ билан зарарланган оналардан туғилган болаларда ОИВ-инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида (6- ва 12- ҳафталик бўлганида), уларни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига ПЗР усулида текширув учун жўнатилишини ташкил қилиш;
  • ОИВ билан зарарланган оналардан туғилган болалар 18 ойга тўлганида, якуний ташҳисотни аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш учун уларни ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига ИФА усулида текширув учун жўнатилишини ташкил қилиш;
  • ОИВ билан зарарланган 18 ёшгача болаларга оилавий шифокор/педиатрлар томонидан нафақа берилишини кузатиб бориш, ойлик ҳисоботларни йиғиб, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказидаги масъул шахсга топшириш;
  • РВҚД олаётган беморларни кузатиб бориш, ойлик ҳисоботларни ва маълумотни йиғиб, ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказидаги масъул шахсга топшириш;
  • ОИВ билан мулоқотга киришувчи ва МОП/МКП олаётган шахсларнинг дори ичишга содиқлигини кузатиб бориш ва назорат қилиш;
  • Меъёрий ҳужжатлар асосида ОИВ-инфекцияли шахсларнинг диспансер кузатуви частотасини белгилаш;
  • ОИВ-инфекцияли шахсларнинг ҳар бир ташрифи давомида уларнинг объектив ҳолати ҳақидаги маълумотларни (вазни, бўйи ва бошқалар) амбулатор картага қайд қилиб бориш; Амалга оширилган ишлар бўйича ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни тайёрлаб, ТТБ/ШТБ/ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказига топшириш.

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ОНАДАН БОЛАГА ЮҚИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ КЛИНИК БАЁННОМА  

  • ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРНИ ОИВГА ТЕКШИРИШ ВА МАСЛАҲАТ БЕРИШ
  • Ҳомиладорлик юзасидан биринчи бор мурожаат қилган ҳамма аёлларга ОИВга текширувни таклиф қилиш лозим. Текширув жараёни ихтиёрий текширув ва маслаҳатнинг асосий қоидалари асосида амалга оширилади. ОИВга текширув соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи звено ДПМларида имкон қадар эртароқ, ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасигача ўтказилиши керак. Шунингдек, ҳомиладор аёлларни жинсий шеригининг ОИВ статуси номаълум бўлса, уни ҳам ОИВга текшириш лозим.
  • Аёл ОИВни юқтириб олишнинг хавфи юқори бўлган гуруҳга мансуб бўлса, ҳомиладорликнинг учинчи триместри – 20-30 ҳафталик муддатда ОИВга қайтадан текширилади.
  • Қайта текширув ҳақидаги маълумот, текширувга кўрсатмалар ва таҳлил натижаси билан бирга ҳомиладор аёлнинг кузатуви ҳужжатларида қайд этилади. Туғруқ муассасасига тақдим этиладиган алмашинув картасида иккала текширувнинг якуний натижалари кўрсатилади. Ҳомиладор аёл текширилганида ОИВ аниқланса, ва у диспансер назоратига олинса, унинг ташҳиси халқаро касалликлар таснифи 10-таҳририга (ХКТ-10) асосан код орқали қайд этилади.
  • Ҳомиладор аёл туғруқ хизматига шошилинч равишда мурожаат қилса, ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ёки ОИВ-инфекциясига текширилгани тўғрисидаги ҳужжати бўлмаса, ёки унинг аниқ турар жойи бўлмаса, аёл туғруқхонада шошилинч равишда тезкор-таҳлил орқали текширилади.
  • Тезкор-таҳлил муолажаси туғруқхоналарда ҳар куни 24 соат давомида ўтказишга тайёр бўлиши керак, ОИВга таҳлил натижалари эса, текширувдан кейин 1 соат ичида тақдим қилиниши лозим

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling