Мазкур маъругшлар м
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
3. Мафкура. Юқорида маънавият рухий, ахлоқий қадриятлар йиғиндиси эканлигини айтиб ўтилди. Унинг мафкура билан муносабатини кўриб чиқадиган бўлсак, мафкура кўпроқ жамиятнинг сиёсий соҳасини акс эттириб, шубҳасиз маънавиятга асосланади. Шу маънода мафкура маънавий ҳаётга ўз таъсирини ўтказадиган ва ўтказиб турадиган ғоявий омилдир. Ҳоҳ давлат, ҳоҳ жамияти ёки алоҳида олинган инсонми, мақсадсиз манфаатларсиз яшамайди ва фаолият кўрсатмайди. Президентимиз таъкидлаганидек, жамият мафкураси халқни — халқ, миллатни — миллат қилишга хизмат қиладиган фикрлар ва ғоялар тизимидан иборатдир. Шубҳасиз миллий мафкура миллий мустақиллигимиз туфайли бунёд этилмоқда. Дарҳақиқат, «миллий мафкуранинг вазифадорлиги шундаки, у бизнинг эркин, озод, адолатли, маънавиятли, эркин бозор иқтисоди ва демократия қонун қоидалари ҳамда шароитларида ҳаракат қилувчи жамият бино қилишимиз мақсадларимизга эришмоқлигимизни таъминлайди. Мафкура деганда муайян бир ижтимоий гуруҳ ёки миллатнинг туб манфаатларини назарий жиҳатдан асословчи ва ҳимоя қилувчи фалсафий, сиёсий ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, бадиий қарашларнинг бир бутун тизими назарда тутилади. Шуни айтиш мумкинки, жамият маънавияти таркибида турлича мафкуралар, тизимлар бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясида жамиятдаги бирор бир мафкурани давлат мафкураси даражасига кўрсатилиши мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлайди. Янгиланаётган маънавият асосида истиқлол ва миллий истиқлол мафкурасини яратиш соҳасида Президентимиз И.А.Каримов катга ташаббускорлик билан фаолият кўрсатмоқда. Янги даврнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мавжуд ғайриинсоний, ғайримиллий коммунистик мафкурадан воз кечдик. Энди ана шу мафкура ўрнини босадиган қандайдир маслак, ғоя зарур эди. Шунинг учун ҳам Президент Каримовнинг миллий истиқлол мафкурасини яратиш ғояси туманли ва рутубатли кунларимизда жонларга рағбат уйғотувчи куч бўлиб майдонга келди. Мафкура атамасини ифодалайдиган «идеология» иборасини ижтимоий фикрлар тарихида биринчи бўлиб 19 —аср бошларида француз олими Дестют Де Траси ўзининг «идеология элементлари» асарида ишлатган. Бу сўз орқали у сиёсат, одоб ҳуқуқий иқтисод учун мустаҳкам негиз қуришни назарда тутган. «Мафкура» ибораси эса «фикр» (арабча) дан олинган. Шу маънода тафаккур «мутафаккир» сўзлари билан маънодош, илмий маънода олинганда мафкура иқтисод, сиёсат, маънавият, умуман жамиятнинг барча томонига дахлдор бўлган ғоялар тизимини ифода этади, давлат билан жамият, жамият билан одамлар, иқтисод билан сиёсат, иқтисод билан маънавият ҳодисаларини боғлаб қандай ривожланиш сари боришни ифода этади. Мафкурасиз маънавият йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Мафкурала мақсад белгиланади. унга эришиш йўллари. усуллари. воситалари, таянч кучлари аниклаб олинади, мафкура янги маънавиятнинг кўлга киритган ютукларини ифодоловчи назарий карашлар, билимлар сифатида ижтимоий тараққиёт учун муҳим режа, стратсгик ахамият касб этади. И.А.Каримов «Тафаккур» журиали саволларига берган жавобларида жамиятимиз мафкурасини асосий мазмуни, ривожланиш истиқболлари, асосий воситалар тўғрисидаги масалани илмий ёритиб берди. Миллий истиқлол мафкураси негизида одд,ий инсон ва унинг манфаатларини ифода этиш муҳим ўрин тутиши керак. Миллий мафкурамиз халқимизнинг маънавий жиҳатдан баркамолликка эриштирмоғи учун қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур: Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling