Мазкур маъругшлар м
«Халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
1. «Халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига бугун қўйилган олий мақсад ва вазифалар». 2. Эл-юртни буюк мақсадларга етаклайдиган, халқ ва давлат дахлсизлигини таъминлайдиган ягона ғоя. 3. Ҳар қандай миллатчиликдан холи, жахон хамжамиятида ўзимизга муносиб ҳурмат ва иззат қозонишда пойдевор ва раҳпамо бўлиши. 4. Ёш авлоднинг ватанпарварлик, элпарварлик, инсонпарварлик, одамийлик фазилатларини тарбиялашда улкан маъиавий омил бўлишлиги, миллий, умуминсоний ютуқларга эришмоқ учун йўл очиб берадиган, шунга мунтазам равишда даъват этадиган ғоя бўла олишлиги. 4 Дин. Маънавият мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унинг тараққиётига жуда кўп омиллар — сиёсат, иқтисод, фан, санъат, дин каби ҳодисалар бевосита таъсир этиб туриши ҳақида юқорида гапирилди. Бу тизимда диннинг алоҳида ўрни мавжудлиги ўз—ўзидан равшан. Бунинг боиси шундаки, аввалом бор дин минг йиллар мобайнида инсоният ҳаётининг ҳамма томонлари билан чамбарчас боғланиб, унинг турмуш тарзига айланиб кетади. Агар тарбия шахснинг ички ҳиссиётига мувофиқ равишда олиб борилса, муайян мақсадларга қараб йўналтирилса албатта у тегишли самара ва натижа бериши табиий. Эътиқод сифатида эътироф этилган тамойилларга қатъий амал қилиш ва уни кундалик турмушда бажариш динда асосий ўринни эгаллайди. Диний талаблар ҳар бир шахсдан қатъийлик, иродалилик, сабр то^атлилик, чидамлилик, бир сўз билан айттанда, диндорларга хос бўлган эътиқодга амал қилишни тақазо этади. Барча динлардаги талаб ва кўрсатмаларнинг туб моҳияти шундаки, ҳар бир иснон уларни бажара бориб, нариги дунёдаги ҳаётида роҳат фароғатда яшаши учун бу дунёда фақат савобли ишлар билан шуғулланиши зарур. Бироқ бу талабларни бажариш учун одамлар ўзлари яшаб турган жамиятда биринчидан шарт- шароит, иккинчилан эса имкониятга эга бўлиши керак. Афсуски, ўтган 70 йил Шўролар замонида одамлар диний фаолиятини амалга ошира олмадилар. Социалистик давлат уларнинг шароит ва имкониятларини Конституцияда расман виждон эркинлиги билан қайд этсада, амалда чеклаб қўйди. Натижада фуқароларда на коммунистик на диний эътиқод шаклланмади. Барча халқлар ва миллатларнинг тили, тарихи, дини ва эътиқодини маънавий меросини менсимасдан, фақат йирик миллатнинг маънавий маданий «устунлиги»ни буюк ва умумий деб ҳисоблаб уни турмушга жорий этишда, зўравонликка асосланишга уринган коммунистик мафкура одамларнинг тилига ўрнашди. Уларнинг дилидан эса, муносиб ўрин топа олмади. Коммунистик мафкура миллатларнинг ўз дини, психологияси маданий ва маънавий мероси, маросимларга бўлган соғлом муносабатларини ҳисобга олмади, ёки олишни истамади, менсимади. Масалан, вафот этган киши партияга тааллуқли бўлса, унга жаноза ўқиш, комсомол аъзоси бўлса турмуш қураётганида никоҳ ўқиши таъқиқлаб қўйилган. Бу ўзини мусулмон деб ҳисобловчи миллат вакилининг нафсониятига қаттиқ таъсир этмаслиги мумкин эмас эди. Натижада бу асрий диний маънавий томойиллар яширин равишда амалга оширила бошланди. Америкалик йирик жамоат арбоби Збигнев Бзежинский ёзганидек, коммунистик жамият инсон турмушининг асосини ташкил этувчи эркинликка интилишни ва рухий эҳтиёжларни ҳисобга ола билмади. Мустақиллик туфайли Республикамизнинг янги Конституцияси қабул қилинди. Демократик ҳаракатларга кенг йўл очилди. Натижада олиб борилаётган сиёсат миллатнинг ҳис-туйғусига, урф-одатига, марсимларини ҳурмат қилишга, дунёқарашларига мос ва халқ манфаатини ҳимоя қилишга йўналтирилган, инсонпарварликни ифода этадиган бўлди. Президент И.А.Каримов мамлакатимизни иқтисодий жиҳатдан мустахкамлаш жараёнида маънавиятни бойитишнинг алоҳида ўрни мавжудлигини қайта —қайта уқтирмоқда. Ёшларга дунёвий билимларни сингдириш билан бирга минг йиллар мобайнида синалган ва юксак диний тамойиллар билан уйғунлашиб кетган одоб — ахлоқ кўрсатмалари асосида уларни тарбиялаш, камол топтириш ишига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling