Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю


-мавзу: ЎЗБЕК ЌАЛҚИНИНГ ЭТНИК ШАКЛЛАНИШИ


Download 0.59 Mb.
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1582534
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Уз.Та маъруза матни 2004

3-мавзу: ЎЗБЕК ЌАЛҚИНИНГ ЭТНИК ШАКЛЛАНИШИ.

Режа:

1. Ќозирги ўзбек халқининг этногенезини ташкил этган қадимги уруђ, қабила ва
элатлар.
2. Ўзбек халқи этник шаклланишининг боскичлари.
3. Ўзбек халқи ва ќозирги замон

Адабиётлар:





    • Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Ўзбекистон», 1998.

    • Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999.

    • Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т., «Ўзбекистон», 1998.

    • Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари., «Ўзбекистон», 1998.

    • Ватан туйђуси Т., «Ўзбекистон», 1996.

    • Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., «Ўқитувчи», 1996.

    • Ўзбекистон тарихи (1-қисм) Т., «Университет», 1997.

    • Ўзбекистон тарихи (Дарслик) – Т., 2003, 7-20 бетлар.

    • Ўзбекистон тарихи (ўқув қўлланма) 1-кисм – Т., 2002, 6-21 бетлар.



Таянч тушунчалар:


Этногенез, хоразмийлар, суђдийлар, бақтрийлар, саклар, массагетлар, ўзбекларга хос антропологик қиёфанинг шаклланиши, турон заминида туркий қавмларнинг азалий этнос эканлиги, бу жараённинг 3 даврга бўлиниши, Дашти Rипчок, Ўзбек атамаси, Ўзбекхон, миллатлар дўстлиги, миллатларнинг ќамжиќатлиги.

Мустакил Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 1998 йилда бир гурух тарихчилар билан ўтказган суќбатида ќар қандай цивилизация кўпдан-кўп халклар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва самарали таъсирининг маќсулидир, деб таъкидлар экан, " биз ўзимизни миллат деб билар эканмиз, ўзбекчилигмиз ќақида аниқ тушунчаларга эга бўлишимиз керак" деган муќим масалани ўртага қуйди.


Ќар қандай халкнинг этногенези мураккаб ва долзарб муаммо бўлиб, умум тарих фанининг ютуқлари билан чамбарчас бођлиқдир. Шу кунларга қадар халқнинг келиб чиқиши ёки этногенези туђрисидаги масала алоќида фан сифатида шаклланиб етмаган , аммо якин келажакда ўзида катор ижтимоий ва табиий фанлар ютуқларини мужассамлаштирган этногенез фанининг юзага келишига шубќа қилмаса ќам бўлади.
Тарих, археология, тилшунослик, топономия, этнография каби фанларнинг жаќон микёсида қулга киритган ютуқларини, илмий жиќатдан муќим фикр-мулохазалари ва хулосаларини менсимай, тор миллатчилик доирасидан чиқа олмай мулоќаза юритиш нафақат фанда, балки сиёсатда ќам энг катта зарарли хатоларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли ќам ўзбек, тожик, туркман, қиргиз ва бошка Марказий Осиё элат ва халкларнинг этногенезини, яъни келиб чиқиш муаммоларини фақат фан ютуқларига таянган ќолда туђри, объектив ва ќолисона ќал этиш мумкин.
Ўзбек ќалкининг келиб чиқиши (этногенези) нихоятда мураккаб ва жуда узоқ тарихга эга бўлган жараёндир. Бу соќада фан ќозирги кунга қадар маълум ютуқларга эришган. Хусусан, Фарђона водийсидаги Селенгур ва Сурхондарёдаги Тешиктошдан топилган қадимги аждодларимиз қолдиқлари Ўзбекистонда, Африка ва Олд Осиё ќудудлари билан бир қаторда, ќозирги замон одамларининг пайдо бўлиши жараёни юз берган ќудуд таркибига кириши фанда узил-кесил исботланган.Айрим олимлар томонидан билдирилган Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон кадимий даврлардаги монголоид ирқ шаклланган ќудудга киради, деган фикрнинг илмий асоссизлигини тасдиқлади. Ўзбек ќалкининг келиб чикиши тарихини ўрганиш қанча узоқ яъни энг кадимги даврлардан бошланса, шунчалик унинг таркибида ќозирги кунга қадар сақланиб келинаётган ирқий ва этник унсурларнинг маќаллий ќалк таркибига кирган давр ва унинг нисбий миқдори туђрисида кенгроқ фикрга эга буламиз.
Кейинги даврда ўтказилган тадқиқотларда, Марказий Осиёда, жумладан ќозирги Ўзбекистон ќудудида яшаган ибтидоий аќолининг антропологик жиќатдан европеоид ирқининг жанубий ёки Ўрта Ер денгизи пуштига яқин эканлиги исботланган. Ўзбекларнинг жанубий европеоид ирқининг ўзига хос пушти эканлиги жанубий Ўзбекистонда кашф этилган. Марказий Осиёдаги энг қадимий муьте даврига оид палеолит боланинг Тешиктошда топилган суяк қолдиқлари орқали исботлаш мумкин. мазкур ирққа ўхшаш типларнинг Ўрта ер денгизи, Олд ва Жанубий Осиёнинг айрим районларида топилиши диққатга сазовордир.
Ўзбек ќалкига хос Марказий Осиё икки дарё оралиђи ирқининг шаклланиш даври, макони тарихи масалаларида фанда яқин-якингача ягона фикр йуқ эди. Бир гурух олимлар бу ирқ бундан 6-8 минг йил илгари, иккинчи гуруќ мутахассислар 3 минг йил илгари шаклланган деса, учинчи гуруќ олимлари эса, ХУ1 асрларда шаклланди деб ќисоблар эдилар. Антропологик изланишлар натижасида муаллифлар икки дарё оралиђидаги ирқнинг шаклланиши, жуда бой антропологик маълумотлар асосда, бундан 2200-2300 йил илгари бошланганлигини исботлайдилар. Катор илмий асарларда ўзбек ќалкининг шаклланишида бир қатор муќим даврлар санаб ўтилган. Булар қаторида Аќамонийлар, Искандар Зулкарнайн, Араб ќалифалиги,муђуллар истилоси тилга олинади. Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ќалклари маданиятига, тилига, турмуш тарзига,табиийки, ўз таъсирини ўтказган. Аммо бу юришларнинг маќаллий ќалкларни ирқий ва этник тарихига таъсири ўта кам булганлигини алоќида таъкидлаш керак.
Антропологик нуктаи назардан караганда, улар маќаллий ќалк "конини" ёки генетикасини тубдан ўзгартира олмаганлар, ўзгартиришлари ќам мумкин эмас эди. Чунки ќеч қачон келгендилар маќаллий ахолидан устун булиши мумкин бўлмай, балки кўп сонли маќаллий аќоли таркибига сингиб кетган. Маќаллий аќоли, хусусан Ўзбекистон ќудудида, барча тарихий даврларда ( махсус антропологик тадқиқотларнинг кўрсатишича) маќаллий ќалк келгенди аќолидан ќамиша устун бўлган. Бу масалага Президент И.А.Каримов тарихчи олимлар билан учрашувда аниқ ва равшан ќамда мутлақо инкор этиб бўлмайдиган ўз нуқтаи назарини билдириб, фикримизча охирги нуқтани қуйди.
Ўзбек ќалкининг этник шаклланиши тарихи асосан учта тарихий даврга бўлинади. Биринчи давр: Милоддан аввалги биринчи минг йилликдан милодий УШ асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Мил.авв. асрларда Марказий Осиё дашт минтақаларида ќозирги ўзбек ќалқига хос антропологик қиёфа шакллана бошлаган. Бу эса фанда яқингача кенг тарқалган фикрлар, яъни ўзбекларга хос Марказий Осиё икки дарё оралиђи ирқи, аввало Волга дарёси бўйларида ва Ўролда сармат қабилалари таркибида шаклланиб тарқалди, деган ёки бир ирқ Байкал кўли атрофида ва Муђулистон чўлларида шаклланиб, тайёр ќолда маќаллий аќолига ўз ирқини тарқатди, деган фикрлардан воз кечишни тақоза этади. Тадқиқотларга кўра, Хоразм, Бактрия, Суђдиёна,Паркана,Тохаристон,Чоч ќудудларида ўтрок ва кўчманчилик билан шуђулланиб келган аждодларимизнинг турмуш тарзи бир бирига чамбарчас бођлик бўлганлиги аниқланган. Шу ќудудларда асрлар давомида яшаб келган массагетлар, саклар, хоразмийлар, баќтарлар, суђдийлар, тоќарлар, давонликлар ўзбек ќалқининг асосини(этногенезини) ташкил этади. Олиб борилган тадқиқотлар ўзбекларга хос антропологик қиёфа, даставвал, Сирдарёнинг ўрта ќавзаси туманларида яъни Тошкент воќаси, Фарђона водийси, қисман Хоразмда ва жанубий Козођистоннинг Чимкент вилояти, Еттисув минтақасида мил. авв.1 минг йиллик охирида шакллана бошланганлиги аниқланди. Мил.авв.111-11 асрларда бу аќоли бир неча йуналишда Марказий Осиёнинг марказий ва жанубий вилоятларига кириб борган. Бу антропологик тадқиқот натижалари ёзма манбаларда маълум бўлган ќалкларнинг жанубга юриши ва юнон-бақтрия давлатининг тор- мор этилиши ва Буюк Кушон салтанатининг барпо бўлиши даврига мос келади.
Ўзбекларнинг келиб чиқиши қадимдан тарихда саклар, массагетлар,тоќарлар номи билан мащќур бўлган ва қадим-қадим замонларда Марказий Осиё ќамда унинг теварак атрофида кўчиб юрган ќалкларга, Суђд, Хоразм, Бақтрия,Паркана(Фарђона) ва Шошнинг қадимий ќалкларига бориб тақалади. Ўшанда улар яшаб турган воќа номи билан суђдийлар, ќоразмийлар, бақтрияликлар, парканаликлар, тошкентликлар деб аталиб, тарихда қолган.
Ўзбек ва тожикнинг ќалк бўлиб шаклланишида мил.авв. биринчи минг йилликнинг оќирлари ва милодийнинг дастлабки асрларида Жайќун ва Сайќун оралиђига кўчиб ўтган бир қатор туркийзабон ќалклар ва жайќуннинг жанубидан кўчиб ўтган форс тилида сўзлашувчи қабилалар, шунингдек 1У-У асрларда бу ерга шимол тарафдан кўчиб ўтган хионит, кидарит ва эфталит деб аталувчи ќалклар ва ниќоятда,У1-УП асрларда Марказий Осиёда ўз хукмронлигини ўрнатган Ђарбий Турк ќоқонлигининг туркийзабон ќалки катта роль ўйнади.
Ўзбек ќалкининг этник шаклланишидаги иккинчи муќим давр- бу 1Х-Х11 асрлар ќисобланади. Бу даврда Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда, ќозирги ўзбекларга ќос киёфа маќаллий аќолининг асосий қисмини ташкил этган. Илгарилари бу жараённи фақат Х1-Х11 аср этник жараёнлари билан бођлаб кўрилган.кейинги йиллардаги топилган шу давр материалларини икки тарихий даврга яъни 1Х-Х ва Х-Х11 асрларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ќисобланмокда. 1Х асрда Ўзбекистон ќудудида, тадқиқотлар натижага караганда, аќолининг антропологик киёфасида кескин ўзгаришлар юз берган. Бу ўзгаришлар археологик қазишмалар натижасида ќам кузатилган. Ўзбекларнинг элат сифатидаги шаклланиш даври фанда Х1-ХП асрлар билан изоќланиб келинар эди. Тадқиқот натижалари бу жараённи 1Х-Х асрларга оид дейилишига асосдир.
Ўзбекларнинг этник таркиби 1Х-Х11 асрларда бойиди ва таомиллашди. Х аср охири- Х1 аср бошларида қорахонийлар билан бирга Олтой, Еттисув ва Шарқий Туркистондан Мовароуннаќрга кўчиб келган бир талай туркийзабон қабилалар ўлка аќолисининг этник жиќатдан такомиллашувига таъсир қилди. Қораќонийлар даврида ўзбек тилига асос бўлган қорлуқ-чигил лаќжаси ривожланди ва ёзма адабиёт даражасига кўтарилди ва ушбу лаќжа ўзбек ќалқининг умумий тилига айланди. Юсуф Хос Ќожибнинг " Қутадђу билик", Маќмуд Кошђарийнинг " Девону луђатут-турк", Ќожа Аќмад Яссавийнинг "Ќикматлар" асарлари шу даврнинг ажойиб маќсулидир.
ХШ аср бошларида юртимизга Чингизхон катта қўшин билан бостириб кирди. Бу қўшин таркибида турклар ва турклашган муђуллар ќам бор эди. Бу қабилалар, шубќасиз, ўзбек ќалқининг этник таркибини бойитди. Афсуски, фанда муђул истилоси Марказий Осиё аќолисини кескин муђуллаштириб, ўзгартириб юборди деган фикр ќам бор. Лекин олимларимизнинг олиб борган маќсус тадқиқотлари бу масалага ойдинлик киритди. Муђул истилоси Ўзбекистон аќолисининг ташқи киёфасига сезиларли изларини қолдирмаганини таъкидламоқ керак. Сабаби, Чингизхон Х11 аср оќирида ташкил этган йирик Муђул давлатида муђуллар сони таќминан 0,7 миллион кишидан иборат бўлган. Агар хар 6 кишидан биттаси аскарликка олинган бўлса, унда муђул қўшинлари 100-110 минг кишидан иборат бўлган. Лекин ўша даврдаги 80 миллион аќолиси бўлган Хитойга юриши даврида муђуллар ўз қўшинларининг кўп кисмини йуқотганлар.Улар Мовароуннаќрга бостириб келганида қўшинларининг кўпчилиги туркий ќалқлардан ташкил топгани маълум. Бу даврда Муќаммад Ќоразмшох давлатида 20 миллион аќоли яшаган.Табиийки, муђул қўшинлари кўп сонли маќаллий аќоли таркибига ўз асоратини ўтказа олмаган. Шунинг учун хам маќаллий аќолида муђул ирқи аломатлари деярли намоён бўлмаган.
Ўзбек ќалқининг этник шаклланишида учинчи давр- ХУ аср охири- ХУ1 аср ќисобланади. Бу даврда сиёсий ва иқтисодий жиќатдан анча бўшашган, Марказий Осиёда маќаллий ќоким ва подшолар орасидаги таќт талашишлар, ќалк оммасининг ођир аќволга тущиб қолиши , қўшни кўчманчи ўзбекларга қўл келган эди. Темурийлар сулоласининг оќирги ќокимлари, жумладан Фарђона ќокими Бобур ва Ќирот ќокими Ќусайн Бойқаролар Дашти Қипчоқдан келган қудратли Шайбонийќон бошчилигидаги кўп сонли қўшинлар олдида ожизлик қиладилар. Шундай қилиб, ќозирги Ўзбекистоннинг Зарафшон, Сурхондарё ва Қашқадаре водийларида,Ќоразм воќаси ва бошқа районларда Шайбонийќон билан келган, "ўзбек" номли туркий тилдаги қабилалар ќам ўрнаша бошлайди, маќаллий аќоли билан аралашиб кетади.Улар янги заминдор (феодал)ларни барпо этиб, кўп ерларни зўрлаб мусодара қилиб олганлар, темурийлар тўплаган барча бойликларни ўз қўлларига киритганлар.
Ўша даврда адабий ва тарихий асарлар, ќусусан, "Шайбонийнома", "Нусратнома","Абдулланома","Алпомиш" каби асарлар ўзбек тилида кенг тарқалди.
"Ўзбек" атамаси илмий жиќатдан ќали тўлик аникланмаган. Дастлаб бу сўзни араб муаллифи Усам ибн Мункиз (Х11 аср охирлари) асарларида учратамиз. Кейин Рашидиддин солномаларида Жалолиддиннинг ќарбий навкарларидан бири "ўзбек" исми билан тилга олинади.
Атоқли тарихчи Ќамдуллоќ Қазвиний (ХУ аср) Олтин Ўрда хони Ўзбекнинг лашкарларини "ўзбеклар" деб номлайди, тегишли ўлкани эса "Мамлакати ўзбек" деб атайди. Низомиддин Жомий ва Шарафуддин Али Яздийлар ўзбекларни Олтин Ўрда номи билан бођлик деган фикрни билдирадилар.Бошқа манбаларга қараганда, ХУ аср охири-ХУ1 аср бошларида Абулхайрхон ва унинг набираси Шайбонийхон қармођида барча қабила ва элатлар бирикмасига умуман" ўзбеклар" деб ном берилган Абулђозининг "Шажараи турк" асарида ёзилганидек, Ок Ўрда подшоси Туктагухон ўлгандан сўнг ўн уч ёшли ўђли Ўзбекхон таќтга келган. У ота - бобосининг дастури билан элни забт этиб, ќар кимни мартабасига лойи ќурмат қилиб, иньомлар берган. "Барча ќалк уч соќиби давлатнинг сабабинидин шарофи - ислом мушарраф бўлдилар,андин сўнг барча Жучи элин ўзбек эли дедилар" (Абулђози "Шажараи турк"). Президент И.А.Каримов бир гуруќ тарихчи олимлар, зиёлилар билан бўлган суќбатда ўзбек номининг қачон пайдо бўлганлиги туђрисидаги масалани қўйди. "Совет тарихшуносликларнинг ёзишича"-,деди И.А.Каримов, -гуё ХУ1 асрда бизнинг заминимизни қипчоқ хонлари ишђол қилгандан кейин ўзбек номи пайдо бўлган эмиш. Ахир, биз Мовароуннаќр деб атайдиган икки дарё оралиђида унгача хам ќалк яшаган-ку!"
Биз совет замонидан қолган бу акидани қабул қилсак, миллатимиз тарихи мана шу навбатдаги босқинчилар давридан бошланган деган, нотуђри хулоса келиб чикмайдими? Унда бизнинг неча минг йиллик тарихимиз қаерда колади? Самарқанд ќам, Ќива ќам, Бухоро хам ўзбекларини экан, бу ерларда ўзбек давлати бўлган экан, нега энди ўз тарихимизни ХУ1 асрдан, кимдир келиб-кетиб, номини қолдириб кетган даврдан бошлашимиз керак?
Унгача хам бу ерда утроқ ќалк яшаганку! Бу ерда ана шу ўтрок ќалкнинг маданияти бўлган-ку! Ким келмасин, масалан, муђуллар келган ХШ асрнинг 20 йил ларидан Х1У асрнинг 70- йилларига қадар ќукмронлик қилганлар ва уларнинг маданияти маќаллий маданиятга сингиб кетган. бунда маќаллий ќалкнинг маданияти, албатта, асос бўлган, устунлик қилган. "Биз ќалкни номи билан эмас балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихнинг таг- томиригача назар ташлаймиз". ХУ1-Х1Х асрлар давомида ўзбекларнинг этник шаклланиши давом қилиб,ўзларининг уруђ-қабилавий номларини то бизнинг асримиз бошларигача сақлаб келганлар. Улар нафақат этник жиќатдан, балки турмуш тарзи унинг ижтимоий тузуми билан ўзаро бир оз фарқ қилганлар. Айрим ўзбек қабилалари ўтроқ деќқончиликка тўла ўтмаган кўчманчилик хўжалиги турмуш анъаналарини сақлаб ярим ўтрок ќолатда яшаганлар. Улар тилларидаги (шеъвасидаги) фарқ жиќатдан анча ажралиб турганлар.

Аммо Туркистон улкаси ва узбек хонликлари рус мустамлакаси туфайли жахон капиталистик муносабатлари гирдобига тортила бошланади. Шу даврда аста- секин миллий уйђониш куртак ота бошлайди. Миллий буржуазия пайдо бўлади. Улар ўзларининг маданий тараққиёт йулига чиқишини чеклаб қуяди.Бутун Марказий Осиёнинг чоризм даврида сунъий равишда Туркистон генерал губернаторлиги, Хива хонлиги ва Бухоро амирлигига бўлинганлиги ќам маќаллий элатларнинг шу жумладан ўзбекларнинг миллий бирлигига жиддий тўсик булди.


ХХ аср бошларида келиб ќозирги Ўзбекистон ќудуди 2,8 млнга якин ўзбеклар яшаган бўлиб,шулардан тахминан 82 фоизи кишлоқларда 18 фоизи шаќарларда жойлашган. Шуни алоќида қайд килиш лозимки, ўзбекларнинг анча қисми кушни мамлакатларда яшаб, ўзларининг этник хусусиятларини сақлаб қолганлар.
Шуролар истибдоди даврида Ўрта Осиёда "миллий-давлат чегаралаш" ўтказилди. Бу жараёнда жиддий сиёсий хато-камчиликларга йул қуйилди, Туркистон ўлкаси ќудудий ва этник жиќатдан янада парчаланиб кетди.
Шундай килиб, ўзбекларнинг Х1Х асрнинг иккинчи ярмидан то Ўзбекистон уз давлат мустакиллигини қулга киритганга қадар тарихи,хаёти,мустамлакачилик асорати остида кечди. Шўролар ќокимияти даврида бизнинг юртимиз авторитар марказга бўйсунувчи ќом ащё етказиб берадиган қарам ўлкага айланди.Мамлакатимиз, ќалкимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жиќатдан мутелик ќолатига тушиб колди.
Мустақиллигимизни кулга киритганимиз бизга собиқ Иттифоқдан, эски мустабид тузумдан қолоқ бир ёқлама ривожланган,пахта якка ќокимлиги ва бой минерал-ќом ашё ресурсларидан назоратсиз,аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган иктисодиёт ођир мерос бўлиб қолди.
"Бу ођир мероснинг яна бир хусусияти,-деди Президент И.Каримов Республика Олий Мажлиснинг Х1У сессиясида,-республиканинг ёқилги ва ђалла масаласида марказга қарамлигида,ун,шакар,гўшт,сут маќсулотлари каби энг муќим озиқ-овқат молларининг,бошқа ќалқ истеъмоли товарларининг,тайёр маќсулотларнинг четдан олиб келинишида яққол кўринади.
Ўзбек ќалқининг келажаги порлоқ, келажаги буюк.Бундай хулоса қилинишига барча асос,шарт- шароитлар ва имкониятлар мавжуд .Бу ќақда Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ўзининг "Ўзбекистон ХХ1 асрга интилмоқда: хавфсизликка таќдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" асарида батафсил маълумотлар берган.
Ўзбекистон ќалки ўзининг ер ости бойликлари билан ќакли равишда фахрланса арзийди. Мамлакат ќудудида машќур Менделеев даврий системасининг барча элементлари топилган.Ќозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва маъданлар мавжуд истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100га якин минерал-ќом ашё турларини ўз ичига олади.900 дан ортиқ кон топилган бўлиб,уларнинг тасдиқланган заќиралари 970 млярд Америка долларини ташкил этади. Ќар йили республика конларидан тахминан 5,5 милярд долларлик миқдорда фойдали қазилмалар олинмокда.
Ўзбекистон тупрођининг ноёб унумдорлиги унинг муќим хусусияти бўлиб бу ќол республикани қудратли агросаноат салохиятига эга мамлакатга айлантириш имконини берди. Бугунги кунда Ўзбекистон ташки бозорда талаб катта бўлган махсулот-пахта толасининг ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси хисобланади.
Мамлакатимизнинг ќақикий бойлиги мулки унинг меќнатсевар, сахий ва меќмондўст халкдир. Жамиятнинг энг олий бойлиги бўлган халк абадий қадриятларини қудратли салоќиятни ўзида жамлаган. Бу салоќиятни юзага чикариш жамиятимизни ривожлантириш ва тараққий эттиришнинг жуда кучли омили бўлиб хизмат килади. Инсон салоќияти энг фаол, энг бунёдкор омил бўлиб, у мамлакатнинг ислоќотлар ва туб ўзгаришлар йўлида тинимсиз илгарилаб боришини таъминлаб беради. Ўзбекистоннинг муќим хусусиятларидан бири шуки, бу ерда аќоли аќолининг ўсиш суратлари юқори. Кейинги йилларда аќолининг табиий ўсиши бир мунча камайган бўлишига қарамай, у ќали ќам МДЌ мамлакатлари орасида энг юқори даражададир. Умуман олганда, Ўзбекистон халқи янги шароитда Республика Президенти И.А.каримов ва хукуматимиз томонидан куйиладиган муайян вазифаларни ўз муддатида бажариш учун хормай-толмай меќнат қилмокда. Бундай шароитда ќар бир жамият аъзосининг ўз ватани ва унинг порлоқ истиқболига чинакам садоқатлилиги, юксак сиёсий онги ва ўз вазифасини замонавий талаблар даражасида ниќоясига етказиши, маънавий етуклиги ва ахлокий баркамоллиги ђоят муќим ва ќал қилуви аќамият касб этади. Шундай қилиб, ўзбек халки Ўзбекистоннинг маќаллий туб аќолиси бўлиб, уни антропологик қиёфасида Ўрта Осиё Фарђона антропологик типи белгилари етакчидири. Ўзбек халқининг тарихи Аму ва Сирдарё оралиђида яшаган барча қадимий уруђ, қабила, элатлар ва уша даврларда кечган этник ва маданий жараёнлар билан узвий бођликдир.

Текширув учун саволлар?





  1. «Этногенез» сўзининг маъноси нима?

  2. Ўлкамиз ќудудларида яшаган энг қадимги аќоли кимлар ва уларнинг асосий машђулотлари нималардан иборат бўлган?

  3. Ўзбек халқи этник шаклланишининг тарихий боскичлари туђрисида сўзлаб беринг.

  4. Ўзбек халқи этногенизининг иккинчи босқичида ўзбек халқининг этник шаклланишига туркий қавмларнинг таъсири туђрисида сўзлаб беринг.

  5. Ўзбек халқининг миллий мустақиллик давридаги этник ќолати кандай?

4-мавзу: ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИ, УНИНГ ПОЙДЕВОРИ ВА ТАРАҚҚИЁТ



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling