Ma’muriy hujjat qonunchilikka muvofiq emas deb topilgan taqdirda, u ma’muriy organ tomonidan bekor qilinishi yoki o‘zgartirilishi kerak”.
Demak, vaziyat yuzasidan xulosa qiladigan bo’lsak, ma’muriy organning chiqargan g’ayriqonuniy qarori fuqaroning murojaatiga ko’ra undan yuqori turuvchi ma’muriy organ tomonidan bekor qilinadi yoki bevosita ushbu qarorni qabul qilgan organ tomondan bekor qilinadi.
КАЗУС № 10.
Жиззах шаҳрининг Фурқат кўчаси ёқасида жойлашган, бир қараганда ташландиқ кўринадиган жойдан Тошлоқ маҳалласидаги ёшлар анча йиллардан буён маҳалла ўйингоҳи сифатида фойдаланиб келишаётганди. Ер майдони шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган. Маҳаллий аҳоли, шунчаки, у ерни обод қилиб ўз фарзандлари копток тепишлари учун шароит ҳозирлаб, шу пайтгача фойдаланиб келган. Бироқ Жиззах шаҳрининг (ўша вақтдаги) ҳокими А.Шукуровнинг 2020 йил 28 августда имзолаган 883-сонли қарори билан мазкур ҳудуддан фуқаро Равшанов Отабек Тоҳиржон ўғлига «Ёшлар меҳнат гузари» комплекси қуриш учун 432 кв.м ер ажратиб берилган. О.Равшанов ажратилган ер майдонида 12×36 м ўлчамдаги уч қаватли бино, унинг ёнидан 16×32 метр ўлчамдаги сунъий қопламали футбол майдончаси қуришни режалаштирган. Маҳалла аҳли эса ушбу ҳудуд келажакда барпо этилиши кўзда тутилган Г-40 йўлининг қизил ҳудудига тушиши сабабли, бу ерда қурилиш қилиш мумкин эмаслигини таъкидлади ва Жиззах шаҳар прокуратурасига мурожаат қилди. Шундан сўнг Жиззах шаҳри прокурорининг 2021 йил 14 июндаги 10.2/06-21 сонли протестида Жиззах шаҳри ҳокимининг 883-сонли қарорини бекор қилиш сўралган. Қарорни бекор қилишга асос сифатида О.Равшановнинг аризаси тегишли равишда шаҳар ҳокимлигида рўйхатга олинмагани, имзоланмагани, ер танлаш далолатномаси комиссия раиси ҳамда аъзолари томонидан муҳр ва имзо билан тасдиқланмагани келтирилган. Шунингдек, давлат экологик экспертиза хулосаси расмийлаштирилмаган, ер майдони шаҳарнинг бош режасига зид равишда жойлаштирилган, топохаритада Г-40 габаритли кўчанинг қизил чизиғи нотўғри белгиланган, ер майдони шаҳарнинг бош режасига асосан кўчанинг қизил чизиғи ичида жойлашгани аниқлангани айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |