МЕТАЛЛУРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИ УЧУН УМУМИЙ ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
УХҚ 13-52-09
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 16 октябрда 979-сон билан рўйхатга олинган «Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари»га (Ўзбекистон Республикаси вазирлик, давлат қўмита ва идораларнинг қонун ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 20-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва металлургия ишлаб чиқаришларида қўлланиладиган технологик қурилмалар тузилишига, шунингдек технологик жараёнларни бошқариш, назорат қилиш ҳамда тартибга солиш тизимларидан фойдаланишда саноат хавфсизлиги талабларини белгилайди.
I-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар, атамалар ва қисқартмалар қўлланилади:
блокировка – техник қурилма, машина иш органлари ёки электр схемаларни маълум ҳолатда тутиб туришни таъминлайдиган услублар ва воситалар мажмуи;
далолатнома-рухсатнома – бир юридик шахс (пудратчи) ходимларининг бошқа юридик шахс (буюртматчи) ҳудудида ишларни бажариш шартларини аниқловчи, иккала юридик шахс ходимларининг меҳнат хавфсизлигини таъминловчи, келишилган ташкилий ва техник тадбирлар рўйхатини қайд қилувчи, пудратчи бажарадиган ишларга буюртмачининг ёзма рухсати бўлиб, иккала юридик шахснинг ваколатли вакиллари имзолаган ҳужжат;
жорий таъмирлаш – ускунани таъмирлаш графикларига кўра ускунанинг иш қобилиятини таъминлаш ёки қайта тиклаш учун бажариладиган ва алоҳида қисмларини алмаштириш ва (ёки) қайта тиклашдан иборат таъмирлаш;
иш ўрни – ходимнинг бажарадиган иши билан боғлиқ бўлган жой, у шу жойда бўлиши ёки шу жойга келиши лозим ва бу жой иш берувчининг бевосита ёки билвосита назоратида бўлади;
ишларни ташкил этиш лойиҳаси (ИТЭЛ) – капитал ва жорий таъмирлашларга тайёргарлик кўришда ва бажаришда меҳнат ва саноат хавфсизлигини таъминловчи техник ва ташкилий қарорларни келишиш учун ишлаб чиқариш таркибий бўлинма мутахассислари ишлаб чиққан ташкилий-технологик ҳужжат;
Do'stlaringiz bilan baham: |