Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
§8. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- §9. Иш жараёнида танаффус ва иш тугашини расмийлаштириш
§8. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш
88. Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр қурилмаларда бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишлашга рухсат берувчи шахс беради. Агар наряд берувчи наряднинг “Алоҳида кўрсатмалар” сатрида ёзма равишда иш раҳбари ёки ишбошига топшириқ берган бўлса, бригадани бошқа иш жойига кўчиришни иш раҳбари ёки ишбоши ҳам амалга ошириши мумкин. 89. Битта ҲЛ, ҲАЛ ва КЛ, ҳамда электростанция ва подстанцияларни 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларнинг турли иш жойларида бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишбоши нарядда расмийлаштирмасдан амалга оширади. 90. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш мазкур Қоидаларнинг 3 –иловада келтирилган наряднинг 3 – жадвалида расмийлаштирилади. Навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимидан бўлган ишлашга рухсат берувчи бригадани кўчиришни наряднинг ҳар иккала нухсасида расмийлаштиради. 91. Электростанция ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида қурилмадан кучланишни олмай бажариладиган ишларда наряд фақат бригадани бир тақсимловчи қурилмадан бошқа ТҚга кўчиришда расмийлаштирилади. Фармойиш билан иш бажарилаётганда барча электр қурилмаларда бригадани бошқа иш жойига кўчириш расмийлаштиришни талаб қилинмайди. §9. Иш жараёнида танаффус ва иш тугашини расмийлаштириш 92. Иш куни мобайнида танаффус вақтида (овқатланиш учун, иш шароити туфайли) бригада иш жойидан чиқарилиши, ҳамда ТҚ жойлашган хона эшиги қулфлаб қўйилиши зарур. Наряд ишбошида (назорат қилувчида) қолади. Бригада аъзоларининг танаффусдан сўнг ишбошисиз (назоратчисиз) иш жойига қайтишга ҳақлари йўқ. Танаффусдан сўнг ишбоши (назорат қилувчи) бригадани нарядни расмийлаштирмасдан ишга қўяди. 93. Иш куни тугаши туфайли ишда танаффус бўлса бригада иш жойидан чиқарилиши шарт. Плакатлар, тўсиқлар, байроқчалар ва ерга улагичлар олинмайди. Ишбоши (назорат қилувчи) нарядни ишлашга рухсат берган ходимга бериши, у йўқ бўлган тақдирда эса, бу нарядни махсус ажратилган жойга, масалан ўз кучини йўқотмаган нарядлар жилдига солиб, қолдириши керак. Ишбоши (назорат қилувчи) иш тугашини наряднинг ўзидаги нусхасида қўл қўйиб расмийлаштиради. 94. Келгуси кунларда тайёрланган иш жойига бригадани қайта қўйиш ишлашга рухсат берувчи ёки унинг рухсати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун юқори тезкор ходимнинг рухсатини олиш талаб қилинмайди. Агар наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда қайд қилинган бўлса, ишлашга рухсат берувчининг рухсати билан ишбоши (назорат қилувчи) бригадани тайёрланган жойга ишга қўйиши мумкин. Навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан ишга рухсат берувчи томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш наряднинг ҳар иккала нусхасида; иш раҳбари ёки ишбоши (назорат қилувчи) томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш, фақат наряднинг ишбошида (назорат қилувчида) бўлган нусхасида расмийлаштирилади. 95. Келгуси кун ишни бошлашдан олдин, ишбоши (назорат қилувчи) иш жойида қолдирилган плакатлар, тўсиқлар ва байроқчаларнинг бутунлигига, тўлалигига ва ерга улагичларни ўз жойида мустаҳкам турганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина бригадага ишлашга рухсат беради. 96. Иш тўлиқ бажарилганидан сўнг ишбоши (назорат қилувчи) бригадани иш жойидан чиқариши, бригада қўйган вақтинчалик тўсиқ, плакатлар, байроқча ва ерга улагичларни олиб электр қурилма жойлашган хона эшикларини беркитиб, қулфлаб, нарядда ўз имзоси билан иш тамом бўлганлигини расмийлаштириши керак. Иш раҳбари иш жойини текшириб, иш тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштиради. 97. Ишбоши (назорат қилувчи) иш тўлиқ тамом қилинганини ва мазкур Қоидаларинг 96 банд талаблари бажарилганлиги тўғрисида рухсат берувчига, у мабодо йўқ бўлганда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат берган шахсга хабар бериш керак. 98. Иш тўлиқ бажарилгани расмийлаштирилган нарядни ишбоши (назорат қилувчи) рухсат берувчи шахсга топшириши, ёки у йўқ бўлган тақдирда махсус ажратилагн жойга, масалан ўз кучини йўқотмаган нарядлар жилдига солиб, қолдириши керак. Иш тўлиқ бажарилгандан сўнг нарядни юбориш қийинчилик туғдирса, рухсат берувчининг у йўқ бўлган тақдирда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат берган шахснинг рухсати билан ишбоши (назорат қилувчи) нарядни ўзида қолдириши мумкин. Бундай ҳолда, шунингдек ишбоши (назорат қилувчи) ўриндошлик билан ишлашга рухсат берувчи шахс вазифасини бажарса, ишбоши (назорат қилувчи) эртаси кундан кечиктирмай нарядни навбатчига ёки наряд берувчи ходимга, узоқ участкаларда эса, участка маъмурий техник ходимига топшириши керак. 99. Ишлашга рухсат берувчи иш тўлиқ бажарилганлиги расмийлаштирилган нарядни олгандан кейин иш жойини кўздан кечириб чиқиши, ҳамда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат этган шахсга иш тўлиқ бажарилганлиги ва электр қурилмани улаш мумкинлиги ҳақида хабар бериши керак. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling