Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


III. ТҚ ҳудудида жойлашган ҲЛ, КЛ ва ДТБВ участкаларидаги ишлар


Download 0.83 Mb.
bet19/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

III. ТҚ ҳудудида жойлашган ҲЛ, КЛ ва ДТБВ участкаларидаги ишлар

114. ТҚ ҳудудида жойлашган ҲЛдаги иш ҲЛда хизмат қилувчи ходимлар томонидан берилган наряд асосида бажарилади. Навбатчиси бўлган электр қурилмалари ҳудудида жойлашган охирги таянчда иш олиб борилганда навбатчи бригада йўриқнома бериб, уларни таянчгача кузатиб қўйиши керак. Навбатчисиз электр қурилмалари ҳудудида жойлашган электр тармоғига ишбоши тақсимловчи электр қурилмаларнинг калитини олиб, ўзи мустақил таянчга бориб иш бажаришига рухсат берилади.


ОТҚ пештоқларда ва ЁТҚни биносида иш бажарганда тармоқда хизмат қилувчи бригадани ишлашга ижозат бериш навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ушбу ТҚ да хизмат қилувчи ишлашга ижозат берувчи шахс томонидан нарядни расмийлаштириб амалга оширилади.
ТҚ жойлашган ҳудудда ишбоши ўз бригада аъзолари билан бирга мустақил, аммо айрим бригада аъзолари  мазкур Қоидаларнинг V боб 86 бандда кўрсатилган кўрсатилган тартиб бўйича чиқиб кетишлари мумкин.
115. ТҚ да жойлашган КЛнинг охирги муфтасида ва кабелларнинг учлари бир биридан ажратилган жойларида ҳамда ТҚ ҳудудидан ўтган ва кабел каналларига ётқазилган кабелларда бажариладиган ишлар ушбу КЛга хизмат қилувчи ходим берадиган наряд бўйича бажарилищи зарур.
КЛнинг охирги муфтасида ва кабелларнинг учлари бир-бирдан ажратилган жойларида ишлашга ижозатни ТҚ да хизмат қилувчи ходим беради, ТҚ ҳудудидан ва кабел каналларига ётқазилган кабелларда эса ишлашга ижозатни ушбу ТҚ да хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимнинг розилигини олиб КЛда хизмат қилувчи ходим беради.
Кабелларнинг учлари бир-биридан ажратилган жойларда ушбу ТҚда хизмат қилувчи ходим берадиган наряд бўйича, КЛда хизмат қилувчи ходимнмнг хизмат сафаридаги ходим сифатида ишлашга ижозат берилади.
116. ТҚ ҳудудидаги алоқа қурилмаларидаги ишлар ДТБВ хизмати ходимлари томонидан бериладиган наряд бўйича олиб борилиши зарур. Ушбу ускуналарда бригадани ишлашга ижозат беришни ТҚга хизмат қилувчи ходим бажаради.
Ушбу қурилмаларидаги ишларни ТҚга хизмат қилувчи ходим берган наряд билан ДТБВ ходимлари бажаришлари мумкин.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling