Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 6. Ер ости иншоотларидаги ишлар


Download 0.83 Mb.
bet38/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 6. Ер ости иншоотларидаги ишлар
297. Хавфли газлар пайдо бўлиш эҳтимолидан холи ер ости иншоотларини кўздан кечириш ва у ерлардаги тозалаш, кабелларни бўяш, қурилиш, таъмирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ишлар камида икки кишидан иборат ишчилар билан бажарилиши шарт. Электростанция ва подстанциялардаги ер ости коллектор ва тунелларини III гуруҳли бир ходим кўздан кечириши мумкин.
298. Зарарли газлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор ер ости иншоотларидаги ишлар наряд билан камида 3 ишчи, улардан иккитаси - хавфсизликни таъминловчи иштирокида бажарилиши керак. Ишбоши IV гуруҳга эга бўлиши шарт.
299. Ҳар бир цехда (районда, участкада) хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган ер ости иншоотларини рўйхати бўлиши ва ушбу рўйхат билан ер ости иншоотларига хизмат қилувчи ходимлар таништири­лиши шарт.
Хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган барча ер ости иншоотлари чизмада белгиланган бўлиши зарур.
300. Ер ости иншоотларида ишларни бошлашдан илгари ва иш бажариш мобайнида табиий ёки мажбурий шамоллатиш ускунаси ишлашини таъминлаш шарт.
Табиий шамоллатиш камида иккита тушиш люкларини очиб, уларни олдига шамол оқимини йўналтирувчи махсус соябонлар орқали амалга оширилиши зарур.
Мажбурий шамоллатиш 10-15 минут мобайнида вентилятор ёки компрессор орқали иншоот тубидан 0,25 м. баландликка туширилган йуғон шланг ёрдамида ер ости иншоотларидаги ҳаво тўла алмашгунча амалга оширилиши зарур.
Шамоллатиш учун қисилган газли баллонлардан фойдаланиш ман қилинади.
301. Ер ости иншоотлари ичидаги ҳавони хавфли газлар билан ифлосланганлик даражасини текширмасдан туриб у ерда иш бошлаш ман қилинади. Текширишни ҳаводаги хавфли газлар борлигини текширувчи асбобни ишлатишга ўргатилган махсус ходим амалга ошириши зарур. Ушбу ходимлар рўйхати корxона раҳбарияти кўрсатмаси билан тасбиқланиши шарт.
302. Узлуксиз шамоллатиш ускунаси билан жиҳозланган коллектор ва туннелларда иш бошлашдан олдин маҳаллий шароитга қараб ушбу ускуналар маълум муддатгача ишлатилиши керак. Бунда газ йўқлигини текширмаслик мумкин.
303. Коллектор ва туннеллар ичида ишлаганда, ишчилар ҳамма вақт очиқ туриши керак булган икки люк ёки эшик ўртасида бўлишлари шарт. Очиқ люк олдида тўсиқлар ўрнатилган ёки огоҳлантирувчи бел­гилар қўйилган бўлиши керак.
304. Қудуқларни очаётганда учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиш ва қудуқ қaлпоқларини люк четларига урилиб кетмаслик чораларини кўриш зарур.
Очилган қудуқлap атрофига тўсиқлар қўйилиши ёки атрофига огоҳлантирувчи белгиларни қўйиш шарт.
305. III гуруҳли бир ходимни суғурта арқони бўлган ҳимоя камарини тақиб қудуқ ичида туришига ва ишлашига рухсат берилади.
Ҳимоя камарига қўшимча елка камари боғланган бўлиб, уни орқa белидаги кесишган жойига ўрнатилган металл халқага суғурта арқони боғланган бўлиши керак.
Арқоннинг бошқа учини суғурта қилувчи ишчидан бири ушлаб туриши шарт.
306. Қудуқлар ичида кавшарлаш лампаларини ёқиш, пропан-бутан баллонларини ўрнатиш, муфта ичига қуйилиши керак бўлган бирикма ва қотишмаларни эритиш ман қилинади. Муфтага қуйиш учун эритилган бирикма ва қотишма қудуққа металл тросга карабин ёрдамида осилган махсус қопқоқли идиш­ларда тупrирилиши керак.
Оловли ишларни бажаришда оловга чидамли, аланга тарқалишини чегараловчи тўсиқлар қўлланилиши ва ёнгин чиқишига к,арши чоралар кўрилиши шарт.
307. Кабель ётқазилган коллектор, туннел, кабел ярим этажлари ва бошқа хоналарда пропан-бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда хонада ишла­тилаётган баллонларнинг умумий ҳажми 5 литрдан ошмаслиги керак.
Иш тамом бўлгандан сўнг газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатилиши шарт.
308. Кабелларни шикастланган жойларини куйдириш жараёнида ишчиларни қудуқларда туриши ман қилинади, коллектор ва туннелларда эса фақат икки очиқ турган, ташқарига чиқиш қудуқлари ўртасида туриш мумкин. Кабелни шикастланган жойини куйдириш жараёнида кабелларда ишлаш ман этилади.
Кабелни шикастланган жойини куйдириб бўлгандан сўнг, ёнғин чиқишини олдини олиш мақсадида кабелларни албатта кўздан кечириш шарт.
309. Ишлашга рухсат беришдан ва туннелларни кўздан кечиришдан аввал унинг ичини кузатиш ишларини улардаги ёнғинга қарши ҳимоя ускуналари автоматик ишлаш режимидан узоқдан бошқариладиган режимга ўтказилиши ва бошқарув калитига «Уланмасин! Одамлар ишлаяпти!” деган шиор осиб қўйилиши зарур.
310. Қудуқ, коллектор ва тунелларда, ҳамда очиқ люклар яқинида чекиш ман қилинади.
311. Қудуқ, коллектор ва тунелларда узоқ муддатли ишларни бажараётганда улар ичида ишчиларнинг бўлиш вақтини ишни бажариш шарт-шароитига қaраб, наряд берувчи ходим белгилайди.
312. Қудуқ, коллектор ва тунелларда газ пайдо бўлиб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва газ чиқаётган манбани топилиб ва уни бартараф қилгунга қaдap, ишчилар хавфли жойдан четлаштирилиши шарт.
Иш жойида йиғилиб қолган газни чиқариб юбориш учун мажбурий шамоллатиш қурилмасидан фойдаланиш зарур.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling