Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 2. Кучланиш остида ишлаш


Download 0.83 Mb.
bet40/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 2. Кучланиш остида ишлаш

329. Кучланиш остида бўлган ҳаво электр узатиш линияларида бажариладиган ишлар қуйидаги 2 схемада бажарилиши мумкин:


«сим-одам-изоляция-ер» схемасида, бунда ишчи симдаги кучланиш остида ва ердан изоляцияланган бўлади;
«сим­-uзоляция-одам-ер» схемасида, бунда ишчи симдан изоляцияланган ҳолда иш бажариши мумкин.
330. Ишчи симдаги кучланиш остида ишлаганда қуйидаги шартларга амал қилиб: одамни ердан изоляциялаб экранловчи комплект кийимларидан фойдаланиб ва экран комплектларининг, иш майдони ва симдаги потенциални тенглаштириб ишлашга рухсат этилади.
Потенциал тенглаштириш потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан амалга оширилади.
Ишчи симга кўтарилишидан олдин унинг экран комплекти потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан ва агар қўлланилаётган бўлса, монтер кабинаси билан уланган бўлиши зарур. Бундай ишларни бажаришда одам билан ерга уланган қисмлар ва ускуна қисмларигача булган масофа мазкур Қоидаларнинг 2 иловаси 1-жадвалда кўpсатилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
Сим потенциали остида бажариладиган аниқ иш турлари махсус йўриқномада қайд қилинган технологик карта бўйича амалга оширилиши керак.
331. Кучланиш остида одамни симдан изоляциялаб бажариладиган ишларни ушбу кучланишга мўлжалланган электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажариш шарт.
332. Симдаги потенциал остида (бевосита ток ўтказувчи қисмга тегиш билан боғлиқ) ишлаш ҳуқуқига эга бўлган бригада аъзолари IV гуруҳли бўлишлари керак, бригада аъзоларининг қолганлари эса­ III гуруҳли.
333. Сим потенциали остида бўлган изоляцияланган қурилмадаги майдондан туриб иш бажарилаётганда, ушбу иш майдонида бўлмаган ишчиларга асбоб ёки мослама олиш, ҳамда узатиш, сим потенциалига нисбатан ўзгача потенциал остида бўлган изоляция шокилалари арматураларга ва изоляторларига тегиш ман қилинади.
334. Изоляцияловчи шокилаларда ишни бошлашдан аввал ўлчов штангаси билан осма изоляторларни электр мустаҳкамлигини ва барча шплинтлар, ҳамда арматурадаги қулфларнинг бор-йўқлигини текшириш шарт. Иш бажарилаётган таянчлардаги симни чиқариб юборувчи қисқичли осма изоляторда қисқичга пона қўйиш ва электр узатиш тармоғи ўтган трасса рельефи талабига кўра, қўшни таянчдаги қисқичларга ҳам пона қўйиш зарур.
335. Изоляцияловчи шокилаларда уни бошқа жойга кўчириб илиш ёки изоляцияланган қурилмадан туриб монтерлар ёрдамида айрим изолятор ва арматураларини алмаштириш ишларини бажариш фақат шокилалардаги ишга яроқли изоляторлар сони 70 фоиздан кам бўлмаган тақдирда рухсат этилади.
336. 220 кВ кучланишдан юқори ҲЛ да траверсда туриб изоляцияловчи шокилаларни қайта илиш, траверсдан керакли мосламаларни ажратиб бўшатиш, траверсга уларни осиш фақат диэлектрик қўлқопда ва экран комплектида бажарилиши керак.
35 кВ ҲЛда изоляцияловчи шокиланинг икки изолятори ишга яроқли бўлган ҳолда биринчи изолятор шапкасига тегишга рухсат этилади, 110 кВдан юқори ҲЛда эса­ биринчи ва иккинчи изолятор шапкасига. Изоляторларни ҳисоблаш тартиби траверсдан бошланади.
337. 35-110 кВ ҲЛда трубкали разрядникларни кучланиш остида разрядникни ташқи электродли симга белгилаб берилган масофадан кам масофага яқинлашиши мумкинлигига барҳам берадиган изоляцияловчи габаритник шокиласини қўллаш шарти билан рухсат этилади.
Разрядникни олиш пайтида разрядник электродини буришда ёки унинг ташқи электродини симга яқинлаштиришда газ отилиб кетиши мумкин бўлган зонада туриш ман қилинади. Разрядник ташқи электродини симга яқинлаштириш ва узоқлаштириш фақат изоляцион штанга ёрдамида бажарилиши керак.
338. Таянчдан изоляцияланган яшин қайтарувчи тросга 1м дан кам бўлган масофага яқинлашиш тақиқланади.
Агар трос музни эритиш учун мўлжалланган схемада ишлатилса, тросга яқинлашиш масофаси музни эритиш учун қўлланилган кучланишга қараб аниқланади.
339. Туман, ёмғир ва қор ёғаётгaндa, қоронғида, ҳамда таянчларда ишлашга қийинчилик туғдирувчи шамол пайтида кучланиш остидаги ҲЛ ва ҲАЛ да ишлаш ман қилинади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling