Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIII боб. Аккумулятор батареялари
§ 3. Электрофильтлар
251. Электрофильтрларни эксплуатация қилишда қуйидагилар ман қилинади: иш раҳбарининг нарядда огоҳлантирган алоҳида кўрсатмасидан ташқари ҳолларда, одамлар электрофильтр ичида бўлган пайтда чанг қоқиш механизмини улаб ёқиш; электрофильтрнинг бункер ва секцияларида бараварига бир вақтда таъмирлаш ишларини олиб бориш; истеъмол агрегатларининг блокировкалари носоз бўлганда, электрофильтрнинг секция тешиклари изолятор катакларини ва люкларини ёпувчи зулфинлар носоз ёки йўқ бўлса электрофильтрларга ва уни уловчи кабелларга кучланиш бериш. 252. Электрофильтр ҳар қандай секциясида (электр майдонида), заҳирадаги шинада, секцияларни электроэнергия билан таъминловчи ҳар қандай кабелларда (электр майдонида) ишлар олиб борилганда барча таъминловчи агрегатлар ва барча секция кабеллари (электр майдони) электр тармоғидан ўчирилиши ва ерга уланиши шарт. 253. Электрофильтр секцияларига одамлар ишлашига ижозат беришдан олдин секциялар шамоллатилиши ва бункердаги кул олиб ташланиши шарт. Ҳаво ҳарорати эса 33 0С дан ошмаслиги зарур. 254. Электрофильтр ўчирилгандан кейин ундан ва уни электроэнергия билан таъминловчи кабеллардан электроагрегатларни ерга улаш йўли билан улардан электростатистик заряд олиниши зарур. Электрофильтрнинг ерга уланмаган қисмларига тегиш ман қилинади. 255. Электростанцияларда кул ушлайдиган ускуналарнинг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, электрофильтрларга хизмат кўpсатиш бўйича маҳаллий йўpиқнома тузилиши керак. Йўpиқномада бўлимлар орасидаги хизмат кўpсатиш чегараларини тақсимланишини эътиборга олган ҳолда, электрофильтрларда ишлаш учун наряд бериш ва ишлашга рухсат бериш тартиби белгилаб қўйилиши шарт. Йўриқномани тузишда мазкур Қоидалар ва «Электростанция ва иссиқлик тармоқларининг механик ускуналарини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари” талаблари ҳисобга олиниши керак. XIII боб. Аккумулятор батареялари 256. Аккумулятор батареяси жойлашган хона ҳар доим қулфланган бўлиши керак. Ушбу хонана кўздан кечирувчи ва унда ишловчи шахсларга калит умумий тартибга мувофиқ берилади. 257. Аккумулятор хонасида чекиш, у ерга аланга билан кириш, аланга бериши мумкин бўлган электр иситиш асбоби, аппарат ва инструментлардан фойдаланиш ман қилинади (мазкур Қоидаларнинг 266 бандидан ташқари). Аккумулятор хонасининг эшикларида «Аккумулятор хонаси», «Ёнғиндан хавфли», «Чекиш ман қилинади» деган шиорлар ёзилиши ёки давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни ва чекишни ман қилувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак. 258. Услуксиз шамоллатиш қурилмаси бўлган аккумулятор хонасида, шамоллатиш қурилмаси зарядлаш олдидан ёқилиши ва зарядлаш тамом бўлгандан кейин камида 1,5 соат ўтгандан кейин хосил бўлган газ тўла чиқариб юборилганидан сўнг тўхтатилиши шарт. 259. Ҳар бир аккумулятор хонасида: электролит тайёрлаш ва уни идишларга қуйишга мўлжалланган 1,5-2 литр ҳажмли тумшуқли шиша ёки чинни бандли идишча (ёки обдаста); кислотали батарея учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи эртимаси ва ишқорли батерея учун бор кислотаси ёки сирка эссенцияси бўлиши шарт. 260. Ичида электролит, дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритмаси бўлган, барча идишларда суюқлик номини кўрсатувчи ёзув бўлиши шарт. 261. Кислота оғзи зич ёпиладиган тиқин билан беркитилган шиша идишларда сақланиши ва суюқлик номи ёзилган ёрлиқ билан таъминланган бўлиши зарур. Батареяларни эксплуатация қилишга мўлжалланган, ичида кислота бўлган идишлар ва бўш идишлар аккумулятор батареясига тегишли алоҳида хонада сақланиши зарур. Идишлар полда махсус саватчага ёки ёғоч қутиларга солиб сақланши керак. 262. Кислота, ишқор ва қўрғошин билан боғлиқ ишларда махсус ўқитилган одамлар ишлаши керак. 263. Ичида кислота ва ишқор бўлган шиша идишларни икки киши ташиши керак. Шиша идишлар саватчаси билан биргаликда дастакли махсус ёғоч қутиларда ёки ўртасида чуқурчаси бор, атрофи ёғоч катак билан ўралган ва шиша идишнинг 2/3 қисми жойлашиши зарур бўлган махсус замбилда ташилиши керак. 264. Электролит тайёрлашда кислотани ичида дистилланган сув бўлган иссиқка чидамли ёки чини идишга аста-секин (эритманинг тез қизишини олдини олиш мақсадида ) жилдиратиб қуйиш керак. Бунда электролитни ҳар доим таёқча ёки шиша қувур ёки кислотага чидамли пластмассадан ясалган қорғич билан аралаштириб туриш керак. Кислотага сув қуйиб электролит тайёрлаш ман қилинади. Тайёр электролитга сув қуйиш мумкин. 265. Кислота ва ишқор билан ишлаганда (дағал жун матодан кислота учун ва пахтадан тайёрланган ишқор учун) костюм, резинали этик (шим остидан) ёки калиш, резина фартук, ҳимоя кўзойнаги ва рзинали қўлқопларни кийиш зарур. Ўювчи ишқорларнинг бўлакларини олдин қоп-қанорга ўраб, махсус ажратилган жойларда майдаланиши зарур. 266. Аккумулятор хоналарида пластиналарни кавшарлаш ишларини бажаришга қуйидаги ҳолларда рухсат берилади: зарядлаш тамом бўлганига 2 соатдан ортиқ вақт ўтгандан кейин рухсат берилади. Доимий зарядланиш тартибида ишловчи батареяларда кавшарлаш ишларини иш бошлашдан 2 соат илгари зарядсизлантириш (разрядлаш) тартибига ўтказилиши шарт; иш бошлашдан олдин хона 2 соат мабойнида шамоллатилиши зарур; кавшарлаш пайтида хона тўхтовсиз шамоллатиб турилиши шарт; кавшарланаётган жой бошқа батареялардан ўта чидамли шчитлар билан тўсилиши керак; қўрғошин ёки унинг бирикмалари таъсиридан заҳарланишнинг олдини олиш учун махсус эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши ва аккумулятор батареяларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш йўриқномасига мувофиқ иш тартиби белгиланиши керак; ишлар наряд билан бажарилиши зарур. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling