Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
IX боб. Генераторлар водород совутгичининггаз мой тизими
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
IX боб. Генераторлар водород совутгичининггаз мой тизими.
Электролиз қурилмалари. 202. Генераторларнинг газ мой тизимига хизмат кўрсатишда хавфли портловчи газ аралашмаси ҳосил бўлишининг олдини олиш зарур, бунинг учун қуйидагиларга йўл қўймаслик керак: генератор корпуси ичидаги водород моддасида кислород миқдори 1,2 % дан ошмаслиги, пўкакли беркитгичда, пуфловчи бочкада ва мой тозалагич ускунасининг водород ажратгич бакида кислород миқдори 2% дан кўп бўлмаслиги; генераторнинг ток ўтказувчи қисмида водород миқдори 1% дан кўп, подшипниклар картерида эса 2 %дан кўп бўлмаслиги керак. Мой алмашган бакда водород умуман бўлмаслиги керак. 203. Генератордан водород ёки ҳавони инерт гази билан сиқиб чиқариш керак. Батомом сиқиб чиқарилган газларни машинадан чиқиш жойида қолган миқдори қуйидагича ташкил қилиши керак : ҳаво сиқиб чиқарилганда қолган карбонат ангидрид гази 85 % ва водород сиқиб чиқарилганда 95%ни; ҳаво ва водород сиқиб чиқарилганда қолган азот миқдори 97%ни; ҳаво ёки водород инерт гази билан генератордан тўла сиқиб чиқарилганлигини газни тахлил қилиш билан тасдиқланади. 204. Генераторлар ва газ мой системаси аппаратларининг корпусларини очишдан олдин водород инерт гази билан, инерт гази эса ҳаво билан сиқиб чиқарилиши шарт. Ён томон шчитларини, туйнукларни ва бошқа жойларни очишга фақат карбонат ангидрид гази йўқлиги ёки (азот сиқиб чиқарилганда) ҳавода кислород моддасининг етарлиги (умумий ҳажмнинг 20% дан кам эмас) аниқлангандан кейин рухсат берилади. 205. Корпусидан водородни сиқиб чиқармасдан, тўхтатилган синхрон компенсаторнинг контакт ҳалқалари камерасини очишдан илгари, ушбу камерага инерт гази бермай туриб, компенсатор корпусидан уни ажратиб турувчи беркитувчи қурилманинг зич ёпилишини текшириш зарур. Камерадаги водородни инерт гази билан сиқиб чиқарилганидан кейин (кейинчалик ҳаво билан сиқиб чиқармасдан), газни тахлил қилгандан сўнг ишни бошлаш мумкин. 206. Газ мой системаси ускуналарини ва қувурларини таъмирлашга чиқаришда қувурлар ажратилиши ёки таъмирланаётган тармоққа водород ёки инерт гази зич ёпилмайдиган беркитувчи қурилмадан ўтишини олдини олиш мақсадида тиқинлар (заглушкалар) қўйилишши шарт. 207. Таркибида водород бўлган газ мой системасидан 10 метрдан кам узоқликда, очиқ ўт ёқиш билан бирга бажариладиган ишлар (электр кавшарлаш, газ билан кавшарлаш ва бошқа ишлар) наряд билан бажарилиши, бунинг устига наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар сатрига» ишни хавфсиз олиб боришни таъминловчи қўшимча тадбирлар (тўсиқлар қўйиш, бино ичида водородл йўқлигини текшириш ва бошқалар) қайд қилиниши шарт. Водород билан тўлдирилган генератор корпусида, қувурларида ва газ мой аппарталари системасида ўт ёқиш билан бажариладиган ишларни ўтказиш ман қилинади. Генераторлар ва газмой қурилмалари яқинида «Водород. Хавфли ёнувчи!» деган шиорлар осилиши шарт. 208. Тўхтатилган генераторнинг газ мой системасидаги таъмирлаш ишлари фармойиш билан бажарилиши мумкин. 209. Электролиз қурилмаларига хизмат кўрсатишда водороднинг кислород ёки ҳаво билан аралашмасидан ҳосил бўладиган портловчи аралашма ҳосил бўлишига йўл қўймаслик шарт. Водороднинг тозалиги 98,5, кислородники эса 98 %дан кам бўлмаслиги шарт. 210. Босимни созлаш аппарталарининг кўргазма ойнасида суюқлик сатҳи кўринмаса, электролизерлардан фойдаланиш ман қилинади. Водород ва кислород системалари ўртасидаги босимнинг максимал фарқи 1961,4 Па (200 мм сув. уст.) дан кўп бўлмаслиги шарт. 211. Электролиз қурилмаларининг (ресиверлардан ташқари) аппарат ва қувурларини ишга туширишдан олдин, давлат стандартларига мос келувчи сиқилган азот (II нав) билан тозаланиши шарт. Ушбу аппаратларни каронат ангидрид гази билан тозалаш ман қилинади. Электролиз қурилмаларининг (кейинчалик ― ЭҚ) ресиверлари азот ёки давлат стандартларига мос келувчи карбонат ангидрид гази (озиқ овқат ёки техникавий нави) билан тозаланиши мумкин. Бир ресивер ёки ресиверлар гуруҳининг ичини кўздан кечириш зарур бўлганда, улар ичидаги водородни карбонат ангидрид гази ёки азот гази ёрдамида тозалаш, бошқа ресиверлар гуруҳидан уларни фланецдан ташқарига чиққан думли металл қопқоқ ёки металл тиқинлар билан, ҳамда беркитувчи қурилмалардан ажратиш ва ундан кейин эса босим остида ҳаво бериб тозалаш талаб қилинади. Ресиверларни инерт гази, ҳаво ва кислород билан пуфлаб тазалашда улардаги компонентларнинг тўйими мазкур Қоидаларга 7–иловада кўрсатилган даражагача етказилиши зарур. Агар 0,05 % углерод оксиди бўлган карбонат ангидрид газининг техник навидан тозалаш учун фойдаланилса, уни карбонат ангидрид газининг озиқ овқат учун фойдаланадиган навидан алоҳида сақлаш зарур. 212. Агар ЭҚ ни 4 соатдан ортиқ ўчириб қўйилса, унинг аппаратлари ва қувурларини азот билан тозалаш шарт. Тизим 1-4 соат оралигида ўчиб турса, уни водород ёки кислород босими (9,807 19,614) 103 Па (0,1-0,2 кгс/см2) остида қолдириш мумкин. Қурилма 1 соатгача ўчирилган тақдирда аппаратларни номинал газ босими остида қолдириш мумкин, бунда водород ва кислород босими фарқини билдирувчи босим регуляторларидаги сигнализация ўчирилмаслиги шарт. Агар электролизернинг ўчиши технологик режимни бузилиши билан боғлиқ бўлса, электролизердан электролитни сўpиб чиқариб олиш зарурати туғилса, у ҳолда аппарат ва қувурларни азот билан пуфлаб тозалаш шарт. 213. ЭҚ даги ускуналарни очиш билан боғлиқ кавшарлаш ва таъмирлаш ишлари бажарилганда, водороднинг юриш йўли бўйича энг охирги нуқтасидаги водород батамом чиқарилмагунча электролиз қурилмаларидаги пуфлаб тозалашни давом эттириш зарур. 214. ЭҚ хонасида очиқ олов билан ишлаш, қурилмани ўчиргандан сўнг хонадаги ҳавода водороднинг йўқлигини текширгандан ва хонани тўхтовсиз шамоллатишни ташкил қилгандан кейингина бажарилиши мумкин. Таъмирлаш учун мўлжалланган қурилмалар жойлашган хонадаги аппаратларда очиқ олов билан боғлиқ ишларни бажаришда ушбу хонада жойлашган ишлаб турган қурилмалар қувурларини таъмирлашга чиқарилган ускуналардан ажратилиб, ўша ерга тиқин ўрнатилиши зарур. Очиқ олов билан ишланадиган жой тўсиқлар билан тўсилиши шарт. Водород билан тўлдирилган аппаратларда таъмирлаш ишларини олиб бориш ман қилинади. 215. Музлаб қолган қувурлар ва сурилма қопқоқларни фақат буғ ёки иссиқ сув билан иситиш мумкин. Газ силжиб чиқаётган жойни газни топувчи махсус аппарат ёки совун кўпиги ёрдамида аниқлаш мумкин. Газ силжиб чиқаётган жойни қидириш ва музлаган жойни иситиш учун очиқ оловдан фойдаланиш ман қилинади. 216. ЭҚ хонасида ва ресиверлар яқинида чекиш, очиқ олов, электр иситиш асбоблари ва кўчма ёритиш лампаларидан фойдаланиш ман қилинади. Аппаратларни назорат қилиш ва таъмирлаш мобайнида уларнинг ички қисмларини ёритиш ва кўздан кечириш учун портлашдан ҳимоя қилинган металл сеткалар билан қопланган кучланиши 12 В гача бўлган кўчма ёритиш лампаларидан фойдаланиш шарт. 217. ЭҚ хоналари ичида ва эшикларда давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт; водород ресиверларида эса «Водород. Хавфли ёнувчи!» деган ёзув бўлиши шарт. 218. ЭҚ хоналарида тез аланга оладиган портловчи моддаларни сақлаш ман қилинади. 219. Электролит билан ишлаш мобайнида махсус ҳимоя кийимларидан (ип газламадан тикилган костюм, резинали этик, резина шимдирилган фартук ва резина қўлқоп) ва кўзойнаклардан фойдаланиш зарур. Суюқ ёки қаттиқ ишқор терига, сочга ва айниқса кўзга тушса, куйдириб оғир асорат қолдириши мумкин. 220. Электролит зичлигини текширишга суюқликдан намуна олиш фақат идишдаги босим батамом туширилгандагина бажарилиши шарт. 221. Электролизерларга, айниқса унинг охирги плиталарига ҳимоя воситаларисиз тегиш мумкин эмас. Маҳкамловчи болтларнинг изоляцион втулкаларига ва монополяр плиталар тагидаги изоляторларга суюқ ишқорни тушишига йўл қўйиш мумкин эмас. Ушбу элементлар изоляцияси бузилса электр ёйи пайдо бўлиши натижасида ёнғинга ва аварияга олиб келиши мумкин. Электролизерлар олдидаги полда резина гиламлар тўшалган бўлиши керак. 222. ЭҚ ускуналари ва узатувчи қувурлари, ресиверлар ва ресиверлар билан машина зали орасидаги қувурлар узилмаган электр тизимини ташкил қилиши ва ерга улаш қурилмаларига уланиши шарт. ЭҚ яқинида аппаратлар ва қувурлар энг камида икки жойдан ерга уланиши зарур. 223. Сақлагич клапанларини текшириш учун қурилма ўчирилиши ва азот билан пуфлаб тозаланиши керак. Ишлаб турган қурилмада клапанларни текшириш ман қилинади. 224. Босим остида бўлган аппаратлар ва арматураларни болт ва гайкаларини маҳкамлаш ман қилинади. Шланг ва штуцерлар ишончли маҳкамланган бўлиши керак. 225. Монтаждан, тўлиқ таъмирдан ёки узоқ вақт ишламай турган ЭҚ ни ишга тушириш жавобгар муҳандис-техник ходим назоратида амалга оширилиши шарт. Қурилмадаги таъмирлаш ишлари наряд билан бажарилиши шарт. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling