Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


Download 0.83 Mb.
bet29/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

VIII боб. Генераторлар

194. Мазкур боб ва IX бобнинг талаблари шунингдек синхрон компенсаторларга ҳам тааллуқлидир.


195. Қўзғатилмаган ва электромагнит майдони автоматик сўндириш қурилмаси (кейинчалик  АСҚ) ўчирилган (вал айлантирувчи қурилма билан айлантирилганидан ташқари) ҳолда айланаётган генератор кучланиш остида деб ҳисобланиши керак.
196. Генераторни синаш мабойнида генератор схемаси, блок схемаси ёки унинг схемасидаги участкаларга махсус қисқа туташтиргични ўрнатиш ва олиб ташлашни генераторга ерга улагич ўрнатилгандан сўнг, унинг АСҚси ўчирилган ва қўзғатувчи ғалтагидан кучланиш олинганда ишчи даврий частота билан айланаётган генераторда бажариш мумкин.
197.Тўхтатилган блокли генераторларда агар кучланишни кўтарувчи трансформаторларнинг юқори кучланиш томони, бирикмадаги хусусий эҳтиёжлар трнасформаторининг паст кучланиш томони ерга уланган бўлса, трнасформатор генератор блок схемасида иш бажарилганида генератордан чиқувчи симларга ерга улагич ўрнатиш талаб қилинмайди.
198. Қўзғатилмай айланиб турган электромагнит майдони АСҚси ўчирилган генераторнинг статор тармоғида қолдиқ кучланиш миқдорини ўлчаш, фаза ёки қутбларни даврий тартибда аниқлаш ва бошқа ишларни бажаришга рухсат этилади.
Бу ишларни махсус хизмат, лаборатория, созлаш корхоналари ходимлари навбатчи ходимлар кузатуви остида ёки наряд билан электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажаришлари шарт.
199. Ишлаб турган генератор роторининг изоляция қаршилигини ва унинг валидаги қолдиқ кучланишни ходимлардан бири якка ёки фармойиш бўйича махсус бўлинма ходимларидан IV ва III гуруҳга эга бўлган икки ишчи ўлчашига рухсат этилади.
200. Ротордаги контакт ҳалқаларини чархлаш ва сийқалашни, қўзғатиш коллекторини силлиқлашни фармойиш билан ноэлектротехник ходим бажариши мумкин. Ишлаётганда ҳимоя кўзойнагидан фойдаланиш шарт.
201. Ишлаб турган генераторнинг четка аппаратига хизмат кўрсатишни навбатчи ёки ушбу мақсад учун ажратилган III гуруҳли ходимга якка ўзи бажаришга рухсат берилади.
Бунда қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш зарур:
машинанинг айланаётган қисмларига илашиб, тортиб кетишнинг олдини олиш учун ходим махсус кийимларининг тугмаларини тақиб ва бош кийимда ишлаши;
диэлектрик қўлқопни ишлатмасдан диэлектрик калишлардан ва гиламчалардан фойдаланиши;
бир пайтда ток ўтказувчи қисмнинг икки қутбига ёки ускунанинг ток ўтказувчи ва ерга уланган қисмига қўл текказмаслиги керак.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling