Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси
§ 3. Кучланиш йўқлигини текшириш
Download 0.83 Mb.
|
ТБ янги
§ 3. Кучланиш йўқлигини текшириш
149. Кучланиш йўқлиги кучланишни кўрсатувчи асбоб ёрдамида текширилади. Уни ишлатиш олдидан ишга яроқлигини текширишга мўлжалланган махсус асбоб ёрдамида ёки яқин орада аввалдан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмга яқинлаштириб текшириб олинади. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда кучланишни кўрсатувчи асбобдан диэлектрик қўлқоп кийиб фойдаланиш керак. 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр қурилмаларда кучланиш йўқлигини изоляцион штанга билан уни ток ўтказувчи қисмга бир неча марта теккизиб, текшириш мумкин. Кучланиш йўқ деб учқун чиқиш ва чирсиллаш аломати йўқлиги ҳисобланади. Бир занжирли 220 кВ дан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигининг етарли аломати тожланишнинг йўқлигидир. 150. Электростанция ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида кучланиш йўқлиги 1000 В кучланишдан юқорисида IV гуруҳга эга бўлган ва 1000 В кучланишгача бўлган қурилмаларда III гуруҳга эга бўлган битта навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими томонидан текширишга рухсат этилади. Электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигини аниқлашни икки ишчи бажариши шарт: 1000 В дан юқори ҲЛда IV ва III гуруҳли; 1000 В кучланишгача бўлган ҲЛда III гуруҳли. 151. Кучланиш йўқлигини схемага солиштириб жойида текширишга қуйидаги холларда рухсат этилади: ОТҚ да, ташқарида ўрнатилган КТҚ ва КТПда, шунингдек ҲЛда туман, ёмғир, қор ёғаётган тақдирда махсус кучланишни кўрсатувчи асбоб йўқ бўлган ҳолларда; 220 кВ дан юқори ОТҚ да ва икки занжирли 220 кВ дан юқори ҲЛда. ҲЛ ва ҚЛнинг кирилмаларида кучланиш йўқлигини схемага қараб жойида текширилганда, буни тармоқнинг бошқаруви кимнинг иҳтиёрида бўлса, ўша навбатчи томонидан тасдиқланади. ҲЛда кучланиш йўқлигини схемага қараб жойида текшириш диспетчерлик номига мос келган тармоқнинг йўналиши ва ташқи белгисини, ҳамда унинг устунларига ёзилган белгиларига қараб аниқлашдан иборат. 152. 6-20 кВ кучланишли ёғоч ёки темир бетон устунли ҲЛда, шунингдек телескопик минорада туриб ўзидан сиғим токи оқиши асосида ишланган кучланишни кўрсатувчи асбоб билан кусланиш йўқлигини текширганда, ушбу асбобни етарлича сезувчанлиги таъминланиши керак. Бунинг учун ушбу асбобнинг ишчи қисмини ерга улаш керак. 153. Симлари ҳар хил баландликда осилган ҲЛда кучланиш йўқлигини кучланиш кўрсатувчи асбоб ёки изолдяцион штанга билан текшириш ва ерга улагичларни ўрнатиш энг пастдаги симдан юқорисига қараб бажарилиши шарт. Симлари горизонтал ҳолда осилган электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигини текширишни энг яқин жойлашган симдан бошлаш керак. 154. Нейтрали ерга уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда икки қутбли кучланишни кўрсатувчи асбоб ишлатилганда ўзаро кучланиш йўқлигини ҳам фазалар орасида, ҳам фазалар ораси билан ускуналарнинг ерга уланган корпуси ёки ерга уланган ноллари умумлаштирилган сим орасида текшириш керак. Олдиндан текширилган вольтметрни ҳам ишлатишга рухсат этилади. «Назоарт лампаларини» қўллаш ман қилинади. 155. Коммутацион аппаратларнинг ўчганлигини хабар қилувчи ускуналар, блокировка ускуналари, доимий уланиб ишлаб турган вольтметрлар ва бошқалар фақат кучланиш йўқлигини билдирувчи қўшимча восита ҳисобланиб, уларнинг маълумотлари бўйича кучланишнинг йўқлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин эмас. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling