Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


VII боб. Электр майдони таъсири доирасидаги очиқ


Download 0.83 Mb.
bet28/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

VII боб. Электр майдони таъсири доирасидаги очиқ
тақсимловчи электр қурилмаларда ва ҲЛ даги ишлар

180. Электр майдони таъсири доирасидаги ОТҚ да ва 220 кВ дан юқори кучланишли ҲЛ даги ишларни бажаришда давлат стандартлари талабларига асосан ишчининг ушбу майдонда бўлиш вақти чегараланиб қўйилиши керак.


181. Электр майдон кучланганлиги 5 кВ/м гача бўлган майдонларда ишчиларнинг у ерда бўлиш вақти чегараланмайди. Электр майдон кучланганлиги 20 дан 25 кВ/м гача бўлган майдонларда ишчиларнинг у ерда бўлиши 10 дақиқадан ошмаслиги шарт. Электр майдон кучланганлиги 25 кВ/м дан юқори бўлганда ҳимоя воситаларини қўллаш керак. Бунда ишлаш муддати бир иш куни вақти билан чегараланади.
Электр майдон кучланганлиги 5 дан 20 кВ/м гача бўлган майдонда (маълум бир кучланганлик остида) бўлиши мумкин бўлган вақт Т соат, қуйидаги формула билан ҳисобланади
,
бу ерда Е – назоратда бўлган электр майдонининг таъсирчан кучланганлиги, кВ/м.
Кўрсатилган формула билан электр майдон кучланганлиги 10 кВ/м бўлганда туриш вақти 180 дақиқа, кучланганлиги 15 кВ/м бўлганда эса 80 дақиқани ташкил этади.
Мазкур банд талаблари, ходимларга электр разряд таъсири бўлиши мумкинлигини батамом бартараф қилинган холларда кучга эга.
182. Иш вақти мабойнида ишчиларнинг электр майдонида бўлиш вақтини бир маротаба ёки бўлиб бўлиб ишлатиш мумкин. Иш вақтининг қолган пайтида ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари ёки электр майдон кучланганлиги 5 кВ/м дан кам бўлган майдонда бўлишлари керак.
183. Электр майдон кучланганлиги, ҳамда унинг таъсир майдони ва уни экранлаш чегараси ўлчаш натижалари билан белгиланади. Барча ҳолларда ишларни бажаришда одамлар бўлиши мумкин бўлган майдоннинг ҳамма жойида электр майдонининг кучланганлиги ўлчаниши шарт.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилмасдан бажариладиган ишларда кучланганликни ўлчаш қуйидагича амалга оширилиши шарт:
ҳимоя воситалари йўқ пайтида ― ер юзидан 1,8 м баландликда:
умумий ҳимоя воситалари ишлатилганда ер юзидан 05; 1,0 ва 1,8 м баландликда ўлчаниши зарур.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиб бажариладиган (ҳимоя воситалари бор йўқлигидан қатъий назар) ишларда ўлчаш иш жойининг сатҳидан 0,5; 1,0 ва 1,8 м баландликда ва ерга уланган ток ўтказувчи ускуналар қисмидан 0,5 м узоқликда масофада ўлчаниши шарт.
184. Назорат қилинаётган майдонда бўлиш вақти майдон кучланганлигининг энг юқори бўлган қийматини ҳисобга олиб белгиланади.
185. Ҳимоя воситалари сифатида қуйидагиларни қўллаш мумкин: мустаҳкам ўрнатилган, кўчма ва кўчирма экранлаш қурилмалари; машина ва механизмларга ўрнатиладиган олинувчи экранлаш қурилмалари; экранлаш комплектрларини.
Экранлаш қурилмалари давлат стандартлари талабларини қондириши шарт.
Ерга уланган автомашина кабиналари ва кузовларида, механизмлар, кўчирма устахона ва лабораторияларда, шунингдек темирбетондан ёки металл синчли темирбетон ёпилган ғиштдан ишланган иморатларда электр майдони бўлмайди ва ҳимоя воситаларини қўллаш талаб қилинмайди.
186. Кўчма ва кўчирма экранлаш қурилмалари ўрнатилган жойларда ерга уланадиган қурилмаларга ёки уларга уланган металл конструкцияларга йўғонлиги камида 10 мм2 бўлган юмшоқ мис сим орқали ерга уланиши шарт.
Машина ва механизмларга ўрнатилган олинувчи экранлаш қурилмалари уларга гальваник уланган бўлиши шарт. Машина ва механизмлар ерга уланган тақдирда уларга ўрнатилган олинувчан экранлаш қурилмаларини қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
Алоҳида шахсий экран комплектларини ерга улаш махсус тагчармли махсус оёқ кийимида бажарилиши керак. Изоляцион асос устида (бўялган металл, изолятор, ёғоч тўшама ва бошқаларда) туриб ишланганда ёки ерга уланган конструкцияларни очиқ қўл билан (қўлқопсиз) тегиш керак бўлгандаэкранлаш кийимлари қўшимча қалинлиги 10 мм2 юмшоқ махсус мис сим билан ерга улаш қурилмаларига ёки ушбу қурилмаларга уланган металл конструкцияларга уланиши шарт.
187. 1000 В гача кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиши мумкин бўлган, ҳамда электр ускуналарни синаш пайтида (юқори кучланиш остида синаш ўтказаётган ходимнинг ўзи учун) ва электр кавшарлаш ишларида экранлаш комплектларини ишлатиш ман қилинади. Бундай ҳолларда ишлаётган ишчиларни экранлаш қурилмаларини қўллаб ҳимоя қилиши шарт.
188. Ўчириб қўйилган ток ўтказувчи қисмларнинг участкаларида ишлаганда кучланиш таъсирида пайдо бўладиган потенциални олиб ташлаш учун ушбу қурилма ерга уланиши зарур. Ўчириб қўйилган, лекин ерга уланмаган ток ўтказувчи қисмларга ҳимоя воситаларисиз тегиш ман қилинади. Шунингдек ердан изоляцияланган ҳолда қолиши мукин бўлган таъмирлаш мосламалари ва жиҳозлари хам ерга уланган бўлииши шарт.
189. Электр майдони таъсири доирасида турган ғилдираклари сиқилган ҳаво ёрдамида ишлайдиган машина ва механизмлар ерга уланган бўлиши шарт. Ушбу транспорт воситалари электр майдони таъсир доирасида ҳаракат қилганда, кучланиш таъсирида пайдо бўладиган потенциални олиш учун унинг шассисига ёки кузовига ерга тегиб турувчи металл занжир уланган бўлиши зарур.
190. Электр майдон таъсири доирасида машина ва механизмларга ёқилғи ва мойлаш материалларини қуйиш ман қилинади.
191. Электр майдон таъсири доирасидаги ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиш керак бўлиб қолганда электр м айдони кучланганлиги ва иш жараёнининг муддатидан қатъий назар ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт. Телескопик минора ва гидрокўтаргичда кўтарилганда, унинг кўтарма кажаваси экран билан таъминланиши керак ёки экранлаш комплектидан фойдаланиш зарур.
192. Экранлаш майдонида, очиқ тақсимловчи қурилманинг конструкциялари ичида, шунингдек газ релесига, куч трансформаторларидаги ёғ сатҳини кўрсатувчи релега нарвон орқали кўтарилишда электр майдонининг таъсирига қарши ҳимоя воситалари ишлатиш шарт эмас.
193. ОТҚни кўздан кечиришда ва иш жойига боришда, ходим ушбу мақсадлар учун ишлаб чиқилган йўналиш йўли бўйича юриши керак.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling