Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


XII боб. Ток трансформаторлари, электродли қозонлар, электрофильтрлар


Download 0.83 Mb.
bet33/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

XII боб. Ток трансформаторлари, электродли қозонлар, электрофильтрлар


§ 1. Ток трансформаторлари

246. Ток трансформаторларининг иккиламчи чўлғамларига уланган занжирларни (симларни) узиш қатъиян ман қилинади. Агарда бу занжирларни узиш зарурияти бўлса, аввал узиш керак бўлган жойдан олдинроқ ерга (ток трансформаторлари тарафга қараб) ток тарнсформаторлари томонини махсус улагич билан қисқача туташтириб қўйилиши шарт. Махсус улагич билан қисқа туташтиришии бажараётганда дастаси изоляциялангаи асбобдаи фойдаланиш зарур.


247. Ток трансформаторларида ёки унинг иккиламчи чўлғамларига улангаи занжирларда иш бажарилганда қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб қилинади:
ток трансформаторларини иккиламчи чулғами, унга уланиши керак бўлган занжирлардаги монтаж ишлари тамом бўлгунга қадар, қисқа туташтириб қўйилиши шарт. Монтаж қилинган занжирлари ток трансформаторларини иккиламчи чулғамига улангандан кейин қисқа туташтиргич яқинроқдаги қисқичлар йиғимига кўчирилиши ва у фақат ҳамма монтаж ишлари батамом битирилиб, монтаж қилинган занжирларни тўғри уланганлигини текшириб чиқилгандан кейингина олиб ташланиши зарур;
ток трансформаторларини иккиламчи чўлғамига ўлчов асбоблари улангандан кейингина, уни бирламчи чўлғамига қутбларни текшириш учун импулс берилади.
Ток трансформаторларини бирламчи чўлғамини монтаж ва кавшарлаш ишларини бажариш учун ток ўтказувчи сифатида қўллаш қатьиян ман қилинади.
§ 2. Электродли қозонлар

248. Изоляцияланган қутига ўрнатилган 1000 В кучланишгача бўлган электродли қозонларнинг ғилофи қулфланиб ёпилиши шарт. Қозондан кучланиш олингандан кейингина ғилофни очишга рухсат берилади.


249. Ишлаб турган электродли қозонга уланган қувурларда унинг ҳимояловчи ерга улагичини бузадиган ишларни бажариш ман қилинади.
250. Қувурни ажратишдан илгари, электр кавшарлаш ёрдамида бўлаклар орасида мустаҳкам металл контакт бўлишини таъминлаш лозим. Байпас айланмаси билан жиҳозланган қувурларни бир-биридан ажратишда бўлаклар орасида бундай контактни таъминлаш талаб қилинмайди.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling