Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 5. Радио ва радио релели алоқа линиялари


Download 0.83 Mb.
bet50/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 5. Радио ва радио релели алоқа линиялари
453. Транзистор ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратлардаги ишларни фармойиш билан бажаришга рухсат этилади. Иш жойида резинкали диэлектрик гиламча тўшалган ёки изоляцион тахта супа ўрнатилган бўлиши керак.
454. Манбаи 42 В гача бўлган транзистор ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратларда умуман таъмирлаш ишларини бажариш ҳуқуқисиз аппаратурадаги ишларни бажариш ва радиоаппаратурага хизмат кўрсатиш III гуруҳга эга бўлган бир ишчига рухсат этилади.
455. Частотаси 60кГц-300 ГГц оралигида бўлган электромагнит майдонида бажариладигаu ишларда давлат стандартлари талаблари бажарилиши шарт.
456. Юқори частотали аппаратларни созлаш ва синаш жараёнида электр токидан шикастланишга қарши ва ортиқча электромагнит майдони нурланишидан сақланиш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур.
Қўлланиладиган ҳимоя кўзойнагида металлаштирилган юпқа қaтлам билан қопланган бўлиши керак.
457. Носозликларни бартараф қилиш, схемаларга ўзгартиришлар киритиш, антенна-фидер қурилмаларини йиғиш ва бўлакларга бўлиш ишлари қурилмадан кучланиш олиб ташлангандан кейингина бажарилиши керак.
Қуйидагилар ман қилинади:
қўлни ёки баданнинг бошқа жойларини иссиқлик эффекти билан электромагнит нурланишларини аниқлаш;
энергия оқимининг зичлиги рухсат этилганидан юқори бўлган нурланиш майдонида ходимларнинг ҳимоя воситаларисиз бўлиши;
электромагнит нурланиш манбаининг экранларини бузиш;
очиқ ишлаётган антенна-фидер қурилмалари олдида туриш.
458. Минора ва мачталарга ўpнатилган ташқи антенна-фидер қурилмаларидаги монтаж ва профилак тика ишлари IV ва III гуруҳга эга бўлган ходимлардан иборат бригада аъзолари билан бажарилиши зарур. Иш бошлашдан олдин юқори частотали аппаратура ўчирилиши шарт.
459. Антенна-мачта иншоотларида иш бажарганда қуйидаги талабларни бажариш талаб қилинади:
иншоотга кщтарилаётган ишчида юқорида ишлаш учун pyxcaтнома бўлиши;
иш бошлашдан олдин мачтанинг сигнал чироқлари, антенна иситгичи ўчирилган бўлиши ва «Уламанг! Одамлар ишламоқда» деган шиор осилиши керак;
мачтадаги электр сигнал чироқлари лампаларини алмаштириш жараёнида мазкур Қоидаларнинг 373, 374 бандлари талабларига риоя қилиш зарур.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling