Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


§ 3. Навбатчисиз кучайтиргич пунктлари аппаратлари


Download 0.83 Mb.
bet49/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

§ 3. Навбатчисиз кучайтиргич пунктлари аппаратлари

442. НКП даги ҳамма ишлар таркибида IV гуруҳга эга бўлган ишбоши ва аъзоси III гуруҳга эга бўлган бригада томонидан амалга оширилиши мумкин.


443. Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлмаган НКПларининг ҳужраларида иш бажарилганда, улар иш бошлашдан аввал ва ишлаш давомида шамоллатилиши зарур. Иш жараёнида ҳужра эшиги ҳамма вақт очиқ ҳолда бўлиши шарт. Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлган НКП даги ҳамма шамоллатиш каналлари иш жараёнида очиқ ҳолда бўлиши керак.
444. Узоқдан бошқариладиган манба аппаратларини синашдан олдин барча НКП ва уларни манба билан уловчи НКПлари орасида телефон алоқаси ташкил қилиниши зарур.
445. Узоқдан бошқариладиган манба аппаратларидан айрим платаларини олиш иш раҳбарининг рухсати билан ушбу аппаратдан кучланиш олингандан кейингина амалга оширилиши зарур. Кучланиш остида бўлган аппаратларни таъмирлаш ман этилади.


§ 4. Ҳаво алоқа линиялари
446. Электрлаштирилган темир йўл, трамвай ва троллейбусларни контакт электр тармоқлари билан кесишган жойлардаги ҲАЛ нинг симларини таъмирлаш ва янгисини тортиш, тузатиш ИБЛсига асосан, контакт электр тapмоқлари дистанцияси (райони) вакили иштирокида, ушбу тармоқни ўчириб ва ерга улангандан кейингина бажарилиши зарур.
447. Аҳоли яшайдиган мавзе кўчаларидаги ҳаво электр узатиш линиялари устидан алоқа тармоқларини тортиш жараёнида ўтиб бораётган аҳоли ва транспортни огоҳлантириб туриш учун қўлида байроқчаси бўлган сигнал берувчилар қўйилиши шарт.
448. Электр узатиш линияси остидан кесиб ўтаётган алоқа симларини тортиш ва созлаш жараёнида ушбу Қоиданинг 35, 343 бандлари талабларига риоя қилиш зарур.
449. Иш бошлашдан илгари ҲАЛнинг симлари билан ер ўртасида 42 Вдан юқори бўлган кучланиш йўқлигини текшириш керак.
ҲАЛ нинг симларида 42 Вдан юқори кучланиш борлиги аниқланса, ушбу кучланишни пайдо бўлиш сабаблари топилмагунча ва уни 42 Вгача пасайтириш чоралари кўрилмагунча иш бошлаш ман этилади.
450. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛда иш бажариш жараёнида мазкур Қоидаларнинг кучланиш таъсири остида бўлган ҲЛларида ишлашга тааллуқли XV боб §3 талабларига риоя қилиш зарур.
451. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛлари симларини ерга улаш дренаж ғалтакчаси орқали кўчма ерга улаш қурилмасини ўрнатишда ишлатиладиган штанга ёрдамида бажарилиши керак.
452. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛ ларига тортилаётган, ҳамда осилиши керак бўлган сим бошида ва бевосита иш жойида ерга уланиши шарт. Ерда ётган сим таянчда маҳкамланган симларга ва кейинги участка учун тарқатилган симга тегмаслиги зарур.
Таянчларга осилган симларни таранглигини созлаш ва уни маҳкамлаш ишлари бажарилгандан кейингина ушбу сим олдинги участка симларига уланиши зарур. Айрим участка симларини бир-бирига улашдан олдин, симларга ҳар икки томондан кўчма ерга улагич ўрнатиш зарур.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling