Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 016 йил апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди


Бошқаришнинг ижтимоий-ахлоқий мазмуни. Бошқариш одобининг ахлоққа айланиши


Download 426.48 Kb.
bet11/21
Sana26.01.2023
Hajmi426.48 Kb.
#1128287
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
2.2.Бошқарув маданияти ЎУМ

Бошқаришнинг ижтимоий-ахлоқий мазмуни. Бошқариш одобининг ахлоққа айланиши.

Бошқарув – жуда қадимий санъат ва энг янги фан. Бошқарув сохасидаги мутахассислар бошкарув катта сиёсий, иктисодий, технологик, ижтимоий ва ахлокий тизимларнинг бир кисмидир хамда узининг коидалари тамойиллари ва усулларига асосланади, яъни жиддий илмий – услубий пойдеворга эга деган бир фикрга келганлар.
Ҳар кандай фан билимлар мажмуи ва табиат хамда жамият ҳақидаги янги маълумотларни узлуксиз қидиришдан иборат бўлиб бундан мақсад инсон ўзи бир бўлак бўлган табиатдаги ходиса ва қонунларни тушиниш ва тушинтириб беришдир. Янги муракаб ходисада фан унинг асосини аниклашга интилади ва купинча бу асос жуда соддадир. Унинг бетартиб куринувчи конуниятларини очиб бериш фаннинг вазифасидир. Назариядаги асосий нарса тадкик этилаётган объектнинг куринишини батафсил ёзиб бериш эмас балки унга хос булган асосий жихатларини урганиш янги билимларни аниклашнинг бутунлай янги имкониятини тиъминлаш максадида мазкур ходисанинг умумий конуниятлари ва алокаларини очиб беришдир.
Бошкарув назарияси факатгина ўзига хос бўган тадқиқот предметига эга. У бошқарув жараёнини ташкил этиш қонуниятларини ҳамда ушбу жараён даврида кишилар орасида вужудга келадиган муносабатларни урганади, тадкикот объекти хусусиятларига мувофик келувчи методологик усулларни белгилайди. Бошкарув объектига фаол таъсир утказиш тизими ва усулларини ишлаб чикади хамда урганаётган жараёнларни олдиндан кура билиш ва башорат килиш усулларини белгилайди. Ҳодисаларни қайд қилиш ва тизимлаш, қонуниятларни очиб бериш ва амалий хулосалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун бу қонуниятлар орасидаги сабаб алоқаларни аниқлаш ҳар қандай фан шу жумладан бошқарув фанининг ҳам асосий вазифасидир.
Инсониятнинг амалий фаолияти фақатгина ижтимоий ишлаб чиқариш билан чекланмайди, у хаётнинг барча томонларини қамраб олади, жамиятнинг моддий ва маънавий маданиятини оширади. Фан одатда амалиёт эҳтиёжларидан илгарироқ юради, янги ходисаларни олдиндан кўришга имкон беради, бироқ назария ҳар қанча мустақил бўлсада кўп жиҳатдан амалиётга боғлиқ бўлиб ўз қоидаларининг унда тасдики ёки рад этилишини кидиради. Бу нарса тафаккурнинг мавҳумликдан аниқликка харакатланган катта жараёнидир. Амалиёт аниқ бўлган объектив мавжуд далиллар билан иш кўради, аммо улар ўзлари бу муаммони ҳал қила оламайдилар. Амалиётнинг мезонларига дош бера олмасдан гипотезалар фаразлар тахминлар тарқаб кетиши мумкин. Аммо фаразларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилган далиллар ўзгаришсиз қолади ва билимлар тизимининг биридан бошқасига ўтиши мумкин. Бошқарув назариясининг ривожланиш тарихи ўз топилмалари ва мағлубиятлари, янги ўзига хос фаразларни яратиш ёки уларни амалиёт орқали рад этиш билан ушбу фикрни тасдиқлаб турибди. Фан оламни билишнинг қудратли воситаси - таҳлил усули яъни уни таркибий қисмлар хусусиятлар ривожланиш босқичларига буўиш ҳамда синтез усули – умумлаштириш, ўрганилаётган жараённинг яхлит тасвирини чизишга эга. Таҳлил синтездан олдин келади, уларни ички органик зарурий алока бирлаштириб туради.
Ходимларни бошқариш назарияси ёки маъмурий бошқарув тўғрисидаги фан, таасуфки дедуктив ва эксприментал усулларга таяна олмайди, чунки ўрганилаётган ҳодисани ташқи мухит таъсири ва зарарли омиллардан чеклаб бўлмайди. Фан (хусусан санъат) тахлил ва синтездан ташкари яна бир хайратли сирли восита – ички сезгига эга, шубҳасиз ички сезги ўрганилаётган ходиса хақидаги амалий ва назарий билимлар асосига курилади, бирок ички сезги механизмининг тўсатдан ишлаб кетиши «юзага чиқиши» топишмоклигича қолмокда ва ички сезги умумий калит сингари билим хазиналари кутиларини очишга кодир экани буткул афсонадир. Ички сезги инсон тафаккурининг доимий зўриқиб ишлаш натижаси, муаммони доимий жиддий қидириш натижасидир. Ньютоннинг машҳур олмаси, Менделеевнинг туши ва бастакорларнинг яратган мусиқалари анашулар жумласидандир. Ички сезги олдида фикр, ғоя, фараз ва амалиёт тафтишигача бўлган мураккаб йўл турибди.
Бошқарув фақатгина фан эмас, балки санъат ҳам экани боис, ички сезгининг бошқарув қарорларини қабул қилишдаги роли жуда катта ва масъулдир, устига устак бу қарорлар вақт тиғиз пайтида қабул қилинади ва одатда бекор қилинмайди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз сиёсий ва иктисодий ечимларнинг мураккаб изланишлари босқичида турган бир пайтда ҳар кандай босқичдаги раҳбар фирмани корхонани ва умуман давлатни муваффакиятли бошқариш фақатгина бошқарувнинг илмий асосларини ўзлаштириш ҳамда ушбу билимларни ижодий қўллаш яъни бошқарув санъатини эгаллашда эканини тушуниши ўта муҳимдир.
Бошкарув фани ва санъати ўзининг такрорланмас эстетикасига, меъморлик ёки муғаннийликка ўхшаш илҳомига эга. Бундай илҳом мақсадга мувофикликнинг қудратли пойдеворига қурилган ва математик нуқтаи назаридан аниқ ҳисобланган бўлса яхши натижаларга олиб келади.
Амалий фаолиятда бошқарувчилар доимий ўзгарувчан муҳит билан боғлик бўладилар ва фавқулодда ходисалар ҳамда аниқ вазитларни хисобга олган ҳолда ўз тажрибаси ва ички сезгисига таянган ҳолда қарор қабул қилишлари лозим. Окилона бошқаларникига ўхшаш бўлмаган қарорларни ижодий ёндашган ҳолда қидириш бошқарувга санъатга хос бўлган хусусиятларни беради. Бундан ташқари қатор йирик олимлар ва амалиётчилар (Г.Кунц, С.О’Доннел ва х.к.) бошқарув энг аввало санъатдир деган фикрда катъий туриб олганлар: «бошкарув жараёни санъат бўлиб унинг моҳияти фанни (бошқарув сохасидаги шаклланган билим асосларини) ҳар қандай вазиятнинг мавжуд ҳолатига қуллай билишдир» ёки булмаса бошкарувда фаннинг: гарчи бошқарув буйича фаолият санъат булсада у билан шуғулланувчи кишилар бу фаннинг асосда ётадиган маҳоратни тушуна олсалар ва қуллай билсалар яхши натижаларга эришадилар. Гуруҳли ҳамкорликнинг натижадорлиги ва самарадорлиги ҳар қандай жамиятга эътироф этилаётган вақтда бошқарув барча санъатлар ичида энг муҳимидир деб бемалол айтиш мумкин.
Инсон фаолиятининг барча сохаларида фан ва санъат бир-бирини инкор этмайди, балки тулдиради. Бошқарувда гуруҳли фаолият натижасида юзага келган ҳар қандай қарор бошқа муқобил кўринишлардан (мақсади билан бўлмасада усуллари билан) фарқ қилган ҳолатда оқилона, ҳам зарарли ечимини топиш бошқарувчи санъатининг намоён бўлишидир. Шунинг учун, жахон бошқарув ғоялари ютуқлари орасида бошқарув назариясининг катта бир кисми бошқарув санъати катта ўринни эгаллашини тушуниш унчалик қийин эмас. Албатта бу санъатни эгаллаш ва умуман санъатнинг кандайдир бошқа турларини эгаллаш ҳаммага ҳам берилмаган, бирок бошқарув санъати асосларини билиш унинг муҳим тамойиллари ва усулларини кўллашга интилиш ҳар бир мутахассис ва ҳар қандай босқичдаги раҳбарнинг вазифасидир.
Айтайлик бир кишида чуқур касбий билимлар, хаётий тажриба меҳнатсеварлик сидқидиллик бор. Бирок у ҳақиқий обрўли етакчи бўлолмаган. Яна нимадир керак (айнан шу «нимадир», айнан шу «бирозгина» санъат учун жуда характерлидир). Мана шу нарсага ҳар бир раҳбар интилиши лозим. Биринчи навбатда бу талант, мусиқа, рассомлик, шеърият ва наср усталарида мана шу талант бор. Усиз санъат ҳунарга айланади.
Ўз иш сохасидаги техника ва технологияни яхши биладиган қобилиятли инженер бошқарув ишидаги махсус билимлар ва тажрибага эга бўлмаса нари борса ўртача раҳбар бўла олади. Агар, у ўзининг касб доиралари билан чекланган мутахассис нуқтаи-назаридан чиқиш ва бошқарув асосларининг тамойилларини ўрганишда қатъийлик кўрсатса раҳбарлик талантини қўлга киритиб, ўз ишининг яхши ташкилотчиси ва ўз жамоасида эътироф этилган етакчига айланиши мумкин.
Раҳбар оддий шахс бўлмаслиги, айниқса мулоқот, ишонтириш, суҳбатлашиш санъатини моҳирона эгаллаши, ўткир ўзига хос ақлга ва ҳаёт ва билимнинг барча соҳаларида салмоқли тажрибага эга бўлиши зарур. Ҳар кандай раҳбар биринчи навбатда кишилар билан ишлайди ва у инсон тафаккурининг барча нозик жиҳатларини билиши ҳамда кенг ижтимоий инсонни ўрганишга оид билимларга эга бўлиши лозим. Альберт Эйнштейн фан ва санъат ўртасидаги чамбарчас алоқа зарурлиги хакидаги ғояларни илгари сурган; Нильс Бор санъат усуллари табиатни билиш усулларини кенгайтиради ва бойитади деб хисоблаган, Луций Сенека эса алоҳида фан бўлмиш психологиянинг асосий белгиларини аниқлашга уринган, бу фан инсон калбини бошқариш санъатининг муаммолари билан шуғулланиши лозим.
Ҳар бир кишининг хаётий тажрибаси нуфузли шахснинг мулокот махорати мухолиф, гурух фикрига таъсир эта олиш тажрибасига эга. Доно онахон, олий билимга эга бўлмасада, оиладаги зиддиятни ҳал қилади ва тинчитади, олис қишлоклар ёки тоғ ҳовлиларидаги аҳоли такдири оксоқолларнинг ишончли қўлларида; моҳир актёр ёки тажрибали нотик ўз санъатининг кучи билан тингловчиларни ром этиши мумкин.
«Санъат» атамаси кенг маънода инсон фаолиятнинг хар соҳасига агар бирон иш технологик жихатдан моҳирона меъёрига етказиб бажарилганда кўпинча эса эстетик маънода қўлланилади. Санъат, бир неча умумий тизимлар (эстетика, маданият)нинг таркибий кисми ҳисобланади ва билимларнинг алоҳида унсурларини бирлаштиришнинг олий махорати ва янгиликни, илгари номаълум бўлган нарсаларни ички туйғуси сифатида намоён бўлади. Ижодий тасаввурни ривожлантиради, шахсни ахлоқий жиҳатдан ўзини англаши ва ўз ўрнини топишига имкон яратади. Эстетик ҳиссиётлар ва орзуларни шакллантиради. Агар санъат бизни ўраб турган борлиқни ўрганиш ва рамзли шакллантиришга йўналтирилган фаолият бўлса бошқарув маҳорати шу тамойилга мос келади. Чунки раҳбар вужудга келаётган вазиятларни доимий тарзда таҳлил қилиши ва қабул қилинаётган бошқарув қарорларини ижодий жиҳатдан тасаввурида шакллантира олиши лозим. Санъатнинг муҳим хусусияти инсон фаолиятининг ажойиб маҳсулларини сақлаб қолишга қодирлик инсоният ютуқларининг хазинаси ва тенгсиз хотирадир. Бошқарув назарияси ва санъати ҳам минг йиллик тарихга эга бўлиб, билимлардан мисқоллаб йиғилган ва тажрибага айланиб бизнинг хотирамизда сақланмоқда.
Фан ва санъатнинг бир бирига чамбарчас боғликлиги хақида 1812 йилда рус армиясида хизмат қилган йирик немис ҳарбий назариётчиси Карл фон Клаузевиц ажойиб фикрларни келтирган. У ўзининг «Уруш хакида» китобида фаннинг максади – билим, санъатнинг максади - махорат деб тасдиқлаган. «Маҳорат бирон бир китобда тасвирлаб берила олмайди – демак санъат бирон бир китобнинг сўз бошиси бўлолмайди. Бироқ санъат назариясини умумий ном остида бирлаштириш одати шаклланган экан ёки санъат учун зарур бўлган барча билимларни бирлаштириш санъати (бунинг ўзи алоҳида бир мукаммал фан бўлиши мумкин), унда тақсимлашнинг ушбу тамойилига келгусида ҳам амал қилиш керак ва яратувчилик маҳорати бўлган барча нарсаларни санъат деб аташ мумкин, масалан меъморчилик санъати, фан деб эса максад соф билим булган масалан, математика, астрономияни айтиш мумкин. Ўз-ўзидан тушунарлики ҳар бир санъат назариясига айрим илмий мулоҳазалар кириши мумкин. Билим ва маҳорат ўртасидаги фарк, нақадар қўпол ва яққол бўлмасин, инсон билимининг мураккаб натижаларида инсоннинг ўзидаги бу икки нарсани кўра билиш ва уларни бир-биридан тўла чегаралаш ўта мушкулдир. Ижод ва яратувчилик максад бўлган ерда, санъат ҳокимлик қилади, фан эса тадқиқот ва билим мақсад бўлган ерда ҳокимдир».
Бошқарув назарияси муайян хаётий вазиятлар учун тайёр тавсиялар бера олмайди. ҳар бир одам ўзининг ички сезгиси ва тажрибасига таяниб қарор қабул қилади. Бироқ ҳар қандай тайёргарликсиз фаолият, қонунларни чуқур билиш ва инсон учун илмий асосланган ва тушунарли бўлган маҳорат усулларига таянади. Ҳар қандай санъатнинг асосида ижод жараёнида вужудга келган пухта ўйланган умумлаштирувлар ётибди. Санъат асарини композиция қонунлари, ижод қилиш қонунларини билгандагина яхши тушуниш мумкин. Бошқарув тамойилларини билиш бошқарув санъати усулларини танлашни янада пухтарок ва таъсирчанроқ қилишга имкон беради. Кунц О’ Доннел бошқарув функцияларини тизимли ва вазиятли таҳлили ҳақидаги китобида қуйидагиларни ёзади: «Бошқарув бу медицина ёки композиторлик фаолияти, инженерлик иши ёки футболга ўхшаган санъатдир, бироқ ҳар қандай санъат ўз асосида қарор топган шаклланган билимлар (фаразлар, назариялар, тамойиллар, усуллар)дан фойдаланади ва уларни кутилаётган амалий натижага эришиш учун мавжуд вазиятни хисобга олган ҳолда қўллайди».
Бошқарув санъати инсоннинг ахборот ва вақт етишмаслиги шароитида тўсатдан қарор қабул қилиш қобилиятидир. Унинг асосида бошқарув фанининг методологияси ва тамойиллари ётибди ва у ҳам ўз навбатида фанлар интеграцияси даври ҳақидаги илм бўлиб автоматик бошқарув назарияси, ахборот назарияси, кибернетика, иктисодиёт ютуқларига таянади ва жамият сиёсий ҳаётидаги асосий тамойилларнинг ўзгаришларига мос равишда фаолият кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида бошқарув санъати психология, мантик, риторика, этика, фалсафа, хуқуқ фанларнинг умумжахон ютуқларини шунингдек очкўзликка қарши таъсир усуллари ва турли диний уюшмаларга таъсир этиш усулларини ўзига сингдирган.
Бошқарув кадрларини касбий тайёрлаш сармоя киритишнинг энг юқори рентабелли соҳаларидан биридир, чунки ушбу вазифани бажарибгина биз юқори ижтимоий-иктисодий кўрсаткичларга эриша оламиз. Конфуций икки ярим минг йил аввал «Яхши бошқариладиган давлатда камбғалликдан уяладилар. Ёмон бошқариладиган давлатда бойликдан ор киладилар» деб ёзган эди. Биз ҳам мамлакатни яхши бошқаришни ўрганишимиз лозим.
Бир сўз билан айтганда самарали бошқарув учун унинг назарий асосларини билиш, амалий тажрибага эга бқлиш ва назария ҳамда амалиётдан ижодий фойдалана билиш яъни бошқарув махоратини эгаллаш лозим.


    1. Download 426.48 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling