Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 016 йил апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди
Бошқарув – шахс – ахлоқ тушунчаларининг моҳияти ва улар ўртасидаги алоқадорлик
Download 426.48 Kb.
|
2.2.Бошқарув маданияти ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инсон муносабатлари” мактаби ва “Тизимли” ёки замонавий менежмент
Бошқарув – шахс – ахлоқ тушунчаларининг моҳияти ва улар ўртасидаги алоқадорлик.
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган мамлакатларда аҳолининг меҳнатга муносабати, ташаббуси, таланти ва касб маҳорати тараққиёт суръатини белгиловчи омиллардан ҳисобланади. Бу сифатларни шакллантириш ва ҳаракатга келтиришда, ахлоқий меъёрлар, хусусан раҳбар шахсларнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси муҳим ўрин тутади. Раҳбар фаолиятининг муваффақияти кўп жиҳатдан унинг аҳлоқий хусусиятларига боғлиқ. Бир томондан ҳалоллик, ишчанлик, меҳнатсеварлик, маъсулият каби ахлоқий сифатлар шундай муваффақиятни таъминласа, иккинчи томондан виждонлилик, мардлик, адолатлилик каби ижобий сифатлар унинг атрофида жамоа аъзоларининг жипслашишини ва шу орқали белгиланган мақсадга эришишни таъминлайди. ХХ асрнинг 60-80 - йилларида Ғарбда замонавий менежмент ривожлана бошланади. Ғарб назариётчилари ижтимоий тизимлар мактаби бошқарувини ташкил қилиш мақсадида: тизимли ёндошув асосларини ишлаб чиқишади; яхлит тизим билан унинг қисмлари муносабатлари масалаларини кўриб чиқишади; бир қанча ўзгарувчи омилларнинг бошқарувга бўлган таъсирини ўрганишади. Бу мактаб намояндалари (америкалик Ч.Барнард, Г.Саймон) замонавий менежментда қўйидаги тўрт ёндошувни асослаб берадилар. “Инсон муносабатлари” мактаби ва “Тизимли” ёки замонавий менежмент
Рахбар ахлоқи унинг маънавиятидаги таркибий қисм бўлиш билан бир пайтда шу маънавиятнииг ҳосиласидир. Ахлоқ инсон тафаккури, ақл-заковатини, бутун фаолиятини тизгинлаб турувчи ҳодисадир. Инсон ақли қанчалик ўткир ва қудратли бўлса ҳам, унинг ахлоқи тубан бўлса, бу кучли ақл ва заковат вайронкор кучга айланади. Вайронкор куч эса шахснинг атрофидагиларга, жамиятгагана эмас ўз фаолиятига ҳам катта зарар етказади. Соғлом ахлоқ ва унинг таркибидаги умуминсоний қадриятлар ақл-заковат қудратини вайронгарчилик йўлидан қайтариб бунёдкорлик томон йўналтириб туради. Инсоний ахлоқининг шу жиҳатлари раҳбар маънавияти ва хулқида мужассамлашганда фақат раҳбар шахснинг эмас, у бошчилик қилаётган жамоанинг фаолияти ҳам бунёдкорлик томон йўналтирилади. Раҳбарнинг маънавий; аҳлоқий қиёфасини шартли тарзда бир неча қатламга ажратиш мумкин. Булар қуйидагилар: 1.Маънавий қиёфа. Бу қатлам шахс аҳлоқи учун пойдевор вазифасини бажаради. Маънавий жиҳатдан ночор шахслар ҳеч қачон ахлоқий жиҳатдан юксак бўла олмайди. Маънавияти бой ва мустаҳкам инсонлар раҳбар маънавиятида ва руҳиятида алоҳида ўрин тутади. Бу сифат айниқса ислоҳотлар даврида муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу даврда турли хил қийинчиликларнинг мавжуд бўлиши табиий ҳолда уларни енгиш учун эса сабр-тоқат билан бирга иродалилик талаб қилинади. Ирода шундай ҳодиса қийинчилик ва тўсиқлар пайдо бўлганда у тафаккур, тажриба, билимлар ва эҳтиросни яна қийинчиликларни бартараф қилишга йўналтиради. Тўсиқларни бартараф этиш учун ўзидаги куч имкониятларни сафарбар қила оладиган иродага эга бўлмаган раҳбар эса ўз қўл остидаги жамоанинг ҳам куч ва имкониятларини, қийинчиликларини енгишга сафарбар эта олмайди. Ватанпарварлик, бу сифат инсоннинг ўз юртига, халқига садоқатини билдиради. Шу сифатга эга бўлган раҳбарлар ва умуман инсонлар халқ ватан, жамият манфаатларини ўз манфаатларида устун қўя оладилар. Шахсий ва ижтимоий манфаатлар мутаносиблиги тўғрисида гап кетганда шуни назарда тутиш керакки, улар ўзаро узвий боғлиқ ҳодисалар. Улар ўртасида бирлик билан бир қаторда тафовутлар ҳам бор. Бу тафовутлар муайян шароитда зиддиятга айланиб кетиши ҳам мумкин. Мана шундай ҳолларда Ватан туйғусига эга бўлмаган шахслар ўзлари шахсий манфаатлари, унча кўп бўлмаган фойдаси учун жамиятнинг, халқнинг манфаатларига жуда катта зиён етказишдан ҳам тоймайди. Юрагида Ватан туйғуси бўлган раҳбар ўзининнг шахсий манфаатларини Ватан манфаатларидан ҳеч қачон юқори қўймайди. Чунки Ватан унинг учун олий қадриятдир. Санаб ўтилган сифатлар шахс аҳлоқи характерини, йўналишини белгилайдиган сифатлар ҳисобланади. Раҳбарнингг ахлоқий дунёсида яна шундай қатлам борки, у раҳбарнинг инсонийлик даражасини белгилайди. Бу қатламда виждон, мардлик, ирода каби сифатлар муҳим ўрин тутади. Виждон шахснинг маънавий-ахлоқий дунёсидаги муҳим ҳодисалардан бўлиб у шахснинг ўз фаолиятини ўзи назорат қилишига ёрдам беради. Раҳбар кадрларнинг муҳим функцияларидан бири ходимлар фаолиятини назорат қилишдир. Бошқалар фаолиятини назорат қилиши лозим бўлган раҳбар ўз фаолиятини назорат қила олмаса, бошқалар фаолиятига баҳо бериши керак бўлган раҳбар ўз хатти-ҳаракатларин тўғри баҳолай олмаса, бундай жамоада маънавий-аҳлоқий иқлим соғлом бўлмайди. Шундан маълум бўладики, виждон фақат маънавий-ахлоқий аҳамиятга эга бўлиб қолмасдан, катта ишлаб чиқариш аҳамиятига ҳам эга. Шунинг учун ҳам уни раҳбарнинг иш сифатларига қўшимча сифат тарзидагина эмас, муҳим касбий сифат тарзида ҳам баҳолаш лозим. Ташаббус, жонбозлик, фидойилик кўрсатишга тайёр бўлмаган жамоага унинг фойдаси тегмайди. Мардлик фақат маънавият ва аҳлоқ билан эмас шахснинг руҳияти билан ҳам бевосита боғлиқ. Лекин инсоният тарихида мардлик ижтимоий ходиса сифатида баҳоланиб келган. Аммо раҳбар руҳиятида мардлик билан ёндош туйғулар жасурлик, фидойилик, шижоатлилик каби хусусиятлар бўлмаса, унда мардлик ҳам бўлмайди. Мардлик одамлар томонидан юқори баҳолангани учун раҳбарнинг шундай хислатга эга бўлиши унинг обрўсига обрў қўшади. Бу эса жамоа аъзоларини бир мақсад атрофида жипслаштириш ва уларни жамоа олдидаги вазифаларни ҳал қилишга сафарбар қилиш имкониятини беради. Тавсифлаб ўтилган ахлоқий сифатлар билан бир қаторда яна шундайлари ҳам борки, улар раҳбарнинг ўз вазифаларини бажариши учун зарурдир. Улар жумласига меҳнатсеварлик, масъулият, оптимизм кабиларни киритиш мумкин. Меҳнатсеварлик шахс меҳнатининг ҳам сифат ҳам миқдор жиҳатдан унумдор бўлишиш таъминлайдиган сифат. Бу сифат шахснинг меҳнатга ижобий муносабати, меҳнат жараёнидаги ғайрат шижоати кабиларда намоён бўлади. Психологик жиҳатдан эса мехнатсеварлик меҳнатга эҳтиёжнинг шаклланиши, меҳнатдан қониқиш ва лаззатланиш ҳисси мавжудлигини тақозо килади. Раҳбар учун меҳнатсеварлик хос бўлмаса у бошқалардан меҳнатсеварликни талаб қила олмайди. Ёки бўлмаса унинг ўзида ғайрат, шижоат бўлмаса, қандай қилиб бошқалардан ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишни талаб қилиши мумкин. Раҳбар меҳнатсеварлик хусусиятига эга бўлиш билан бирга, бу сифатни ходимларда мажбурий йўл билан шакллантирилиши мумкин эмаслигини, инсонни мажбуран севиб бўлмагани каби, мажбурий меҳнатни ҳам севиб бўлмаслигини билиши лозим. Ходимларга меҳнат жараёнида, жамоада эркинликлар яратилган тақдирдагина уларда меҳнатсеварлик хусусияти шаклланиши мумкин. Масъулият ҳисси раҳбар учун мутлақо зарур бўлган ахлоқий сифатдир. Бу туйғу фақат раҳбарлар учун эмас, барча одамлар учун зарур бўлган хусусият. Лекин раҳбар қиёфаси ва фаолиятида у айниқса муҳим аҳамият касб этади. Чунки бошқа ходимлар ва умуман инсонлар ўз фаолиятлари ва бурчлари учун масъул бўлсалар, раҳбар бутун жамоа фаолияти ва бурчи учун ҳам масъулдир. Масъулият ва бурч бир-бирига жуда яқин тушунчалардир. Бурч муайян шароитда аҳлоқий меъёрлар талаб қиладиган меъёрларни англаши, бажарилишини билдиради. Масъулият эса мана шу бурч қай даражада бажарилгани ёки бажарилмагани учун жавобгарликни сезишидир. Жавобгарликни сезиш эса бир қатор ҳолатларга боғлиқ бўлиб, улар раҳбар масъулияти учун ҳам тўла тааллуклидир. Булар қуйидагилар: 1. Шахс ўзига қўйилаётган ижтимоий ва ахлоқий талабларни бажаришга қодир ёки қодир эмаслиги. 2. Шахс бу талабларни қай даражада англагани ва тушунгани. Бу талабларни бажариш учун шахс қақдай имкониятларга эга ва қандай имкониятларга эга эмаслиги. 4. Бу талабларни бажариш оқибатларига у даражада жавобгар ёки жавобгар эмаслиги. Санаб ўтилган ҳолатлар раҳбар фаолиятида кучлироқ сезилади. Раҳбарнинг масъулияти фақат ўз олдига қўйилган талабларни эмас, балки бутун жамоа олдига қўйилаётгани талабларни англаши, фақат ўзининг эмас бутун жамоа имкониятларини ҳисобга олиши ва жамоа фаолияти оқибатлари учун масъулиятни ўз зиммасига ола билиши керак. Шундай ҳолатларда раҳбарни қандай йўл тутиши кўп жиҳатдан раҳбарнинг маънавий қиёфасига боғлиқ. Раҳбар учун зарур бўлган сифатлардан яна бири оптимизмдир. Бу тушунча воқеалар ривожига ижобий кўз билан қарашни, яхшилик ғалаба қилишига ишончни, инсоннинг яратувчилик қобилиятига, унинг табиатан яхшиликка мойиллигага бўлган эътиқодни англатади. Оптимизм тушкунлик ва пессимизмнинг зиддидир. Оптимизмнинг ижтимоий жиҳатлари билан бирга руҳий илдизлари ҳам мавжуд. Баъзи одамлар табиатан оптимист ёки пессимист бўладилар. Лекин бу ўзгармайдиган мутлақ сифат эмас. Шахснинг интеллектуал ривожланиши, ҳаётий тажрибасининг ортиб бориши воқеалар ривожини тўғри таҳлил қилиш ва прогнозлаш имконини беради. Бу эса ноўрин пессимизмга ҳам, ноўрин оптимизмга ҳам чек қўйиш имконини беради. Оптимизм ижобий сифат бўлиш билан бирга унинг ортиқча даражада бўлиши келажакка йўналтирилган реал режалар тузиш имконини бермайди. Раҳбарнинг оптимизмга мойил бўлиши, айни пайтда реалист ҳам бўлиши мақсадга мувофиқдир, Бозор муносабатларига ўтиш шароитида иқтисодни ва ижтимоий қийинчиликларнинг мавжудлиги раҳбарлардаги оптимизм кайфиятига талабни кучайтиради. Чунки мавжуд қийинчиликлар одамларда тушкунлик, келажакка ишончсизлик кайфиятларини туғдириши мумкин. Бу ҳолатнинг олдини олишда раҳбарнинг оптимизмга мойиллиги жуда асқотади. Юқорида келтирилган сифатлар раҳбар маънавий-ахлоқий қиёфасидаги мураккаб тизимнинг баъзи жиҳатлари холос. Айни пайтда улар замонавий раҳбарнинг маънавий ахлоқий дунёси қанчалик бойлиги, қай томонга йўналтирилгани, бошқа сифатларнинг ҳам муҳим жиҳатларини белгиловчи хислатлар ҳисобланади. Демак, айтиш мумкинки, бўлажак педагогларда бошқарув маданиятини шакллантириш нафақат индивидуал характерга эга, балки у жамоавий характерга ҳам эга экан. Яъни, агар бўлажак педагогнинг ўзи аввало бошқарув маданияти тўғрисида етарли назарий билимларга эга бўлса у ўз фаолияти давомида унга амал қилади ҳамда бу билимларни ўқувчи ёшларга сингдира олади. Айтиш мумкинки, бошқарув маданияти соҳаси ҳали бизда тўлиқ илмий-назарий жиҳатдан асосланмаган. Шу жиҳатдан олганда бошқарув маданияти тушунчасининг бўлажак педагоглар томонидан ижобий ўзлаштирилиши муҳим ўрин тутади. Бошқарув маданиятининг педагогик соҳадаги аҳамияти бир томондан бу борадаги мавжуд назарий билимларни ўзлаштиришни талаб этса, иккинчи томондан, ушбу ўзлаштирилган билимларни ёшларга тўғри етказа олишида кўринади. Негаки, кенг қамровли ислоҳотлар жараёни жадал амалга оширилаётган пайтда, айниқса “ўтиш даври” жамиятда кечаётган вақтда бошқарув маданияти тушунчасини нафақат педагог мутахассисларга балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси онгига етказиш зарур ҳисобланади. Бошқарув маданиятини назарий жиҳатлари билан ўзлаштириш давлат ва жамият бошқарувининг демократлашуви ёки мамлакатнинг модернизациялашуви билан ҳам боғлиқ эканлигини унутмаслик керак. Download 426.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling