Меъдаости бези


Download 97 Kb.
bet4/5
Sana04.11.2023
Hajmi97 Kb.
#1745916
1   2   3   4   5
Bog'liq
4- маъруза.МЕЪДАОСТИ БЕЗ

Ўт йўллари. Ўт йўллари жигар пластинкаларини ташкил этган гепатоцитлар оралиғидаги майда ўт каналчаларидан бошланади. Жигар бўлакларининг чекка соҳаларида ўт каналчалари Геринг каналчалари (холангиолалар)га йиғилади ва бўлаклараро ўт йўлларига қуйилади. Ут йўлларини қопловчи эпителий ҳужайралари юпқа базал мембранада жойлашган кубсимон ҳужайралардир. Ҳужайранинг апикал қисмида оз миқдорда микроворсинкалар, ён юзаларида эса десмосомалар ҳамда интердигитациялар учрайди. Ҳужайра цитоплазмасида органеллалар кам бўлади.
Геринг каналчаси (холангиола) девори гепатоцитлар ва ўт найи эпителийси билан қопланган. Бўлаклараро ўт найи портал йўлнинг бириктирувчи тўқималаридан ўтади ва жигар найнинг бошланғич қисмини ҳосил қилади.
Жигарда қон айланиши. Жигарда қон томирлар системасига классик жигар бўлакчалари тузилиши нуқтаи назаридан қаралса, уч қисмга: бўлакчаларга қон олиб келувчи система, бўлакчалардаги қон айланиш системаси ва бўлакчалардан қон олиб кетувчи системаларга ажратиш мумкин. Олиб келувчи система дарвоза венаси ва жигар артериясидан бошланади. Жигарга келаётган қоннинг 3/4 қисми меъда, ичак, талоқ ва мзъда ости безларидан йигилган ва ичакда сўрилган турли озиқ моддаларга бой бўлиб, дарвоза сенаси орқали келади. Бу икки йирик томир жнгар дарвозасидан кириб 3 томонга тармоқланади. Булар ўз навбатида бир қанча сегментар тармоқларга бўлинади.
Сегментар артерия ва вена жигар кесмаларида кўплаб учраб, жигар триадасининг таркибий қисми ҳисобланган бўлакчалараро тармоқларни ҳосил қилади. Бинобарин, жигар триадаси бўлакчалараро ўт йўли, вена ва артериялардан иборат. Сўнгра қон септал ёки бўлакча атрофидаги артерия ва вена орқали ўтиб ҳар бир жигар бўлакчасини ўраб олади. Жигарга қон олиб келувчи артериялар мушак типидаги артерия бўлса, портал венанинг барча тармоқлари мушак элементлари ўртача ривожланган томирлардан ташкил топган. Бўлакчалардан қон олиб чиқувчи веналар мушаксиз томирлар ҳисобланади. Жигар бўлакчаларини ўраган септал артерия ва вена синусоид капиллярларга ўтади. Синусоид капиллярлар бўлакчаларда қон айланиш системасини ташкил қилади. Томирларнииг синусоид капиллярларга ўтиш жойида артерия ҳамда вена қонлари аралашади. Шу ерда жойлашган сфинктерлар жигар эҳтиёжига яраша артериал ёки веноз қонларницг ўтишини бошқариб туради. Жигар бўлакчасининг капиллярлари марказий вена ҳамда бў-лакчалараро вена ва артерия оралиғида жойлашиб, «ажойнб тўр» ни ҳосил қилади. Марказий венадан бўлакчалардан қон олиб кетувчи системаси бошланади. Марказий венадан қон тузилиши оддий бўлган бўлакларда тўғридан-тўғри йигувчя венага ўгса, мураккаб бўлакларда киритма веналари орқали шу йиғувчи — бўлак ости венасига ўтади. Бу веналар қўшилиб жигар венасини ҳосил килади-да, томир аъзодан чиқиб, пастки ковак венага қуйилади. Йиғувчи веналар бўлаклараро веналардан фарқ қилиб якка-якка ҳолда учрайди.
Демак, жигар икки хил: ҳам артериал, ҳам веноз қон билан таъминланган. Жигар капиллярларида аралаш қон оқади. Олиб келувчи ва олиб кетувчи веналарда сфинктерлар бўлиб, улар жигар бўлакчаларида ва, ҳаттоки, ҳар бир синусоид капиллярларида қон айланишни бошқариб туради. Жигар паренхимаси жуда кўп капиллярларга эга, шунинг учун жигар бўлакчаларида қон жуда секин оқади. Бу эса қон билан жигар ҳужайралари орасидаги модда алмашинувига қулай шароит яратади. Синусоид капиллярлар деворида ўтроқ макрофаглар — Купфер ҳужайралари бўлиб, улар бўлакча ичидан оқаётган қонни тозалашда муҳим ўрин тутади. Жигарда бундай қон айланиши унинг мураккаб фаолиятини бажаришда муҳим аҳамиятга эга. Айрим ҳолларда жигар томирларининг 1/4 қисмигина қон айланишида иштирок этади. Зарурат бўлганда танадаги қоннинг 60% ига яқини жигарда йиғилиб туриши ҳам мумкин.
Регенерацияси. Жигарда регенерация жуда кучли кечади. Бу, айниқса, жигар жароҳатланганда ёки кесилганда жигар ҳужайралари тезда бўлиниб кўпайиб, жароҳатланган жой битиб кетишида яққол кўзга ташланади. Ҳайвонлар жигарининг анчагина массаси (75% часи) кесиб ташланса ҳам жигар тезда ўзининг бошланғич массасини тиклаб олиши аниқланган. Бу жараён ҳамма жонзотларда бир хил кечмайди. Масалан, жигарнинг тикланиши каламушларда 10—14 кун, итларда 2 ой, одамда бундан ҳам кўпроқ вақтни олади. Бундай тикланиш қолган жигар ҳужайраларининг компенсатор гипертрофияси ва митотик бўлиниши натижасида вужудга келади. Нормал жигар ҳужайраларининг бўлиниши жуда ҳам кам (0,3—0,9%), фақат жигар жароҳатланганда ҳужайра бўлинишининг тезлашишини кузатиш мумкин.
ЎТ ПУФАГИ ВА ЖИГАР ТАШҚАРИСИДАГИ УТ ЙУЛЛАРИ
Ўт пуфаги чўзилган ноксимон шаклда бўлади. Унда туб, тана, воронка ва бўйинча қисмлар тафовут этилади. Пуфак узунасига 10 см бўлиб, туб қисми жигарнинг олдинги қиррасига етади. Ўт пуфаги деворида шиллиқ, мушак фиброз, адвентициал ва фақат пастки юзасини ўраб турувчи сероз пардалар товут этилади. Пуфак шиллиқ пардаси кўп тармоқланган бурмалар ҳосил қилган эпителий ва хусусий бириктирувчи тўқима қатламларидан иборат. Ут пуфаги ва жигардан ташқари ўт йўллари деворини қоплаган эпителий бир қаватли цилиндрсимон, апикал қисми ҳошияли, ядроси базал қисмида жойлашган ҳужайралардир. Пуфакда цилиндрсимон ҳужайралар орасида қадаҳсимон ҳужайралар, пуфак бўйинчаси соҳасида эса шиллиқ безлар учрайди. Хусусий қавати сертомир сийрак толали
шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Ут пуфагининг мушак-фиброз пардаси турли йўналишдаги силлиқ мушақ тутамларидан иборат. Ут пуфагининг тана қисмида мушаклар узунасига, бўйинчада эса айланасига жойлашган. Мушак тутамлари орасида бириктирувчи тўқима қатламлари жойлашади. Пуфак сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат адвентициал парда билан ўралган

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling